Тожикистоннинг Сўғд вилояти мамлакат иқтисодий-ижтимой-маданий ҳаётида муҳим ўрин тутади. Вилоятнинг ишлаб чиқариш салоҳияти улкан. Мана олти йилдан буён вилоят маркази Хўжанд шаҳрида “Сўғд-2019” халқаро савдо ярмаркаси ўтказилиб келинмоқда.
Учинчи йилдирки ўзбекистонлик ишбилармонлар ҳам мазкур анжуманнинг фаол қатнашчилари саналади. Шу давр мобайнида ўзаро алоқаларда жадал ривожланиш кузатилди. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси кўмагида Хўжанд шаҳрида “Ўзбекистон савдо уйи” ташкил этилиб, “Саховат” бозорида ўзбекистонлик тадбиркорларнинг маҳсулотларини сотиш ташкил қилинди.
Тадбир доирасида бир қатор форум ва конференциялар, ҳудуднинг инвестицион салоҳиятига бағишланган тақдимотлар ўтказилди. Uzanalytics.com ушбу халқаро анжуманга бағишланган видеорепортажни эътиборингизга ҳавола этади.