Совет Ўзбекистони лидери Шароф Рашидов мисолида Грегори Глисон томонидан 1986 йилда ёзилган мақола Марказий Осиёнинг лидерлари ўша пайтда шахсий танлов билан эмас, балки мажбуран, шахсий сиёсатни юргизишни истисно этадиган вазифаларни бажарганларини тасдиқлайди. Уларнинг мажбуриятлари асосан ташвиқот (совет пропагандаси) ёки ижтимоий муносабатлардан иборат бўлган. Улар фақатгина маросим фигуралари эмас, уларнинг таъсири рамзий аҳамиятдан ортиқ бўлган. Улар жамоат арбобларидир ва одамлар, уларнинг сиётсатчи эканига ишонишган. Бироқ уларда ижтимоий қўллашни мобилизациялаш учун воситалар бўлмаган ва улар қандайдир фундаментал мазмунда сиёсатни белгиламаган.
Gregory Gleason, Sharaf Rashidov and the dilemmas of national leadership, Central Asian Survey Vol. 5 , Iss. 3-4,1986.
1950 йилларда Мерл Фейнсод, америка тарихчиси ва машҳур советолог, Совет Иттифоқи чегараларида сиёсий ўзгаришлар имкониятларини баҳолашда, «бундай ўзгаришларнинг асосий элементи миллий лидерлик, совет сиёсий тизимида юқори лавозимларни эгаллайдиган кўпсонли совет майда миллатларининг туб маҳаллий икки тилли вакиллари бўлади” деган. Шунингдек, у киноя билан ўз тизимлари ичида мансаби юқори кўтарилган миллий интеллигенция вакиллари, ўзининг сиёсий ишончлилиги мустаҳкамлигини намоён қилиш орқали, сўнгги натижада нафақат формал, балки ҳақиқий ваколатларга интилиши мумкин, деб таъкидлаган.
Марказий Осиё элита намояндалари марказ ва периферия ўртасида воситачи ролини бажариб, Москвага ва марказий раҳбарларга сиёсий содиқлигини кўрсатган, лекин маданий ўз ватани юрти ва юртдошлари билан қолган деб ҳисоблаш одат тусига кирган. Марказий Осиё элита намояндаларининг илк авлодлари, Москва ва «марксизмнинг россияча усули» олдидаги интернационал идеологик мажбуриятларидан уларнинг этник алоқалари устунликка эга бўлганлиги фактини яширмаган. Бироқ совет хукумати даври мобайнида Марказий Осиёда камида уч авлод элиталар алмашди: биринчиси про-большевистик миллий фракциялар, уларнинг тозалаш давридан кейинги ворислари ва 1960 йили десталинизациядан кейин ҳукумат тепасига келган лидерларнинг янги тўлқини.
Ўзининг революцион пайтларнинг қизғинлик ва мессианлигидан йироқлигига, ривожланишнинг қатор муаммоларига қарамасдан, Ўрта Осиёнинг асосий республикаларида кутилган мустақил «мавериклар» пайдо бўлмади. Аксинча, республика раҳбарияти кўплаб ташқи далилларга кўра, виждонли, ўзига тўқ, ҳатто ўзини мақтовчи, содиқ коммунистлардан иборат, улар кўп ҳолларда «Рим Папасидан ҳам олийжаноброқ» бўлган ёки Москва вакилларининг ўзига нисбатан кўпроқ москвача идеологик йўлга амал қилган.
Бунга бир неча тушунтиришлар мавжуд. Бири, маҳаллий лидерлар марказий лидерлар билан ривожлантирган алоқалар, биринчиларга маҳаллий манфаатларни ҳимоя қилишга, ривожланишни таъминлашга, ҳукуматни сақлашга ва ўз эгосини кучайтиришга ёрдам берган деб тасдиқлайди. Иккинчи версия таъкидлашича, Марказий Осиё элиталарининг ўзи тизимнинг шахсий бенефициарлари бўлган ва шунинг учун марказ томонидан самарали кооптация қилган. Учинчи версия, Марказий Осиё лидерлари марксистча-ленинча мафкурага ва Совет Иттифоқининг сиёсий-иқтисодий тузилмаларига самимий ишонган ҳисоблайди. Яъни, улар матонатли коммунистлар бўлишган.
Шубҳасиз, маҳаллий лидерлар марказ талаблари ва ўз республикаларининг умидлари ўртасида бўғиб қўйилган эди. Марказнинг нуқтаи назарида, идеал миллий лидер – бу, марказий партия ёки ҳукумат мақсадларини силжитиш ёки эришиш учун аҳоли кенг қатламларини мобилизация қилишга ва бюрократия қатламларини бошқаришга қодир бўлган шахс. Бироқ агар маҳаллий лидер бу идеални амалга оширишда муваффақият қозонса, ҳавф туғдиради, чунки у шахсий таъсирга эга, содиқ тарафдорларга, шахсий машҳурликка эга; яъни сиёсий ресурсларга эга бўлиши мумкин. Марказ учун – бу диверсия, коррупция, патронаж, миллатчилик ва локализм ҳавфидир. Марказ эҳтиёжларини қаноатлантириш учун, миллий лидер сиёсий ресурсларга эга бўлиши керак, мотивациялаш, илҳомлантириш, мукофотлаш ва жазолашни ташаббус қилиш ва амалга ошириши керак. Марказга мукофотлайдиган ва жазолайдиган, топқир сиёсатчидан ҳавфли нарса йўқ, мустақил содиқликларни қуриши ва охир оқибатда миллатчи бўлиши мумкин. Демак, миллий лидер ўз сиёсий ресурсларини тарбиялаши ва улардан шундай тарзда фойдаланиши керакки, уларнинг кўргазмалигини минимумга келтириши керак. Бу қарама қарши позиция – кўпинча, совет сиётсатчилари национализмнинг «диалектик назарияси» ёки, бир бирига мос келмайдиган мезонларни қониқтиришга интиладиган назариясини исботлайди.
Шараф Рашидов ва мансаб кўтарилишлари
45 йил давомида Шароф Рашидов Ўзбекскистон ССРда муҳим давлат ва партия лавозимларини эгаллаган. Салкам чорак аср у Ўзбекскистон КП МК биринчи секретари бўлган. У сермаҳсул ёзувчи бўлган, одатда ўз она тили – ўзбек тилида ёзган. У аъло даражада рус тилини билган ва унинг ишлари турли тилларга таржима қилинган. Баланд бўйлик, назокатли, Рашидов кўпинча Марказий Осиё матбуотида, телевидениеда ва радиоэфирда чиқарди. Бу уни СССРдаги миллионлаб турк тиллик осиёликларнинг энг расмий тан олинган ва ташвиқот қилинадиган «этник» ёки «миллий» лидер даражасига кўтарган. Унинг наср, назм ижодий ишлари, кўплаб эссе ва саноқсиз жамоат нутқлари – унинг жамоатда эълон қилган позициялари далилидир.
Расмий биографиядан маълумки, у камбағал оилада, Октябрь революциясидан бир кун олдин ҳозир Жиззах деб номланадиган Мирзачўлнинг чекка қишлоғида туғилган. Рашидов Жиззах педагогика техникумида педагогик маълумот олди ва 18 ёшда ўқитувчи бўлиб ишлай бошлади. Шу даврда у шунингдек, «Ленин йўли» («Ленинский путь») ўзбек тилидаги газета муҳаррири бўлиб ишлаган ва ўша пайтдаги ўзбек тилининг лотинчадан кирилл алифбосига ўтиш жараёнида шахсан иштирок этган. 1939 йилда у комсомолдаги фаол ишидан кейин партияга кирган. 1941 йилда Самарқанд давлат университетининг филология бўйича дипломини олган. Урушнинг бошида Қизил армия сафига қабул қилинган, Иваново областидаги Порфино шаҳри ёнидаги жангларда 1943 йилда яраланган. Самарқандга қайтгач, Рашидов фаол партия ишига киришган. 1944 йилда у Самарқанд обкоми секретари этиб сайланган. Маҳаллий коммунистларнинг нашри – «Қизил Ўзбекистон» («Красный Узбекистан») кундалик редактор бўлган. 1949 йилда Ўзбекистан Ёзувчилари Кенгаши раислигига сайланган, бу унинг умуммиллий машҳурлигида биринчи лавозим бўлган. Бундан кейин унинг карьераси тез ўса бошлади. 33 ёшда, 1950 йил у ЎзССР Олий Кенгаши Президиуми раиси этиб сайланган, тўққиз йил давомида лавозимни эгаллаган. 1960 йил у СССР Олий Кенгаши Президиуми раиси муовини этиб тайинланган. 1959 йил мартда ЦК КПСС секретари этиб тайинланган, бу лавозимни у умрининг охиригача эгаллаган.
Бошқа партия арбобларнинг кўпчилиги сингари, Рашидов кўп сонли мукофотлар олган, икки марта Социалистик Меҳнат Қахрамони ва Ленин ордени, Октябрь Революцияси ордени, Қизил Юлдуз ордени, Ҳурмат Белгиси орденлари ва бошқа кўплаб мукофотлар билан тақдирланган.
Агар санъат ва журналистикадаги истеъдодлари уни сиёсий майдонга олиб чиққан бўлса, пропагандистик ҳаракатлари марказий лидерлар ва охир оқибат, ривожланаётган мамлакатларнинг ташқи сиёсий ҳамжамиятини катта қисми томонидан уни эътибор марказига чиқарди. Рашидов мунтазам равишда Шарқий Европа, Яқин Шарқ, Куба, Африка, Лотин Америка, Ҳиндистон ва Индонезия мамлакатларига «Марказий Осиё ривождантириш моделини» қўллаб-қувватлаб, сафарлар қилган.
Унинг қаламига мансуб «Ғолиблар» романи «интернационаллик» қарашларининг яхши намунасидир. Новелланинг ушбу содда формуласи Рашидовнинг юрти Мирзачўлда содир бўлади. Сюжет ёш комсомол қиз Ойқиз ва яқинда урушдан қайтган унинг дўсти Олимжон, инқилобдан кейин аламзада босмачилар билан тўлиб кетган булоқни «озод қилиш учун» бюрократик тўсиқларни ва маҳаллий карьерачи амалдорларнинг майда ранжитишларини енгиб ўтишга ҳаракати ҳақида ҳикоя қилади. Китоб қаҳрамони – Ойқиз, ўзини партия ишига бағишлайди, агроном бўлади, кейин эса колхоз раиси бўлади. У Олтинсой қишлоғи ерларини суғориш учун сув чиқаришда шахсий муваффақиятга эришади. Китобнинг асосий мавзулари партияга хизмат қилиш, интернационализм, техник ва идеологик ёрдам учун славян «катта акасига» миннатдорчилик билдиришдан иборат. Камроқ аҳамиятга эга мавзулар – ишга содиқлик, карьеризмни танқид ва Ўрта Осиёнинг тақчил ресурси сув масаласига қаратилади.
Рашидов илк босқичда ўзини марказий сиёсат тарафдори ва маҳаллий «нативистлик» тенденцияларининг танқидчиси сифатида намоён этди. Бу, пост-хрущевча оттепелга ўша даврга хос эди, у ҳудудда билинмади ва бошқача фикрлашнинг очиқ кўринишларини кўрсатмади.
Маҳаллий ривожланиш ҳақида гапирганда, Рашидов муваффақиятни маҳаллий ҳаракатларга эмас, марказий ҳокимиятга мансуб деб билган. Рашидов партияни Марказий Осиё халқига меҳрибончилик қилувчи сифатида мақтаган ва пахтачиликда экинларни ихтисослаштиришни қўллаган. Рашидов: «ўзбек ишчиларини пахтачиликни – республика халқ хўжалигининг асосий ва етакчи тармоғини ривожлантириш истиқболлари айниқса қувонтиради» деб таъкидлаган.
1955 ва 1965 йиллар оралиғидаги ўн йиллик халқ хўжалигининг совет тизимида экспериментлар ва ҳақиқий ўзгаришлар даври бўлди. 50-йилларнинг ўртасида Марказий Осиё республикаларида, пахтанинг қўл теримига барҳам бериш учун пахта терими ва машина турлари механизациялаш зарурати тўғрисида баҳс мунозаралар авж олди.
Хрушчев Тошкентдаги Ташсельмаш бош агротехника корхонасига маълум турдаги терим машинасини ишлаб чиқаришни тўхтатиб, бошқа турини чиқариш юзасидан топшириқ беради. Бироқ, бошқа тури лойиҳалаштирилмагани туфайли, у заводнинг йиғиш линияларида бекор туриб қолган эди. Шу пайтнинг ўзида Иттифоқ Бош секретари «Ташсельмаш» тракторлар ишлаб чиқаришини кўпайтиришни бошласин, деб талаб қилди, улар эса қўриқ ерларни ўзлаштириш компанияси сабабли бутун Иттифоқда кескин етишмасди. Бу ҳодисаларнинг талқинида, бу талаб «Ташсельмаш» Қозоғистоннинг кўчманчи яйлов ерларга ишлов бериш учун тракторларни ишлаб чиқариши юзасидан эътироз билдирган маҳаллий лидерларга қарши бўлган. Хрушчев уларга очиқ ҳужум қилиб, уларни пахта механизациясига қаршилик кўрсатишда айблаган, ва норозиларни лавозимидан бўшатган. 1959 йил мартда, «Ташсельмаш» заводи пахта териш комбайнлари ишлаб чиқаришни тўхтатган ва уч йилда тракторлар ишлаб чиқаришни икки баравар кўпайтиришга эришган бўлсада, Ўзбекистон КП МК биринчи секретари Собир Камалов ишдан бўшатилган. Унинг ўрнига Марказий Осиёда пахта етиштириш, қўриқ ерлар ва халқлар қардошлиги тарафдори бўлган Шароф Рашидов тайинланган.
Хрушчев хукумати алмашганидан кейин Марказий Осиё республикаларини кадрлар алмашинуви қамраб олди. Хрушчев 1959 йилдан 1961 йилгача бўлган даврда барча турк тиллик республикаларда, шунингдек Тожикистон республика партияси биринчи секретарларини алмаштирди.
1950 йилларнинг охири 1960 йиллар бошидаги ислоҳотлар қишлоқ хўжалиги ва саноатдаги иқтисодий экспансия билан биргаликда Марказий Осиёда Ўрта Осиё бошқарувчи кадрлари ва техник интеллигенциянинг «нативизацияси» учун янги имкониятларни очар эди. Рашидов бу имкониятлардан фойдалана олдими? Бу даврда содир бўлган туб маҳаллий халқ иштирокининг ўсиши, Рашидов ҳаракатларига қарамасдан ва улар туфайли содир бўлди. Рашидов сиёсатда катта тажрибага эга эмас эди, ва унда марказ хукмронлиги билан баҳслашиш, тортишиш нияти йўқ, бунга сиёсий ресурслари ҳам мавжуд эмас эди. Рашидов тўғри сиёсий қарашларга эга эди, қобилиятли пропагандист ва совет сиёсати атмосферасида яхши ориентация қилар эди. Энг муҳими, марказий мансабдор шахслар марказий аппаратни қисман ишдан озод этишдан манфаатдор эди, лекин бу жараёнда, албатта, маҳаллий империя куртаклари аломатларига йўл қўймаслик керак эди. Улар регионларни бошқармасдан раҳбарлик қила оладиган маҳаллий лидерларни излашган. Сиёсатни тўғридан тўғри ўтказиш бўйича ўз қобилиятида чекланган Рашидов мафкурачи ҳам бўлди.
Мафкура иши
«Қуш кучини ҳавода топади, одам эса уни дўстларда топади», деган ортодоксал совет фалсафаси билан Рашидов урғуни этник гармонияни кучайтиришга қаратди. Марксизмда ва миллий масалада Сталин йўл қўйган, партиянинг шиддат билан тез ўзгарувчан йўналишини қайтариб ва ўтган омадсизликларга айбни шахс культига юклаб Рашидов «жиддий хатоларга» барҳам берган.
Миллий масалада Рашидов «миллатлар қардошлиги» сиёсатига ишонган, у ҳар бир миллатни миллий бирлик сифатида тез ривожланишини, шунингдек қардошлик ўзаро ёрдам йўли орқали миллатларнинг бир-бири билан яқинлашишини мўлжаллаган. «Катта оға» ҳақидаги далилни (аргумент) Рашидов бир нечта омилга асослаган. Биринчидан, руслар Иттифоқда алоҳида ўринни эгаллаган, чунки улар социализмни жорий қилган биринчи миллат бўлган. Иккинчидан, Рашидовнинг фикрича, Марказий Осиё маданияти совет ҳукумати келгунича феодал, қолоқ ва эксплуатацияга асосланган бўлган. Учинчидан, у тасдиқлаган, Марказий Осиёдаги инқилобий даврнинг прогрессив лидерлари русларни қўллаган, чоризмни эмас. Ниҳоят, у Марказий Осиёда инқилобдан кейинги ривожланиш Россия саҳийлигининг натижаси бўлган, ва Марказий Осиё турклари бунинг учун миннатдор бўлиши керак, деб ҳисоблаган.
Кейин Рашидовнинг миллий повесткаси курашишга чақирган: (1) миллатчилик ва шовинизмнинг барча шакллари ва қолдиқлари билан, (2) миллий устунлик ва ўтмишни идеаллаштириш тенденциялари билан, (3) коммунистик қурилишга ҳалақит берадиган одатлар ва расм русумлар билан.
Вақт ўтиши билан Рашидов миллий манфаатлар ва одатларга ташқи ҳамлалардан кўпроқ ҳимоялана бошлади, бироқ миллий маҳаллий интеллигенция орасида, эҳтимол у жойларда манфаатларнинг кучсиз ҳимоячиси бўлиб кўринган бўлса керак. 1963 йил у КПСС МК Ўрта Осиё бюросини, Ўрта Осиё совнархоз ва бошқа Марказий Осиё органларини тузиш ғоясини қўлламоқчи бўлган. Бирок бу ташкилотларнинг бири ҳам бир йилдан ортиқ ишлаб тура олмаган.
Рашидов учун муҳим мавзулар
Ўзининг барча асосий нутқлари ва мурожаатларида Рашидов унинг учун муҳим бўлган мавзуларда ўз фикрини билдиради. Бу: (1) икки тиллилик, (2) ижтимоий ўзгаришлар, (3) совет ватанпарварлиги (патриотизми), (4) совет иқтисодий тизими доирасида тараққиёт (прогресс), (5) аёллар аҳволини яхшилаш (6), исломнинг роли. Ушбу асосий мавзулар билан бир қаторда Рашидов баъзан бошқа масалаларга ҳам эътибор қаратган: сув масаласи, кадрлар сиёсати, қишлоқ хўжалиги диверсификацияси, ижтимоий фанларни ривожлантириш, шунингдек турк тилларида ёзма ёдгорликларни ва адабиётни ривожлантириш. Бу асосий мавзуларнинг ҳар бири алоҳида эътиборни талаб қилади.
Масалан, фан, савдо ва санъатни ривожлантириш мақсадида Рашидов қўллаган икки тиллилик масаласи. Лекин Рашидов тил сиёсати воситасида тўлиқ ассимиляцияга ҳар қандай эътирозларга қарши чиққан, ғарб пропагандаси ҳавфларини ёлғонлигини кўрсатишга ҳаракат қилган: вазият, «кўпчилик совет фуқароларининг рус тилини билиши, миллий тиллар ўзига хослигини йўқотмоқда дегани эмас» деб таъкидлаган у.
Рашидовни анъанавий ҳаёт тарзини ўзгартишга қаршиликни, айниқса қишлоқ аҳолиси ўртасида қатъий енгиб чиқиш бўйича партиянинг мақсадлари безовта қилган. Рашидовнинг ижтимоий трансформацияларга қарашлари уни ўртача йўл тутадиган деб характерлайди. У «хужум давридаги» фаол маданий хужумдан узоқроқ. Лекин у партия ишга солган қишлоқ жойларда яшаш тарзини ўзгартириш бўйича ҳаракатларда иштирок этган. 1964 йилдаги КПСС МК Пленумида икки ҳисса масала қўйилган – қишлоқ жойларда яшаш даражасини кўтариш, «ўтмиш қолдиқларини йўқотиш». Рашидов хулоса чиқарган: «Пленум, ижтимоий муносабатларнинг бундай муҳим ва мураккаб соҳаси, ҳаёт укладларини қайта қуришсиз (перестройки) коммунизмни муваффақиятли қуриб бўлмайди деб тасдиқлади». Пленум мақсади шундан иборатки, 1970 йилга келиб, қишлоқ яшаш пунктларининг, кам аҳолилик кичик қишлоқ ҳамжамиятларидан иборат кишлоқларда хутор тизимини бартараф қилиш. Ўн йил ўтгандан кейин Рашидов, қишлоқ худудларда ёшларни коммунистик идеологик кўндириш ва қишлоқ жойларда яшаш даражасини оширишга бағишланган умумиттифоқ-амалий конференцияда дастурий нутқ билан чиқди, ва турли вазирликлар ва партия идораларининг ҳаракатларини мувофиқлаштирувчи республика кенгашини бошқарди.
Рашидов совет тизиминиг иқтисодий ўзаро алмашинув позициясини ҳимоя қилган. Масалан, бу ерга гранит ва мрамор киритиш эвазига қурилиш бригадалари республикадан ташқарига жўнатилиши мумкин, кўпинча иқтисодиётнинг бартерлик характерига таянган. Рашидовнинг иқтисодиётга ёндашуви учта сабабга кўра муҳимдир. Биринчидан, савдо шароитлари ҳудудлар ўртасида критик муҳим аҳамиятга эга бўлган, воситаларни тақсимлаш бўйича ўткир рақобатни ҳисобга олган холда. Иккинчидан, ижтимоий тараққиёт ва яшаш даражасининг ўсиши билан ўлчанадиган иқтисодиёт самарадорлиги, партия легитимлигининг асосий негизи ҳисобланади. Иккинчидан, Марказий Осиёнинг умумиттифоқ иқтисодиётидаги эгаллаган ўрни қишлоқ хўжалиги билан чекланган эди. Рашидов бир неча марта регионал ихтисосланиш тамойилини ҳимоя қилган: «Йирик иқисодий ҳудудларнинг яратилиши мамлакатимизнинг барча миллатлари коммунизм яратиш учун курашни жадаллаштиришларига кўмаклашади. Табиийки, бу янада кенгроқ сиёсий ва маданий ҳамкорликка, миллатларнинг мулоқоти ва яқинлашишига, улар ҳаётининг интернационаллашувига олиб келади».
Рашидов, давлат режалаштиришда маҳаллий устунликлардан фойдаланишини маъқуллаган: «хукумат иқтисодий режаларида асосий эътибор ҳар бир давлатнинг ҳар қандай моддий имкониятларидан фойдаланишга, унинг ихтисослашуви ва ҳамкорлигини ривожлантиришга ҳамда республика иқтисодиётини ва иқтисодий ҳудудларни комплексли ривожлантиришга қаратилган».
Рашидов аёллар аҳволини яхшилаш тарафдори бўлган. У тез-тез бу ҳақида гапирарди, лекин гендерли тенгликда унинг муваффақиятларини баҳолаш қийин. 1970 йиллар мобайнида Республика КП секретариатида битта ҳам аёл бўлмаган. Агар 1945 йилда республика партиясида аёллар 30 фоизга яқинни ташкил қилган бўлса, урушдан кейинги даврда бу улуш тез ва сезиларли қисқарди. 1962 йилда у паст даражага – 13 фоизга тушиб, кейинчалик 1970 йиллар охирида 20 фоизга етди.
Ниҳоят, охирги мавзу – Рашидовнинг исломга муносабати. Бу жуда қизиқарли мавзу, чунки, Рашидов барча қолган йиллар давомида амал қилган юқори даражадаги изчилликка қарамасдан, у ўзининг исломга қарашларини ўзгартирган. Ўзининг ислом тўғрисидаги илк изоҳларида Рашидов ислом ва христианлик орасидаги фарқни тан олмагандек туюлади. Уларнинг иккаласини «марксизм-ленинизм фани» инкор қиладиган диний бидъад сингари кўриб чиқилади. 1967 йили у, ислом эътиқоднинг бошқа шаклларига қараганда анча чуқур илдизларга эга деб таъкидлайди. У: «диний бидъатлар ҳали ҳам мавжуд. Ўтмишда ислом дини Шарқда жуда чуқур илдизлар тортган. шариатнинг барча қонунлари ва Қуръоннинг ақидалари инсонларнинг оилавий ҳаётини, шунингдек уларнинг ижтимоий муносабатларини бошқарган» деб ёзади. Рашидовнинг исломга муносабати Афғонистондан кейин ўзгарган ва уни янада муросасозлик позициясига олиб келган. Диний маросимлар чекланиши танқидини кескинликни юмшатишга интилиб, 1970 йилларда режим совет маросимларини яратиш орқали эски анъаналарни ва одатларни янгисига алмаштиришга интилган. 1981 йил ҳосил йиғишни байрам қилиш мақсадида Рашидов қадимги Наврўз байрамини реабилитациясини қўллаган.
Изоҳлар ва тахминлар
Рашидов унинг чекланган мандатига ҳавф туғдирадиган масалаларни муҳокама қилишдан ўзини четга олиб келгани айтилади. Марказий Осиёдаги муҳим ҳодисалар ва маданий муаммоларнинг баъзиларини ҳатто муҳокама қилишни хоҳламаган. Масалан, Рашидов Марказий Осиёда қишлоқ хўжалигини механизациялаш бўйича компанияни ҳеч қачон танқид қилмаган. Аксинча, у ишлаб чиқариш харажатларини ва қўл меҳнати даражасини камайтириш бўйича механизациялашнинг марказий кучларни ишга солишнинг чинақам тарафдори бўлган. Бироқ, Рашидовнинг ҳатти ҳаракатига қараб, унинг риторикасидан фарқли равишда, механизациянинг оқилона эканлигига тўлиқ ишонч ҳосил қилмаган. Унинг лавозимда бўлиши пайтининг охирида пахтанинг фақат 70 фоизи Ўзбекистонда механик терилган, 1950 йилларнинг ўртасида мақсадли даражаси 80 фоизни ташкил этган эди. Демак, партия ва ҳукуматнинг механизациялаш ҳаракатлари таъсири самарасиз бўлган ёки механизациянинг ўзи партия ва ҳукумат ичида душманларга эга бўлган.
Рашидов шунингдек, пахтада ихтисослашишнинг ҳавфли асоратлари тўғрисидаги масалани муҳокама қилмаган. Ўзининг биринчи чиқишларидан охиргисигача Рашидов тинмасдан ўзининг мандатини олиш имконини берган биринчи кўрсатмасини такрорлаган: «Ўзбекистон – совет иқтисодиётининг пахта базаси, ва ишчиларнинг социалистик мажбурияти – хосилни йиғиш». Масаладан атайлаб ўзини четга олишнинг бошқа мисоли Рашидовнинг маҳаллий кадрларни кўтарилилиш тўғрисидаги мавзуни муҳокама қилишни рад этиши. Унинг масала бўйича фикри кадрни ишга тайинланиш учун мезон сифатида миллатидан фойдаланишнинг ҳавфсизлиги ҳақидаги бир нечта тасодифий мулоҳазалардан, ва партия аъзолигида айрим исталмаган силжишлар ҳусусида жумбоқли шарҳлардан иборат.
Рашидовни Марказий Осиёдаги сув лойиҳаларининг дўсти деб аташади. «Ғолиблар» романида асосий тўқнашув сув атрофида кечади. Ўз нутқларида Рашидов кўпинча сув ҳақида халқ ҳикматларидан цитата келтирган: «Сув тугайдиган жойда, ер ҳам тугайди». У тез-тез таъкидлаган, сувдан фойдаланиш ҳуқуқи Марказий Осиёни вайрон бўлишидан ушлаб туради: «Сиз, Марказий Осиё учун сув нимани англатишини биласиз. Сувсиз бизда ҳаёт йўқ. Бизнинг ҳосилдор еримиз, агар биз уни суғормаганимизда ўлар эди. Қадимги шаҳарларнинг сўнган харобалари – агар сув кетиб қолса, одамлар ҳам, ҳаётнинг ҳам кетиши, ҳайратда қолдирадиган исботи». У Сибирь дарёларини қайтариш лойиҳасига қарши чиқмаган, лекин уни қўллаб-қувватламаган ҳам.
Рашидов Россиянинг кам аҳолилик ҳудудларига ўзбекларни миграциясига нисбатан муросага келтириш позициясини эгаллаган. У «ўзбеклар бизнинг улкан мамлакатимизнинг янги ҳудудларида яшашсин, агар улар шуни хоҳласа» деб таъкидлаган.
Пантюркизм тўғрисида 1960 йилларда бир нечта кескин ва камситадиган эслатиб ўтишларга қарамасдан, Рашидов, СССРдан ташқарида қандайдир турк тиллик доираларга симпатия ўйғотиши мумкин бўлган шарҳлардан ўзини четга тортган. Рашидов ҳеч қачон Туркияда бўлмаган. Унинг араб дунёсига сафарлари ва алоқалари араб тиллик давлатлар билан чекланган.
Рашидов «миллийлик назариячиси» ёки ташвиқотчиси бўлган. У марказлаштирилган сиёсатнинг қатъий тарафдори бўлган. Кўп йиллар мобайнида ҳар қандай нативизм ёки локализм кўринишларига бир неча бор ҳужум қилган. Айрим истиснолар билан, у ўзининг асосий қарашларини изчил баён қилган, уларга узоқ вақт давомида риоя қилган. Баъзи мунозарали масалаларни у изоҳлаган бўлиши мумкин, лекин жамоат форумларида муҳокама қилмаган. Бошқа жанжалли масаллар бўйича у сукут сақлаган. Бунинг ҳаммаси, Рашидов миллий лидер бўлганини билдирмайдими?
Муқобил интерпретация мавжуд, унинг тахминича, Рашидовнинг марксистча риторикадан фойдаланиши ҳимояланиш учун бўлган, декларатив эмас. Тереза Раковска-Хармстон тасдиқлашича, юзада кўринганига нисбатан, ҳудудий лидерларнинг асарлари самимий бўлмаслиги мумкин. Марказий Осиё турклари (ва бошқа халқлари) ўзининг Иттифоқдаги расмий, конституцион ва ахлоқий маънавий – лекин амалий бўлмаган – ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун, славян мафкурачилари, режалаштирувчилари ва сиёсий функционерларининг тажовузкорлигига қарши утопик социализм тилидан фойдаланишади.
Маҳаллий лидерлар очиқчасига марказий ҳукуматга эътироз билдира олмаса ҳам, Ғарбнинг танқидига чекловлар йўқ эди, баъзан эса Ғарбга қарши аргументлар икки маъноли тушунилиши мумкин. Тахмин қилайлик, бунда аргумент: «Ўртоқлар, ғарб буржуазия фальсификатлари, бизнинг маданиятимиз русификацияланган, бизнинг тилларимиз ассимиляцияланган, бизнинг сиёсий автономия – алдов, бизнинг иқтисодиёт типик қишлоқ хўжалиги колонияси ва туғилишни бизнинг юқори коэффициентларимиз, бизнинг ғайратли эканимизнинг исботи эмас, балки бизнинг норасолигимизнинг исботи демоқда. Ўртоқ буржуаз фальсификаторлар – бу импералист-малайлар, ва улар адашмоқда. Шунинг учун, ўртоқлар, сиз бизга бизнинг маданиятимизни тиклашга, бизнинг тилларимизни ҳимоя қилишга, бизнинг сиёсий келажагимизни белгилашга ёрдам беришингиз керак ва бизнинг сиёсатимизни ихтиёримизга кўра ривожлантиришга имкон беришингиз керак».
Рашидов ва сиёсий хукумат: префект ёки паладин?
Ваколатларини маҳаллий округлар вакилларига ўтказиш ортидан марказий сиёсатчилар учун муқаррар равишда ҳавфлар юзага келади. Маҳаллий лидер «префект» (яъни марказий хукуматларнинг авторитетли вакили) ролини ўйнайдими, ёки «паладин» ролини (маҳаллий диссидент, унга ишониб топширилган хукуматни содиқ ёки мустақил базани ривожлантириш учун фойдаланмоқда)?
Миллий лидер маҳаллий урф одатларни, анъаналарни, тил амалиётини ва дин амалиётларини марказий сиёсатчилар томонидан бўлиши мумкин бўлган тажовузлардан ҳимоя қилади. У оммабоп бўлмаган марказий талабларга қаршилик кўрсатишини кутиш мумкин эди. У мустақил ҳокимият ва ваколатларни яратиш ҳаракатида майда миллатлар вакилларини муҳим маъмурий лавозимларга қўйиб чиқишда бошқариладиган иқтисодиёт устидан партия назорати механизмларидан фойдаланиши мумкин. Доктринал ишларда, у алоҳида йўлни ҳимоя қилишини ёки қайта кўришда ёки идеология модификациясида иштирок этишини кутиш мумкин. Ниҳоят, у ўзининг уни сиёсатини қўллайдиган қадрдон сайловчилари олдида ўз қарашларини ҳимоя қилишини кутиш мумкин эди. Буни муваффақиятли бажариш қобилияти ўзига талаб этиладиган қўллашни тўплаш бўйича унинг ҳаракатларида критик бўлар эди.
Агар бу Марказий Осиёдаги миллий лидер учун тўғри бўлса, унда Рашидов миллий лидер ҳисобланмайди. У центрист ёки юнионист бўлган. Эҳтимол уни жуда яхши таърифлайдиган жумла – бу, унинг ўзи танлаган: у интернационалист бўлган. Унинг партияда чиқишлари ва пленар маърузалари сиёсатнинг техник масалаларига тегишли, яъни Рашидов ўзи ёзган ишларда камдан кам сиёсат масалаларига тўхталган. Рашидов марказий мансабдорлар билан музокарага тортиши мумкин бўлган масалаларнинг сиёсий муҳокамасини нозик четлаб ўтган.
Ўзбекистон учун биринчи секретарь Рашидов асосий ташвиқотчи бўлган. Марказий Осиёнинг кўплаб турклари учун ҳам у ҳудудий ташвиқотчи вазифасини ўтаган. Бошқа кўпчилик партия секретарлари сингари у вақтининг катта қисмини тақдимотлар, конференциялар, жамоат йиғилишларида, саёҳатларда ва бошқа маросимларда ўтказган. Унинг ходисаларни ўзгартириш, мукофотлаш ва жазолаш, натижаларга таъсир кўрсатиш қобилияти чекланган бўлган. Унинг лавозими нуфузи, шубҳасиз, унга баъзи ричагларни (дастаклар) берган. Бироқ, ўз сайловчиларига тўғридан тўғри чиқа олмаган, бу ричагдан миллий лидер сифатида фойдалана олмаган. Эҳтимол, унинг энг муҳим таъсири ички аренада бўлмаган, балки ташқи аренада, совет ташқи сиёсатининг «иккинчи шахси» сифатида бўлган.
Республикада «пахта иши» авж олаётган 1983 йилда кўп амалдорлар хўжасизликда айбланиб, ўз лавозимларидан озод қилинган. (1983 йилнинг январь бошида Андропов Рашидовга оғзаки ҳайфсан беради, бу ҳақиқатда ихтиёрий истеъфо тўғрисидаги таклифни англатган, –ред. изоҳи).
Рашидов префект бўлганми ёки паладин? Қайсидир маънода у униси ҳам, буниси ҳам бўлмаган. Унинг марказнинг ишончли биринчи секретари мандати бўлмаган ва унда ўз шахсий ҳукумат базасини ривожлантириш учун совет тизими механизмларидан фойдаланиш имконияти ҳам бўлмаган. У махфий миллатчи ҳам бўлмаган, бу ҳақида унинг тахминан 40 йил давомидаги сиёсий ҳатти ҳаракати айтиб турибди. Ўша вақтда у ўзининг яширин ғаразли қизиқишлари ҳақида эслатиб ўтмаган. ЦК биринчи секретари лавозимида Рашидовнинг бевосита давомчиси, Усмонхўжаев ҳам бир оз камроқ такомиллашган кўринишда шу позицияни давом эттирди, Рашидов сингари, миллийлик назариячиси ва совет «миллатлар қардошлиги» сиёсати тарафдори сифатида фаолият юритди.
Гарчи Рашидов охир оқибатда ўзини маҳаллий манфаатлар тарафдори бўлиб намоён этишга эришган бўлса, бу унинг шахсий қарашлари ёки унинг тақдиридаги ўзгаришлар сабабли бўлган. Лекин Марказий Осиё халқлари орасидаги маданий автономияга тикланаётган интилишлар, иқтисодиётни бошқарувчи тўқнашувчи тузилмалардан қониқмаслик, демографик ўзгаришлар ва ислом тикланиши марказ учун тўсқинликлар яратиши мумкин эди. Бутун СССРда «Иттифоқ лидери» моделидан ҳаттоки озгина четга чиқиш, сиёсатчи-пропагандистни ҳақиқий миллий лидер даражасига олиб келиши мумкин бўлган.