Россия ва Марказий Осиё: 2019

Россия Фанлар академиясининг Е. М. Примаков номидаги “Жаҳон иқтисоди ва халқаро муносабатлар” Миллий тадқиқот институти (ИМЭМО РАН) “Россия ва дунё: 2019” номли маърузани эълон қилди. Бу ИМЭМО РАН ҳамда “Истиқболли тадқиқотлар ва ташаббуслар” Фонди биргаликда ҳар йили изчил эълон қиладиган нашрлар туркумининг ўн еттинчисидир. Маъруза икки қисмдан иборат бўлиб, иқтисодга (I-қисм) ва ташқи сиёсатга (II-қисм) бағишланган.

Муаллифлар ёзганидай, 2019 йил Россия учун давом этаётган оғир йилларнинг бири бўлиб, бунинг сабаби асосан уч гуруҳга оид омилларга боғлиқдир. Биринчиси – мазкур жаҳон сиёсатининг босқичда салбий деб белгиланган анъаналарнинг амалда давом этишидир: Иккинчи жаҳон урушидан сўнг то ўтаётган ўн йилликнинг боши ва ўрталаригача қарор топган барча қоидалар, асослар, тамойиллар, битимлар, институтлар ва ҳатто қадриятларнинг тарк этилиши, парокандалашуви юз бермоқда. 

Иккинчиси – етакчи оламшумул халқаро сиёсат иштирокчиларининг Россиянинг тиришқоқлик билан яна етакчи халқаро иштирокчи мақомини тиклашга томон кейинги ўн йилликдаги ҳаракатларидан хавотирланиши ва/ёки қаршилик кўрсатиши давом этади. Ва ниҳоят, Россиянинг ташқи сиёсатини шакллантиришда мамлакатнинг халқаро сиёсатдаги ўрни ва унинг хорижда қабул қилинишига бевосита ва билвосита таъсир кўрстадиган ички сиёсат ва ижтимоий-иқтисодий омилларни ҳисобга олишга тўғри келади.

2019 йилга келиб, маъруза муаллифларининг фикрларига кўра, тилга олинган омилларнинг таъсирида учта йўналиш юзага келган бўлиб, улар аксарият ҳолларда Россиянинг халқаро ҳамжамиятдаги ўрнини белгилайди: бу Ғарб билан муносабатларнинг бундан кейин ҳам ёмонлашуви ва/ёки беқарорлиги; Хитой билан муносабатларнинг янада мустаҳкамланиши; халқаро муносабатларнинг яхлит комплексида инқирознинг чуқурлашуви ва бунинг оқибатида истиқболда авжига чиқиши мумкин бўлган жиддий низоларнинг юзага келтириши хавфининг уйғотадиган беқарорликдир.

Маъруза муаллифларининг фикрларига кўра, советлардан кейин юзага келган худудда Россияни алоқаларни қўллаб-қувватлашида муаммолар кутади. МДҲ давлатлари, 2018 йил тажрибаларидан келиб чиқилса, барқарорлик сақланиб турган пайтларда, кўпроқ мустақилликка эришиш ва ташқи сиёсатни кўп йўналишли қилиш йўлини изчил давом эттирадилар.

Марказий Осиё (МО) ва Жанубий Кавказ (ЖК) минтақаларидаги 2019 йилдаги вазиятларга маърузанинг мамлакатлардаги сиёсий жараёнлар ривожи сценарийлар шаклида кўриб чиқилган бўлинмасида алоҳида боб бағишланган. Қуйида маърузанинг 2019 йил қисмидаги сценарийлар келтирилган.

Россия ва Марказий Осиё: 2019

Маъруза муаллифларининг тахминларига кўра, Марказий Осиёда, айниқса энергияни экспорт қилувчи мамлакатларда (Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркманистон), умуман олганда, нисбий ички барқарорлик сақлаб турилиши мумкин. Энергияни импорт қилувчи мамлакатларда (Қирғизистон, Тожикистон) ижтимоий-иқтисодий муносабатлар локал норозилик чиқишларига олиб келиши эҳтимоли бор, бу бевосита элатлараро, кланлараро, уруғ-аймоқлараро муносабатлар ҳолатига таъсир кўрсатади. Афғонистон билан чегарадош минтақа мамлакатларининг хавфсизлиги Афғонистондаги тинчлик ўрнатиш жараёнининг олдинга силжишига, шу жумладан, Россия ташкилотчилиги ва иштирокида ўтаётган “Остона формати” кўп томонлама тинчлик музокараларининг оралиқ натижаларига боғлиқдир, зеро мазкур формат Сирия инқирозини тартибга солишда ижобий натижаларни қайд этган.

Марказий Осиё республикаларининг сиёсий ривожланиши учун улардаги ички жараёнлар асосий, ҳал этувчи ўрин тутади. Глобал ва минтақавий даражадаги ўзгаришлар ҳам муайян таъсир кучига эга бўлиши шубҳасиздир. Марказий Осиё ва Жанубий Кавказнинг сиёсати ҳамда хавфсизлиги соҳасига жалб этилган ташқи кучлар орасида сезиларли ўрин Россига дахлдор эканлиги ҳолати сақланиб қолади. Марказий Осиёда Россиянинг ҳарбий иштироки кўламлари аввалгича қолади: Қозоғистонда 7-та катта ҳарбий объектлар бор; Қирғизистонда “Кант” авиабазаси жойлашган; Тожикистонда 201-ҳарбий база ва Бадахшонда “Окно” оптик-электрон комплекси мавжуддир.

РФ учун Қозоғистон МОда энг яқинлигича қолади. Ўзбекистон билан алоқалар фаоллашди. Россиянинг бу иккита Марказий Осиёда катта таъсирга эга давлатлар билан шерикчилиги вақт ўтиши билан минтақадаги хавфсизлик масалалари билан шуғулланувчи норасмий бирлашмага айланиши мумкинлигини истисно қилиб бўлмайди.

РФ учун Марказий Осиёда Қозоғистон яқинлигича қолмоқда. Ўзбекистон билан алоқалар фаоллашди. Ўзбекистон билан яқинлашув В. Путиннинг 2018 йилнинг 18-19 октябрь кунларида Тошкентга расмий ташрифи билан мустаҳкамланди. Марказий Осиёнинг бу икки энг салоҳиятли давлатлари билан шерикчилик вақт ўтиши билан минтақада хавфсизликни таъминлаш масалалари билан шуғулланадиган норасмий бирлашмага айланиши мумкинлигини истисно қилиб бўлмайди. Россия учун энг заиф халқа бу Тожикистон йўналишидир, чунки бу асосий кучлари Афғонистонда жойлашган радикал исломчиликнинг, шунингдек гиёҳванд моддалар савдоси ноқонуний оқимининг фаоллашганига боғлиқдир.

Россиянинг МО ва ЖК билан ҳарбий-техникавий ўзаро ҳамкорлиги унинг иқтисодий манфаатлари ва ташқи сиёсатдаги (шу жумладан, “Шарққа томон бурилиш” стратегияси доирасидаги) устуворликлари билан ҳамоҳангдир. Россиянинг Хитой, Туркия, Эрон, Исроил, шунингдек, АҚШ ва Европа Иттифоқи билан ўзаро ҳаракат қилиши динамикаси билвосита унинг МО ва ЖК билан муносабатларида ҳам акс этади.

Ташқи ўйинчилар

Хитой учун Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ давлатлари энергия заҳираларини етказиб берувчилар, Хитой маҳсулотларини сотиш бозори, Европага маҳсулотлар етказиб беришда “транзит йўлаклари” сифатида қизиқиш уйғотадилар. “Битта камар, битта йўл” (БКБЙ) лойиҳаси доирасида қатор постсовет давлатлар (Қозоғистон ва бошқалар) ХХР учун ўзининг минтақавий ва глобал нафсониятини қондириш учун муҳим аҳамиятга эгадир. Аммо БҚБЙ лойиҳасининг Евроосиё иқтисодий ҳамкорлиги – ЕОИҲ билан қовуша олиши истиқболлари ноаниқлигича қолмоқда: РФнинг Катта Евроосиё шерикчилигини барпо этишга оид ташаббуси сезиларли даражада олдинга силжигани йўқ.

Россиянинг ХХРнинг МОга таъсири ошиб бораётганига нисбатан ёндошувида жиддий реализм ва кооперативлашув томон ўзгаришлар кўриб чиқилиши мумкин

БКБЙ ва умуман Хитой стратегиясининг аён устуворликлари – хусусан хитой бизнесининг ривожланиши ва олинга силжиши – иккиёқлама оқибатларга эгадир. Бир томондан, бу ҳолат, шубҳасиз, уларнинг иқтисодий риволанишига ёрдам беради. Аммо,иккинчи томондан, бу постсовет мамлакатлар учун стратегик даъватга айланади. Бу муайян даражада Хитойга муайян даражада ҳам сиёсий, ҳам, айниқса, иқтисодий қарамликка олиб келиш истиқболига эга бўлади. Хитой аллақачон Тожикистондан (бу давлатнинг Хитойдан қарзи 2018 йилда 1,2 милллиард долларга етди) унинг табиий ресурсларини тўсиқсиз тасарруф қилиш имконини қўлга киритди. Мамлакат қанчалик заиф бўлса, бу хавфлар шунчалик кучли бўлади. Хитой меҳнат миграцияси ўз назарини МОга қаратиши мумкин, бу миллатлараро низоларни келтириб чиқаради. Ниҳоят, узоқроқ истиқболда Хитой ўзининг улкан объектларини қўриқлаш баҳонасида ўз қуролли кучларини жалб этиши ҳам мумкинлигини истисно қилиб бўлмайди, бу Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти форматида ҳавфсизлик соҳасидаги Москванинг минтақадаги нафсониятига тегиши табиийдир. Айни пайтда, қатор экспертларнинг фикрига кўра, Ғарб санкциялари шароитида Хитой билан ўзаро ҳамкорлик асносида Россия ХХРнинг МОга таъсири ошиб бораётганига нисбатан ёндошувида жиддий реализм ва кооперативлашув томон ўзгаришлар кўриб чиқилиши мумкин.

Туркиянинг Марказий Осиёга эътибори асосан Қозоғистон ва Туркманистонга қаратилади, бу мамлакатларда Анкара иқтисодий ва энергетик лойиҳаларини амалга оширишни режалаштирган. Бироқ салоҳиятли сармоядор бўлиш учун Туркияга иқтисодий муаммолари халақит беради (2018 йилдаги турк лирасининг девальвацияси; Сурияда (Шомда) курдлар билан курашга сарфланаётган ҳарбий харажатлар; Туркия худудида 3 миллион суриялик қочоқларни таъминлаш ва ҳаказолар.). Туркиянинг Марказий Осиё билан ўзаро ҳамкорлиги янада торайиши эҳтимоли бор, чунки Туркия, ШҲТ доирасидаги мулоқотда шерикчилик мақомига қарамасдан, амалда минтақавий хавфсизликнинг асосий масаласида — Афғонистондаги низоларни бартараф этишда амалда деярли иштирок этмаяпти. Маданий ва маърифий соҳаларда ўзаро ҳамкорлик Ўзбекистон ва Туркманистонда кирил алифбосидан лотин алифбосига ўтиш, худди шу каби Қозоғистонда режалаштирилган 2025 йилгача ихтиёрий тил ассимиляцияси ўтказилиши билан қувватланиши мумкин. Бундай тил сиёсати объектив тарзда рус тили ва маданияти майдонининг торайишига қарши қаратилган бўлиб, Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари эълон қилган ташқи сиёсатнинг “кўптомонламалик” концепциясига мос келади.

Эрон учун Марказий Осиё ва Жанубий Кавказда ўзаро ҳаракатланиш майдони чекланади, чунки АҚШ 2018 йилнинг 7 августи ва 5 ноябрида 2015 йилги СВПД имзоланишигача амал қилган санкцияларни тиклади. Чекловлар Теҳрон билан барча санкцияларга тушган йўналишлар бўйича ҳамкорлик қиладиган давлатларга ҳам дахл қилади.

Эроннинг МО мамлакатлари билан муносабатлари қисқаради, чунки бу 2018 йилдаёқ Эроннинг анъанавий ҳамкорлари – Тожикистон ва Туркманистон билан ҳамкорлик муносабатларида кўзга ташланганди. Эроннинг ИО давлатлари билан муносабатлари савдо ва маданият соҳалари билан чегараланади, холос. Халқаро сиёсий масалалар иккинчи планга ўтади, ҳолбуки Эрон минтақанинг муҳим сиёсий муаммоларини ҳал этишда қатнашишдан, шу жумладан, Эрон кузатувчи мақомига эга бўлган ШҲТ доирасида ҳаракат қилишдан воз кечмоқчи эмас.

АҚШнинг МО ишларида иштироки ёки ҳеч бўлмаганда америкача таъсирни 1990-йиллардаги ва 21-асрнинг биринчи ўн йилликларидаги вазиятга яқинлашиши –“Улкан Марказий Осиё”, “Улкан Яқин Шарқ”, “Янги Ипак Йўли”, “Шимолий тақсимот тармоғи ” лойиҳалари ишга туширилган пайтдаги ҳолатга қайтиши – эҳтимоли кам. АҚШнинг МО давлатларига қизиқишиАфғонистондаги АҚШ/НАТО операциялари учун юкларни етказишнинг муқобил йўлларини излаш билан боғлиқ бўлади – энди Д.Трамп Исломободни иттифоқчилик мажбуриятларини бажармаслик ва терроризмга кўмаклашишда айблаганидан ҳамда 2018 йилдан бошлаб Покистонга ёрдам бериш дастурини тўхтатганидан сўнг савол остида қолган Покистон йўлининг ўрнига бошқа йўл излаши керак. 2017-2018 йилларда эришилган келишувлардан сўнг, АҚШ Марказий Осиёнинг аҳамиятли мамлакатларини (Ўзбекистон ва Қозоғистонни) ўзининг Афғонистонга оид стратегиясига изчил қўшишга уринади. АҚШ, бундан ташқари, 2015 йилда жорий этилган МОнинг бешта давлатини АҚШ билан минтақа ичкарисида ўзаро ҳамкорлик қилишига йўналтирилган “С5+1” ташаббуси форматини қўллаб-қувватлайди.

Евроиттифоқнинг Марказий Осиёдаги қизиқишлари энергия заҳиралари ва транспорт йўлаклари бўлиб қолади. Ёрдам дастурларининг молияланишида аввалгидай Олмония етакчилик қилади. 2007 йилда унинг ташаббуси билан қабул қилинган ҳужжат – «ЕИ ва Марказий Осиё: янгича ҳамкорлик учун стратегия» 2019 йилда қабул қилинган “ЕИнинг глобал стратегияси” номли ташқи ва мудофаа сиёсатига оид доктринал актга мослаштирилади.

Ички сиёсат

Қозоғистонда ички сиёсий жараёнлар президент Назарбоев ташаббуси билан амалга оширилаётган ислоҳотлар ва конституциявий ўзгаришлар билан белгиланади, бу ислоҳотлар кўппоғонали сиёсий транзит дастурини амалга оширишга кўмаклашиши шарт. Парламентга қўшимча ваколатлар ҳавол этилиши қисман қарорлар қабул қилинишидаги иерархияни ўзгартириши ва Қозоғистонда ҳокимиятни узатиш жараёнига барқарор ва равонлик бахш этиши лозим. Зеро ички элитанинг ҳокимият учун кураши хавф-хавотирлидир, бу кураш жамиятга ҳам кўчиши мумкин, жамиятда эса потенциал беқарорлик зоналари ва радикал унсурларни ўз ичига олган норозилик гуруҳлари мавжуддир.

Постсовет маконда Қозоғистон Россия билан биргаликда евроосиё интеграциясидаги етакчи мавқеини сақлаб қолади. Аммо бошқарувдаги сиёсий элита учун республика суверенитетини сақлаб қолиш усувор маслала бўлиб қолади, шунинг учун ЕАЭС Остона томонидан батамом иқтисодий бирлашма деб қаралади, ЕАЭСга сиёсий тус беришга ёки унга миллийликдан баланд мақом беришга ҳар қандай уриниш Қозоғистон томонидан кескин рад этилади. “Ёруғ йўл” миллий дастурининг Хитойнинг “Буюк ипак йўли иқтисодий камари” лойиҳаси билан моннандлаштиришнинг ижобий кутиб олиниши Қозоғистоннинг истиқболда улкан ишбилармонлик ва транзит марказига айланиш орзуси борлигини кўрсатади.

Россия ва Хитойдан ташқари, Қозоғистоннинг ташқи иқтисодий ва ташқи сиёсий устуворликлари доирасига ЕИ, АҚШ, Туркия ҳам киради, бу Қозоғистон Републикасининг 2014-2020 йилларга мўлжалланган ташқи сиёсат Концепцияси”да белгиланган параметрларга мос келади. Остонанинг Россияга муқобил кучлар билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини қуйидагилар англатади: Назарбоев 2018 йилнинг май ойида Афғонистонга Қозоғистон орқали Америка транзитига рухсат берувчи қонунни имзолади; қозоқ ёзувини кирилчадан лотинчага ўтказиш жараёни бошланди; 2018 йил ноябрида Остона иккита ўз илмий-технологик сунъий йўлдошини Калифорниянинг Ванденберг манзилидаги космик базасидан самовотга учириш ҳақида қарор қилинди, бу Falcon-9 ракета-етказувчиларини Илон Маскнинг Space X компанияси ишлаб чиқади.

Ўзбекистон минтақада аҳолисининг сони (30 милли он кишидан зиёд), иқтисодий салоҳияти, қуролли кучлари, фойдали жуғрофий ҳолати (Марказий Осиёнинг барча тўртта мамлакатлари билан чеградошлиги) жиҳатидан улкан мамлакат ўлароқ, ўз сиёсий тизимини ислоҳ этишни давом эттиради, айни пайтнинг ўзида минтақада интеграторлик мавқеига етакчилик даъвосини кучайтиради. Тошкент Россия билдан ҳар томонлама муносабатлар ўрнатишни истайди: у 2018 йилда иқтисодда, гуманитар соҳада ва минтақавий ҳамда халқаро сиёсий муаммоларни ҳал этишда кучли ҳаракатлар томон қадам қўйди.

Ўзбекистонга АҚШ томонидан ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда. Американи Ўзбекистоннинг ҳарбий-сиёсий ҳамкорлик соҳасида ОДКБ ва ЕАЭС лойиҳаларида иштирок этмаётганлиги жалб этади. Гарчанд АҚШ ҳарбий базасининг Ўзбекистонга қайтиши эҳтимоли кам бўлса-да, АҚШнинг ҳарбий-техникавий ҳамкорликни кенгайтиришга оид таклифлари Ўзбекистонда яхши қабул қилинади.

Туркманистон, 1995 йилдан бошлаб доимий нейтралитет мақомига ўтган ва бу мақомни конституциявий-ҳуқуқий меъёр сифатида мустаҳкамлаган мамлакат сифатида минтақавий хавфсизлик ташкилотларида (КХШТ, ШҲТ ва бошқаларда) иштирок этишдан бош тортишда давом этади. МДҲда у 2005 йилнинг августидан буён фақат ассоциялашган аъзо сифатида қайд этилгандир. Яқин вақтларгача нейтраллик мақоми Туркманистонга мақсадга йўналган ҳолда кўптомонлама халқаро ташкилотларда (шу жумладан МДҲ доирасида) иштирок этишдан четлашиб туриш, халқаро ташкилотларининг ички муаммоларига, русийзабон фуқаролар ҳуқуқлари чекланишига назар солишидан холи бўлиш, Туркиманистонда барпо этилган тартибларни беқарорлаштирувчи сиёсий таъсирларга йўл қўймаслик имконини берди.

Бироқ Туркманистонга жиддий ташқи ҳарбий хавф солинмаган ўтган йиллардан фарқли равишда, истиқболдаги даврда вазият ўзгариши мумкин, чунки энди мамлакатнинг хавфсизлигига Афғонистондаги инқироз хавф солади, исломий террорчилар Туркманистонга ўтиши ва мамлакатдаги “уйқулаги катакчалар”нинг соядан ташқарига чиқиши мумкин. Туркманистон учун табиий газ сотилишидан экспорт даромадларининг нарх пасайганлиги ва етказиб беришнинг камайиши туфайли жиддий қисқариши оғир ички зарба бўлади. Мазкур вазият ижтимоий соҳага салбий таъсир кўрсатади, маҳсулот етказиб беришда узилишларга, ишсизликка ва оддий фуқароларнинг ҳаёт даражаси ялпи пасайишига олиб келади.

Юзага келга н вазиятни ҳал этишнинг сценарийларидан бири –Туркманистоннинг кучайиб бораётган хавфлар кесимида ўзининг блокларга қўшилмаслик мақомини ўзгартириши ва КХШТ ва ШҲТ доирасида ҳамкорликни янада фаоллаштиришидир. Туркманистон позициясининг бу йўналишда қандайдир ўзгараётганлигининг белгиси сифатида унинг ШҲТ аъзолари ва Эрон билан биргаликда (“ШҲТ+2” форматида) Афғонистон бўйича 2018 йилнинг 9 ноябрида Москвада ўтказилган учрашувда иштирок этганлигини кўрсатиш мумкин.


Total
24
Shares

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*
*