13-14 июнь кунлари Тошкентда VI КАМКА (Марказий Осиё, Мўғулистон, Кавказ ва Афғонистон) минтақавий форуми бўлиб ўтди.
Мазкур анжуман Рамсфельд Жамғармаси (АҚШ), Марказий Осиё ва Кавказ институти (АҚШ) ҳамда КАМКА тармоғи аъзолари ташаббуси билан ўтказилди. Тадбирда 20 дан ортиқ мамлакатдан 80 дан ортиқ экспертлар, сиёсатчилар ва тадбиркорлар иштирок этишди.