Ўзбекистонни советлар давридан бери бошқариб келган авторитар раҳбар Ислом Каримовнинг ўлимидан сўнг унинг вориси Шавкат Мирзиёев даврида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг бир қисми ўлароқ, чегаралар ҳам, чойхоналар ҳам қайта очилди.
The Economist журналида чоп этилган “Uzbekistan’s government is rapidly overhauling the economy” (“Ўзбекистон ҳукумати иқтисодиётни жадал ислоҳ қилмоқда”) деган мақолада қайд этилишича, илгари бир мамлакат ҳудудида бўлган Фарғона водийсининг икки йирик шаҳри: Андижон ва Ўш ўртасидаги чойхоналар Ўзбекистон ҳукумати 2005 йилда Андижон воқеаларини шафқатсизларча бостиргандан сўнг чегаралар ёпилиши ортидан бекилиб қолган эди.
Ўзбекистонни советлар давридан бери бошқариб келган авторитар раҳбар Ислом Каримовнинг ўлимидан сўнг унинг вориси Шавкат Мирзиёев даврида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг бир қисми ўлароқ, чегаралар ҳам, чойхоналар ҳам қайта очилди.
Мақолада қайд этилишича, қўшни Қозоғистон капитализмга ўтиб кетиб, кенг миқёсда инвестицияларни жалб этаётганига қарамай, собиқ давлат режалаштириш қўмитасини бошқарган Каримов даврида Ўзбекистон ташқи дунёга ёпилди, у ерда “коммунизм асло барҳам топмади”. Шароит оғирлигидан 2 миллионга яқин ўзбеклар Россияга ишлагани чиқиб кетди.
Мирзиёев Каримовни очиқ танқид қилган бўлмаса-да, унинг меросидан қутулиш учун икки йил сарфлади. Хавфсизлик хизматининг қўли ҳар ерга етадиган бошлиғи Рустам Иноятов лавозимидан четлатилди, ишни технократлар қўлига олди. Ҳукумат капитал ва валюта назоратини бекор қилди, мажбурий меҳнатни кескин тарзда камайтириб, чегараларни очди. Иқтисодиёт вазири ўринбосари Равшан Ғуломов, булар ҳақида гапириб, “биз 20 йил йўқотдик, ҳали жуда кўп иш қилишимиз керак”, дейди.
Давлат рўйхатидан ўтган корхоналар сони 2, чет эл инвестициялари миқдори 4 баробар ортди, лекин яқинда инвестициялар миқдори пасайганини ҳам қайд этиш жоиз. Энди олдинда коммунал хизмат нархларини ошириш, давлатга қарашли корхоналар фаолиятини яхшилаш ва хусусийлаштириш, меҳнатга яроқли аҳолининг 1/3 қисми банд бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулдорлигини ошириш анча мураккаб масалалардан биридир. Чунки мамалкат аҳолисининг тенг ярми 30 ёшгача бўлган ёшлар экани ҳисобга олинса, янги иш ўринлари яратиш қанчалик долзарб экани ойдинлашади.
Ўзбекистонда суғориладиган ерларнинг аксарият қисмига пахта билан ғалла экилади. Лекин улардан фойда кам. Ҳукумат шунинг учун мева ва сабзавот экинларини кўпайтиришни рағбатлантирмоқда. 1 гектар пахта экинига ишлов бериш учун 2 киши етарли бўлса, 1 гектар помидор 20 кишини иш билан таъминлайди. Россия билан Хитойнинг Ўзбекистон гилоси билан помидорига харидоргир улкан бозори эса яқин, дейди Ғуломов.
Ҳукумат пахта етиштирувчи аксарият фермерларга субсидия ажратмай қўйди, лекин уларга ҳосили учун бозор нархига яқин ҳақ тўлаяпти. Пахта хомашёси экспортини камайтириш йўли билан ички тўқимачилик саноатини ривожлантиришга интилмоқда. Сўнгги 10 йил ичида тўқимачилик саноати маҳсулотолари экспорти 100 миллион АҚШ долларидан 1,9 миллиард долларга етди. 2025 йилга бориб, ҳукумат ушбу кўрсаткични 7 миллиард дилларга олиб чиқишни мўлжалламоқда.
Ўзбек дипломатларига биринчи навбатда исвестиция олиб киришга эътибор қаратишга топшириқ берилди. Ҳар бир улкан мамлакатдаги элчихонага инвестиция жалб қилиш учун вилоятлар тақсимлаб берилди.
Бир ғарблик дипломатнинг айтишича, “ўзбеклар ислоҳотларни кўпчилигимиз ўйлаганимиздан кўра тезроқ амалга оширмоқда”. Мирзиёев ушбу улкан режани амалга ошириш учун тажрибали ватандошларини мамлакатга жалб қилмоқда. Масалан, бир пайтлар инвестиция бўйича банкир бўлган киши бугун қимматбаҳо қоғозлар бозорини тартибга солувчи ташкилот раҳбари, Европа тикланиш ва тараққиёт банки тизимида директор бўлиб ишлаган киши эса ташқи савдо ва савдо вазири бўлиб ишлаётир. Яна ҳукумат хусусийлаштиришга йўл очиш Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки сингари молия муассасаларининг билим ва тажрибасига таянмоқда.
Молия вазири Жамшид Қўчқоровнинг фикрича, “ҳар бир нарса улар орқали ўтиши керак, улар бизда етишмаслиги мумкин бўлган ошкоралик ва экспертизани таъминлаб беради, улар бизни алдашдан манфаатдор эмас. Мен Америка супермаркети принципини қадрлайман, унга кўра, ҳамма тенг”.
Лекин ҳукуматнинг тенгликка риоя қилиши саволлар туғдирмоқда. Британиядаги Алстер университети ходими Кристиан Ласслетнинг қайд этишича, Тошкент шаҳри ҳокими улкан туруржой ва офис бинолари қурилишини назорат қилмоқда, унга алоқаси бор фирмалар қурилиш ишларида ёрдам бермоқда. Ўзбекистоннинг мис ва пўлат саноатида иштироки бор металл магнати Алишер Усмонов Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан учрашувга бориши учун ўзига тегишли хусусий учоғини ижарага бериб турди. Шу сабаб Мирзиёевнинг ислоҳотлари ҳамма эмас, бир ҳовуч кишилар учун қилинаётгандай таассурот ҳосил бўлмоқда.
Ўзбекистон Афғонистонга электр қуввати узатиш лойиҳаси учун 45 миллион доллар чегирма беришни ваъда қилмоқда
Ўзбекистон бош вазири А.Арипов Сурхондарё вилоятидан Афғонистоннинг Пули-Хумри шаҳрига қадар 200 километрлик масофага электр қуввати узатиш лойиҳаси қиймати 110 АҚШ доллари бўлгани ҳолда, Ўзбекистон ҳукумати 45 миллион долларик чегирма бериша тайёрлигини маълум қилди.
Афғонистоннинг Ariana News ахборот агентлиги “Uzbekistan Vows to Discount $45M for Power Transmission Project in Afghanistan” (“Ўзбекистон Афғонистонга электр қуввати узатиш лойиҳаси учун 45 миллион доллар чегирма беришга ваъда қилмоқда” мақоласини эълон қилди.
Афғонистон ҳукумати раҳбари Абдулла Абдулла Ўзбекистон бош вазири билан душанба куни мамлакта шимолидаги Балх вилоятида Ўзбекистон товарлари кўргазмаси очилиш маросимида учрашди.
Бош вазир ўзбекистонлик ҳамкасбига Афғонистон билан садо-сотиқ қилиш ва у ерга инвестиция киритишга бўлган қизиқиши учун миннатдорлик билдирди ҳамда илгари имзоланган ҳужжатларни амалга ошириш вақти келганини айтди.
− Афғонистон ҳукумати икки мамлакат ўртасидаги импорт билан экспорт балансланишини кутмоқда. Биз ўзбек инвесторлари учун кўпроқ имкониятлар яратишга интиляпмиз ва Ўзбекистондан ҳам инвесторларимиз учун йўл очишини кутяпмиз, − деди Абдулла.
Ўз навбатида Арипов Ўзбекистон иккала мамлакат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, Афғонистон билан турли, жумладан, қишлоқ хўжалиги, савдо, электр таъминоти, темирйўл ва табиий газ етказиб бериш соҳаларида қалин ҳамкорлик қилиш учун шароит яратишга тайёр эканини қайд этди.
Арипов Сурхондарё вилоятидан Афғонистоннинг Пули-Хумри шаҳрига қадар 200 километрлик масофага электр қуввати узатиш лойиҳаси қиймати 110 АҚШ доллари бўлгани ҳолда, Ўзбекистон ҳукумати 45 миллион долларик чегирма беришга тайёрлигини маълум қилди.
“Ўзбекистон армияси Марказий Осиё армияларининг энг кучлиси”
Ўзбекистон кучли армиялар рейтинги бўйича Қозоғистон (54-ўрин), Туркманистон (75-ўрин), Қирғизистон (91-ўрин) ва Тожикистондан (94-ўрин) олдиндадир. Таҳлилчилар Ўзбекистон қуролли кучларида тахминан 50 минг киши хизмат қилишини айтади.
Озарбайжоннинг “Trend” агентлиги мухбири Фахри Вакиловнинг “Uzbek Army is strongest in Central Asia” (“Ўзбекистон армияси Марказий Осиё армияларининг энг кучлиси”) Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги маълумотларидан иқтибос келтирилган мақоласида таъкидланишича, Ўзбекистон қуролли кучларининг ҳарбий қудрати икки марта ошиб, ҳарбий самарадорлиги 10-12 фоиз ўсган.
Мудофаа вазирлиги ўтган давр мобайнида – қайси давр экани аниқ эмас – 230 марта тактик машғулот ва 45 та қўшма тадбир ўтказилиши натижасида кўрсаткичлар ўсганини маълум қилган.
Ўзбекистон 2019 йил учун “Ҳарбий қудрат рейтинги”, яъни дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида 48-ўринни эгаллаб турибди ва Марказий Осиёдаги энг кучли армия ҳисобланади.
Ушбу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон Қозоғистон (54-ўрин), Туркманистон (75-ўрин), Қирғизистон (91-ўрин) ва Тожикистондан (94-ўрин) олдиндадир. Таҳлилчилар Ўзбекистон қуролли кучларида тахминан 50 минг киши хизмат қилишини айтади.
Сал олдинроқ Ўзбекистон Марказий банки давлатнинг қурол-яроғ ва ўқ-дорига харажатлари миқдорини эълон қилган ва у 700 000 АҚШ доллари бўлганини айтган эди, бу ундан олдинги йилга солиштирганда, икки баробар кўпдир.
“Ўзбекистоннинг кўздан пана уйғурлари”
Ҳатто Ўзбекистондаги уйғурларнинг сони ҳам аниқ эмас. Сўнгги марта Совет даврида 1989 йили ўтказилган рўйхатга олиш натижаларига кўра, Ўзбекистон совет республикасида 36 000 нафар уйғур яшаган ва бу аҳоли бир фоизининг 1/5 қисмини ташкил қилган.
Eurasianet.org вебсайтида эълон қилинган “Uzbekistan’s invisible Uighurs” мақоласи бир йил олдин Ўзбекистонга сафар қилган шинжонлик Гулочка исмли 50 ёшлар атрофидаги савдогар аёлнинг ўзбекистонлик холаваччаси Зарифахон Исломованинг уйида тургани, Урумчига қайтиб кетишидан олдин уйига етиб олганини Фейсбук орқали хабар қилишга ваъда бергани, аммо алоқага чиқмагани ҳақидаги ҳикоя билан бошланади.
Мақолада Хитой ҳукумати Шинжонда мусулмонларни қатағон қилаётгани сабабли иккала аёлнинг исми ҳам ўзгартирилди.
Қозоғистонда айрим фаоллар ҳокимият идоралари таъқибига қарамай, Хитойдаги қозоқларнинг оғир аҳволига норозилик белгиси сифатида кампания уюштирмоқда. Аммо Ўзбекистонда уйғурлар деярли тилга олинмайди. Баъзан уларнинг ушбу мамлакатда мавжудлигига шубҳа билан қаралади. Лекин Ўзбекистонда уйғурлар бор.
Ўзбекистон матбуоти Шинжондаги уйғурлар аҳволи ҳақида деярли ҳеч нарса ёзмайди. Санкт-петербурглик этнограф, Марказий Осиё бўйича мутахассис Сергей Абашин бу ҳолни Ўзбекистон Каримов даврида ташқи дунёдан узилиб қолгани, ҳозирги кунги цензурани эса Пекин билан Тошкент ўртасидаги иқтисодий алоқалар билан изоҳлайди.
Ўзбекистонда 3 та уйғур маданият маркази бор ва уйғур тилида кирилл алифбосида – бошқалари қатори – “Таклимакан” журналини чоп қилинади. Яна давлат радиосида уйғур тилли дастурлар ҳам мавжуд. Уйғур тили диктори Гулбаҳор Қурбонованинг айтишича, ушбу тилдаги дастурларда фақат Ўзбекистондаги уйғурлариннг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилинади. Хитойдаги уйғурларнинг ҳозирги аҳволи ҳақида лом-мим дейилмайди, у ердаги воқеалар ўзбекистонлик уйғурларни қизиқтирмас эмиш.
Ҳатто Ўзбекистондаги уйғурларнинг ҳозирги сони ҳам аниқ эмас. Сўнгги марта Совет даврида 1989 йили ўтказилган рўйхат олиш натижаларига кўра, Ўзбекистон совет республикасида 36 000 нафар уйғур яшаган ва бу аҳоли бир фоизининг 1/5 қисмини ташкил қилган.
2000 йилдаги статистика маълумотларида 19 500 нафар уйғур қолгани айтилади. Бу 1989 йилдагидан деярли 2 баробар камдир.
Тошкент Миллий университети профессори, этник уйғур ва уйғурлар ҳақидаги китоб муаллифи Аблат Хўжаев уйғурлар сони аслида бир неча баробар кўп эканини тахмин қилади.
− 80 йил олдин Марказий Осиё республикаларида 1,5 миллион уйғур бор эди, − дея ўз илмий ишидан иқтибос келтиради Хўжаев. – Улар Қозоғистон билан Қирғизистонда ўзлигини сақлаб қолди, аммо Ўзбекистондаги бир қисм уйғурлар ўзини ўзбек деб ҳисоблайди. Кўпчилиги ўзбекларга қўшилиб кетди.
Ўзбекистон ҳукуматининг узоқ йиллар камсонли уйғурлар элатини тан олгиси келмади. Хўжаев шунга оид бир ривоятни гапириб берди: марҳум президент Ислом Каримов Хитой бош вазири Ли Пен, Ўзбекистонда қанча уйғур бор, деб сўраганида, бизда уйғурлар йўқ, деб жавоб берган экан. Ваҳолонки, у уйғурлар борлигини билар эди, аммо бу ҳақда гаплашишни истамаган.