Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев ўз халқига телемурожаат орқали истеъфога чиқаётганини маълум қилди. У 20 мартдан бошлаб ўз ваколатларини топшириши ҳақидаги фармонга имзо чекди. Сенат спикери Касим-Жомарт Токаев вақтинчалик давлат раҳбари вазифасини бажаради. Айни пайтда Назарбоев Қозоғистон Хавфсизлик кенгашига раҳбарлигини давом эттиради.
Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг истеъфога чиқиши кутилмаганда юз берди, бироқ анчадан буён ўйланиб турган савол – Назарбоевдан кейин нима бўлади? – деган саволга ечим бўлди.
Сўнгги йилларда Қозоғистонда кекса сиёсатчига бўлган ҳурмат тобора ошди. 2010 йилдан бошлаб Назарбоевга Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Миллат Етакчиси мавқеи расман мустаҳкамланди ва кейинги йилларда кўчалар унинг номи билан атала бошланди, Президент исми билан музейлар қурилди ва тириклигида ҳайкаллар ўрнатилди. Айни пайтда сиёсий майдон унинг салоҳиятли рақибларидан тобора тозаланди, мана ҳозирга келиб, мамлакатда унинг етакчилигига қарши чиқадиган муҳолифат партия ва ОАВ ёки кучли сиёсатчилар қолмади. Гўёки кўриниши яхши, тетик Президент Назарбоев, умрининг охиригача мамлакатни ўзи идора этадигандек.
Унинг муддатидан олдин истеъфога чиқишига нима сабаб бўлди? 2015 йилги сўнгги сайловларда Назарбоев қарийб 98 фоиз овозга эга бўлди ва 2020 йилда ўтказилиши режалаштирилаётган янги сайловлар яқинлашиши билан унинг ушбу сайловларда иштирок этиши ёки иштирок этишининг мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги саволлар очиқлигича қолди.
Айни пайтда мамлакатдаги иқтисодий ва ижтимоий ҳолат у қадар яхшилангани йўқ. Мамлакат ўз заҳираси – Миллий Жамғармадан иқтисодиётнинг нефтга қарам бўлмаслигига йўналтирилган турли антилинқироз дастурлари учун катта маблағ ажратди. Бироқ диверсификация амалга оширилмади, миллий валюта – тенгенинг бир неча бор девальвация қилиниши натижасида, аҳолининг реал даромадлари камайди ва кўпинча қаршиликларнинг ўсиш хавфи пайдо бўлди.
Бундай шароитда ҳамда Қозоғистон атрофида кучайган геосиёсий ҳолат – Россия, Хитой ва Ғарб билан муносабатларнинг кескинлашуви муносабати билан Президент, эҳтимол кам фоизли аҳолининг қўллаши билан якунланиши мумкин бўлган сайловларда иштирок этишни истамади ёҳуд иштирок этмасликни лозим деб топди. Бу Миллат Етакчиси номига зид келарди. Бошқа томондан эса, Президент ўз назоратини барча хавфсизлик кучлари ва ташқи сиёсат бўйича назоратни бирлаштирадиган ва ўтган йилда мазкур мақсадлар учун тузилмалари кучайтирилган Хавфсизлик Кенгаши раиси лавозимидан туриб ҳам амалга ошира олади. Жумладан, ўзбек президенти Ислом Каримовнинг ўлими ва унинг меросининг бўлиниб кетиши ҳам, эҳтимол ўз лавозимида оламдан кўз юмган диктаторнинг аҳволи қандай бўлишига ибрат бўлгандир. Гарчи Ўзбекистон намунаси Ислом Каримов оиласи учун эмас, мамлакат учун ижобий бўлган бўлсада, мақсади ўз мероси ва оиласи позициясини сақлаб қолиш бўлган Назарбоев учун бу ибрат ўзи барпо этган тизимда кутилмаган ўзгаришларга йўл қўймасликдан иборат бўлди.
Ана шунда, транзит деб аталадиган бир неча босқичли жараён тезлашди. Назарбоевни тор доирада Президентни назоратнинг янада юқори ва мустақил босқичга чиқаришга қарор қилишди – масалан, худди Эроннинг Олий раҳбари лавозими ёки Сингапурдаги «министр-ментор (мураббий)» Ли Кван Ю, ёҳуд 1989 йилда Марказий ҳарбий кенгаш раиси лавозимидан кейин барча лавозимлардан бош тортган ва Хитойнинг ички ва ташқи сиёсатига жиддий таъсир кўрсатган ҳолда Хитойнинг маънавий етакчиси бўлиб қолган Дэн Сяопин каби.
Юқоридаги барча “осиёликларнинг устомонликлари” кекса раҳбарга “президент бўлмасдан туриб” мамлакатдаги жараёнларни илғаб олиш имконини беради.
2019 йилларнинг бошида Президент Назарбоев Конституцион судга ихтиёрий равишда истеъфога чиқиш эҳтимоли тўғрисида савол юборди ва бунга қониқарли жавоб олди. Мана истеъфо ҳам амалга ошди.
Мазкур истеъфо Назарбоевни бошқа даражага ўтказиш (ҳокимиятни топшириш эмас) бўйича олдиндан режалаштирилган жараённинг бир қисми бўлгани боис, истеъфо нечоғлик ўз вақтида амалга оширилди, деган савол туғилади. Ёки у кечикдимикан? Ҳақиқатан ҳам Президент гўёки ўз муваффақияти энг юқори чўққига чиққан пайтда ҳокимиятдан кетиб, ҳокимиятни нефть давридан кейинги иқтисодий мерос, кўп векторли ташқи сиёсий муаммолар ва кучайиб бораётган эмиграция кузатилаётган тарқоқ жамиятни тартибга солиш учун ўринбосарига қолдириб кетмоқда. Бироқ, Назарбоевга мамлакат ва жамиятга қандай таъсир этган, нимага эришди ва нимани эплай олмади, деган саволлар пайдо бўлади. Назарбоевнинг қарийб 30 йил давом этган узоқ муддатли раҳбарлик даврида бутун бошли авлодлар ўсиб улғайди ва бу уларнинг барча ҳаётий муаммолари ва ютуқлари Назарбоевнинг шахси ва бошқарувига тегишли бўлишига таъсир кўрсатди. Президентнинг оммавий мухитдан, мамлакатни назорат қилиш ва Путин ёки Си Цзиньпин билан ташқи учрашувлардан олиб чиқилиши унга имтиёз беради, чунки у бу билан ушбу масъулиятни ўзи тузган технократик ҳукумат ва назорат остидаги янги президентга бериши мумкин.
Республика Президентининг ваколатлари Қозоғистон Парламент Сенати спикери Касим-Жомарту Токаевга ўтади. Унинг Президент мажбуриятларини ижро этувчи сифатида қасамёд қилиб, 2020 йил декабрда Қозоғистонда навбатдаги президент сайловлари ўтказиладиган муддатгача мазкур лавозимда қолиши кутилмоқда. Гарчи Токаев синалган сиёсатчи, халқаро муносабатларда улкан тажрибага эга ҳамда 11 йилдан буён (танаффуслар билан) “иккинчи шахс” ролини ижро этган ҳолда, Президентнинг юксак ишончига сазовор бўлишига қарамай, уни ҳақиқатан ҳам аҳоли ва элита орасидаги машҳур инсон деб бўлмайди. Айнан унинг 1999-2002 йиллларда Қозоғистон Бош вазири сифатидаги фаолияти даврида мамлакатда энг ташвишли сиёсий инқироз рўй берди. Бунда 2000-йилларнинг охирларида бир нечта ёш ислоҳотчилар Назарбоевнинг бошқарув режимини танқид қилган ҳолда ҳукуматни тарк этдилар ва бир йилдан кейин ушбу сиёсатчилар Мухтар Аблязов ва Галимжан Жакиянов раҳбарлигида “Қозоғистоннинг демократик танлови” оппозицион ҳаракатини тузганларини маълум қиладилар. Токаев мамлакат ичида дипломат бўла оладими ва Хавфсизлик кенгашига мувофиқлашган жуда яқин сиёсат юритиб ҳам Аскар Мамин ҳукумати билан самарали муносабатларни йўлга қўя оладими? 2020 йилда президентликка сайланиш учун ўз номзодини қўядими ва аҳоли томонидан қўллаб-қувватланадими? Унинг заифлиги, бир неча гуруҳлар Назарбоевсиз ўтадиган сайловларда ўз кучини кўрсатишни ҳоҳлаб қоладиган пайтда Қозоғистонда беқарорликка сабаб бўлмайди? Шахсий сабабларга кўра, бу саволларга кўп йиллик барқарорлик давридан бедараклик даврига ўтишга қарор қилган Оқ Ўрданинг жавоб бериши амри маҳол. Назарбоев ҳокимият ва сиёсатдан буткул кетмагани аниқ бўлсада, унинг даврининг тугагани нима учундир, табиийдек туюлмоқда.