Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг истеъфоси хорижий матбуот томонидан қамраб олинди. Carnegie Endowment for International Peace нинг баён қилишича, Назарбоевнинг лавозимдан кетиши унинг сиёсий таъсирини асло камайтирмайди. Чунки у Ҳавфсизлик Кенгаши раиси сифатида ўз фаолиятини давом эттиради. Аммо ўтиш даври, мамлакатнинг Россия ва Хитой билан алоқалари туфайли юзага келган геосиёсий ноаниқлик даврига тўғри келди. Назарбоев ушбу қийин муносабатларни муваффақиятли бошқараётганди. Собиқ ташқи ишлар вазири, Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистоннинг энг муҳим ташқи ҳамкорлари бўлган Россия, Хитой ва Америка Қўшма Штатлари билан алоқалардаги муҳим шахс ва обрўли мулозимдир.
Шунингдек, нефтга бой мамлакатда даромадлар тенгсизлиги, ижтимоий қийинчиликлар ва норозилик чиқишлари каби ички муаммолар ҳам мавжуд. Аммо, Назарбоевнинг истеъфоси ички ва ташқи сиёсатида ҳеч қандай ўзгаришга олиб келмайди дея хабар беради Valdaiclub мунозара клуби таҳлилчилари. Аксинча, у мамлакат эришган натижаларни узоқ муддат сақлаб қолиш учун ўз лавозими муддатини шу даврга мўлжаллади ва собиқ президент назорати остида янги президент ўз фаолиятини бошлайди ҳамда тажриба ва сиёсий даражага эришади.
Жаҳон ахборот воситалари таҳлилига кўра, 2010 йилдан буён “Миллат Етакчиси” мавқеини эга, Назарбоев сенатор сифатида ҳамда мамлакат Ҳавфсизлик Кенгаши раҳбари сифатида ўз мавқеини сақлаб қолади. Бу ҳақда яна бир йирик хорижий матбуот хизматлари The Economist ва BBC ва ҳам айни фикрда. “Мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларни давом эттирадиган янги авлод насабини юксалтиришни ўз вазифам деб биламан,” деди Назарбоев ўзининг сешанбадаги ҳалққа мурожаатида. The Economist, Назарбоевни, ўз фаолияти давомида мамлакатни иқтисодий қийинчиликдан олиб чиққани учун ҳам ҳурматга сазовор бўлганлигини ва бундан аҳоли эмас, балки ўз яқинлари фойда олганлиги таъкидлайди.
Аммо, Назарбоев портретини давлат муассасаларидан олиб ташлаш мумкин эмас ва унинг оиласи тўлиқ даҳлсизликни сақлаб қолди. Энг муҳими, унинг катта қизи, Дариға Назарбоеванинг сенат лавозимига келиши уни хукуматнинг иккита энг кучли шахсларидан бирига айлантиради дея ёзади, Новая газета. Чунки, агарда амалдаги президент Тўқаев истеъфога чиқса Д. Назарбоева унинг ўрнини эгаллайди.
Valdaiclub нинг ёзишича, кейинги йилларда кутилаётган давлат лавозимларига тайинловлар ҳақида ҳозир аниқ бир тахмин қилиш мумкин эмас. Бир томондан собиқ президентнинг қизи Дариға Назарбоеванинг сенат раиси лавозимига тайинланиши унинг навбатдаги президент бўлиши имкониятини оширади. Бундан ташқари, янги президент Тўқаевнинг 2020 йилгача вақтинчалик давлат бошлиғи ролини ўйнаши тахмин қилинади. Бу лавозимга бошқа номзодлар ҳам бор. Булар- Қозоғистоннинг Россиядаги элчиси Имомали Тасмағамбетов, давлат бошлиғининг жияни, Миллий Ҳавфсизлик қўмитаси раиси ўринбосари, Самат Абиш ва Олмота шаҳри хокими Бауржан Байбек.
Назарбоевнинг истеъфоси билан Қозоғистон Марказий Осиё мамлакатига айланади дея ёзади, Window on Eurasia. Назарбоев лавозимга келганда қозоқ аҳолиси кўп сонли этник руслар орасида камчиликни ташкил этганди. Ҳозирда эса улар руслар сонидан кўпайган ва қозоқ ҳалқи минтақада туб Марказий Осиёлик мамлакати ролини ўйнашга эришади. Бу ўз навбатида Марказий Осиёликларни бирлаштиришга имкон яратади. Чунки, қирғиз, тожик ва туркман ҳалқлари Қозоғистондан кўп сонли ўзбекларга қарши кучли мувозанат сифатида фойдаланишлари мумкин. Энг камида Москванинг роли сусаяди.
Бундан ташқари, Назарбоевнинг кетиши Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) даги Совет даврича мулоҳаза қилувчи давлатни йўқотади. Бу бошқа МДҲ давлатларнинг Россия томонидан ташкил этилган ёки бошқарилган ташкилотлардан чиқиши эҳтимолини яратади. Назарбоев Москванинг Совет концепциясини сақлаб қолиш имконини берганди ва унинг истеъфоси эса Россия учун МДҲ давлатларни бирга сақлаш жараёнини қийинлаштиради.
Остона ёки Нурсултон?
Бундан бир неча йил олдин эса Назарбоев ўз ўрнида мамлакат номини ўзгартириш таклифини киритганди. Esquire фикрига кўра, у таклиф энг шов -шувлилардан бўлиб, унга кўра Қозоғистон номи “Қозоқ эли” номига ўзгартирилиши кутилганди. Чунки, “Қозоғистон” бошқа Марказий Осиё давлатлари номига жуда яқин эди. Бу таклифни ҳалқ билан муҳокама қилиш ҳақида фикрлар билдрилганди. Аммо, бу ғоя ҳақида унутишди ва у амалга ошмади.
Бугун эса Назарбоев истеъфосининг кейинги кунида, Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрига Назарбоев номини бериш ва бу билан Назарбоев номини абадийлаштришга қарор қилинди. Янги ном “Нурсултон” экани маълум қилинди. Новая газета хабарига кўра, бу ғоя амалдаги президент, Тўқаев томонидан олға сурилган. Ғояни 43 нафар сенат депутати ва 102 нафар мажлис депутатлари тасдиқлашди. 20 мартдан буён Остона янги ном -Нурcултон деб атала бошланди.
Шунингдек, мамлакат бўйлаб, шоҳкўчаларни унинг номига ўзгартириш ишлари бошланган. Буни олтита катта шаҳар ва Олмотада бундан бир йил олдин амалга оширишганди. Ақтобе шаҳрида марказий кўчанинг номи Абулхайирхондир. Бу ном эса қозоқ ҳалқи учун муқаддасдир. Аммо, шунга қарамасдан, депутатлар бунга ҳам чора топиб, кўчани иккига бўлишди ва унинг энг жозибали қисмини Назарбоев номи билан аташга эришишди.
Бундан ташқари пойтахтда Назарбоев номи билан аталган университет мавжуд ва унинг китоб ва бошқа шахсий анжомлари эса кутубхона музейида сақланади. Шунингдек, мамлакат бўйлаб, Назарбоев номи билан аталган интеллектуал мактаблар ва унинг ҳайкали ўрнатилган истироҳат боғлари ҳам ташкил этилган.