7-8 июнь кунлари Наманганда Doing business with Namangan халқаро инвестицион форуми бўлиб ўтди. Форум Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан ташкил этилди. Бу каби кенг кўламли тадбирга Фарғона водийси илк бор мезбонлик қилди.
Форумда 500 нафардан зиёд иштирокчи, жумладан 350 нафар хорижий меҳмон, хусусан, 36 давлатдан 230 нафар ишбилармонлик доиралари вакиллари, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус ва хорижий ОАВ вакиллари, Ўзбекистоннинг Наманган вилоятига бириктирилган 18 нафар элчиси иштирок этди. Форум доирасида илк бор вилоят экспортчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари каталогини ўз ичига олган MadeinNamangan.uz интернет портали ишга туширилди.
2017 йил 9 август куни Ўзбекистон Президентининг “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул килинган эди. Ушбу қарорга асосан инвестиция форумлари барча вилоятларда ўтказиш режалаштирилган.