UzAnalytics
  • Жамият
  • Иқтисодиёт
  • Китоблар
  • Маданият
  • Сиёсат
  • Тарих
  • Халқаро муносабатлар
Belgilar
Arts Culture Orzu Arts Theatre Uzbekistan Uzbeks Yuldosh Juraboev
  • Contact Us
UzAnalytics UzAnalytics
  • Иқтисодиёт
    • Графиклар
  • Сиёсат
  • Халқаро муносабатлар
  • Жамият
    • Буюк Келажак
  • Маданият
    • Тарих
    • Китоблар
  • Медиа
    • Видео
  • Колумнистлар
  • Халқаро муносабатлар

Жанубий Корея билан Ўзбекистоннинг савдо ва иқтисодий алоқалари янги босқичга кўтарилди

  • Aprel 21, 2019
  • UZ Team
Total
25
Shares
25
0
0
0
0
0
0

Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин (Moon Jae-in), 18 апрель, пайшанба куни Ўзбекистонга давлат ташрифи буюрди. Мун жаноблари жума куни Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев билан учрашди.

Мамлаатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатларга 1991 йил декабрь ойида асос солинган, Жанубий Корея Ўзбекистон мустақиллигини биринчилар қаторида тан олган эди. Орадан бир ой ўтиб, яъни 1992 йил январида мамлакатлар ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилди. 26 йил давомида бўлиб ўтган 15 та саммит ўзаро ҳамкорлик жадал ривожланганига ёрқин мисолдир.

Жума кунги учрашув президент Муннинг 2017 йил майида ҳокимиятга келгандан кейин Ўзбекистон янги раҳбари билан иккинчи учрашуви бўлди. Икки раҳбар илк марта 2017 йил ноябрида Мирзиёевнинг Сеулга сафари чоғида учрашган эди.

Икки раҳбар мамлакатлар ўртасидаги савдо, иқтисодий ва сармоя бўйича хамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Президент Муннинг Ўзбекистонга сафари давомида 12 миллиард долларлик битимлар имзоланди. Икки мамлакатнинг савдо алмашуви 2018 йилда 2 миллиард АҚШ долларига етди.

Ўзбекистон билан Корея Республикасининг стратегик шериклиги очиқлик, ўзаро англашув ва манфаатларни ўзаро ҳурмат қилиш принципларига таянади. Ўтган ойда Тошкентда Ўзбекистон ва Жанубий Корея ҳукуматлараро савдо ва иқтисодий комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Элёр Ғаниев ва Корея Республикаси савдо, саноат ва энергетика вазири Сунг Юн Мо иштирок этди. Унда комиссия аъзолари савдо, иқтисодий ва сармоя солиш борасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан Корея экспорт банки Ўзбекистонда Жанубий Корея компаниялари иштирок этаётган инвестицион лойиҳалар ва савдо битимларини молиялаштириш учун 150 миллион доллар маблағ ажратиш бўйича шартнома имзолаган эди.

Маълумки, олиймақом учрашувлар мунтазамлиги стратегик шериклик ривожланишига ёрдам беради. 2012 йил сентябрида Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг Корея республикасига давлат ташрифи чоғида қиймати 5 миллиард долларга тенг 60 та сармоя лойиҳаси имзоланган эди. Сеулдаги музокаралар чоғида Ислом Каримов ва Ли Мийон Бак давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилган эди.

Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов (чапда) ва Корея собиқ президенти Ли Мийон Бак, 2012.

Ўзбекистонда Жанубий Кореянинг 600 дан ортиқ компанияси фаолият юритаётгани, 20 дан зиёд давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро битим, 60 дан ортиқ шартнома ва келишув имзолангани икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари кенгайиб бораётганидан далолат беради. Ўзбекистонга сармоя киритган энг йирик ширкатлар “Корея миллий нефть корпорацияси” (KNOC), “Корея газ корпорацияси” (KoGas), “Daewoo International”, “Korean Air”, “Shindong Enercom”, “Haintex” ва “LG” ҳисобланади.

Шу жумладан, “Корея газ корпорацияси” (KoGas) “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистон шимоли-ғарбидаги Устюрт ясси тоғлигида қиймати 4 миллиард АҚШ доллари бўлган газ-кимё мажмуасини 2016 йилда қуриб битирди. “Корея миллий нефть корпорацияси” эса Фарғона водийсида янги нефть конларини қидириб топиш лойиҳаларини амалга ошириш устида иш олиб бормоқда.

Шунингдек, икки давлат раҳбарлари мамлакатлар ўртасида ҳамкорлик ўзаро манфаатли алоқаларнинг ривожланишига хисса қўшаётганини таъкидлади. Улар соғлиқни сақлаш, тиббий хизмат, илм-фан ва давлат бошқаруви каби соҳаларда хамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олди. Бундан ташқари, Корея раҳбари Корея ярим оролини ядровий синовдан холи зона сифатида қўллаб-қувватлашга чақирди ва “биз Корея ярим ороли ва Марказий Осиё ва Евросиёда тинчликка эришишга келишиб олдик. Президент Мирзиёев Корея ярим ороли ядродан халос этиш ва доимий тинчликка эришиш борасидаги саъй-ҳаракатларимизни қўллаб-қувватламоқда”, деди.

Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов (чапда) ва Корея собиқ президенти Ли Мийон Бак, 2012.

Президент Мун маҳаллий оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида айни пайтда Ўзбекистонда истиқомат қилаётган 180 мингдан дан зиёд корейс миллатига мансуб ватандошни кўзда тутган ҳолда икки мамлакат орасидаги маданий алоқалар ривожланаётганини алоҳида қайд этди. Икки давлат раҳбарлари ўзбек ва корейс санъат усталари тайёрлаган концерт дастурини томоша қилди.

Total
25
Shares
Share 25
Tweet 0
UZ Team

Интересное
  • Халқаро муносабатлар

Исроил ва Марказий Осиё ҳамкорлиги араб экспертлари талқинида

  • Fevral 9, 2021
  • Халқаро муносабатлар

Регионализм ва глобализмнинг ўзаро таъсирлашуви: Марказий Осиё

  • Fevral 4, 2021
  • Халқаро муносабатлар

Туркий ҳамкорлик ва Туркиянинг Марказий Осиёдаги ташқи сиёсати

  • Dekabr 29, 2020
  • Халқаро муносабатлар

Марказий Осиё: янги тамойиллар ва коронавирус инқирозидан чиқиш йўллари

  • Dekabr 1, 2020
  • Халқаро муносабатлар

“Юмшоқ куч” феномени ва унинг Ўзбекистон ташқи сиёсатидаги айрим жиҳатлари

  • Noyabr 9, 2020
  • Халқаро муносабатлар

Ривожланишнинг турк модели ёхуд Марказий Осиёда Туркия, Эрон ва Исроил рақобати

  • Avgust 26, 2020
  • Халқаро муносабатлар

Марказий Осиёда “масжидлар дипломатияси”

  • Avgust 17, 2020
  • Халқаро муносабатлар

«С5 + …»: Марказий Осиёнинг дунё геосиёсий харитасига қайтиш формуласи

  • Avgust 6, 2020
  • Графиклар
  • Халқаро муносабатлар

Марказий Осиё ва ҳали-ҳануз амалга ошмаган интеграция

  • Iyun 22, 2020
uzanalytics.com
  • Contact Us

Input your search keywords and press Enter.