Ўзбекистон Афғонистон ҳукумати ва Толибон ўртасида воситачими?
Афғонистон президенти Ашраф Ғани 31 март куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди ва икки мамлакат ўртасида тинчлик жараёнини, минтақавий алоқаларни, инфратузилма лойиҳаларини ва иқтисодий алоқаларни муҳокама қилди. Делегация Афғон хукумати бошлиғига тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлашини маълум қилди, “агар Толибон Афғонистон хукумати билан тўғридан-тўғри музокара қилишга ҳозир бўлса Ўзбек хукумати музокараларни ўтказишга тайёр,” – деди вазир.
Афғонистон президенти, ўз ўрнида, Ўзбекистоннинг иқтисодий лойиҳаларни амалга оширишдаги ролини қадрлашини таъкидлади. Президентнинг 2017 йилнинг декабрь ойида Самарқандга ташрифи чоғида икки томонлама ҳамкорлик келишуви ҳамда транзит, хавфсизлик, электр энергияси, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва олий таълим сингари турли соҳаларда 20 та шартнома имзоланганди.
Бундан ташқари ўтган олти ой ичида Ўзбекистон хукумати Толибон билан иккита учрашув уюштирди. The Diplomat нинг хабарига кўра, “Тошкент Афғон хукумати ва Толибон ўртасида воситачилик ролини ўз зиммасига олган.” 4 март куни Комилов Қатарнинг Доҳа шаҳрида Толибон раҳбарияти билан учрашди. Тошкентга қайтгандан сўнг вазир дарҳол Афғонистон хукумати миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Ҳамдуллоҳ Муҳиб бошчилигидаги Афғонистон делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Махмудов Афғонистон президенти Ашраф Ғани ва Муҳиб билан якшанба куни қайтадан учрашдилар. Унда Ўзбекистон Афғонистон хукумати ва Толибон ўртасида тўғридан-тўғри музокараларни Самарқанд шаҳрида ўтказишни таклиф қилди. Афғонистон томони бу таклифни қабул қилди ва Ўзбекистон ҳукумати ёрдамга тайёрлигини билдирганидан мамнунлигини ифода этди.
Тошкентда тўсатдан бузилаётган уйлар омма ғазабига сабаб бўлди
Тошкентдаги турар-жой бинолардан бирининг яшовчилари уйдалиги пайтида бузилиши бошланган. “Биз уларнинг пастдаги квартираларни бузишаётганини эшитдик. Олдин зилзила деб ўйладик. Улар ҳар куни иш олиб боришарди. Ҳар доим шовқин эшитиларди. Лекин, бизнинг деворга яқинлашганда, қаттиқ ташвишлана бошладик,” дейди юқори қаватда учта фарзанди ва аёли билан яшовчи фуқаро Николай Полкин The Guardian билан суҳбатида. (2 Апрель)
Уйнинг бузилиши шаҳарни қайта қуриш, пойтахтда камида 10000 нафар кишини ўз уйидан кўчишга мажбур қилган ва бошқа 30000 та одамни уйидан чиқаришни таҳдид қилаётган лойиҳани амалга оширишнинг бир бўлагидир.
Бу лойиҳа ва унинг атрофидаги бузилиш жараёни Ўзбекистонда кутилмаган оммавий фаолликка туртки бўлди. “Тошкентда ҳамма хавотирда, уларнинг уйи бузилиши мумкинлиги ўйида. Чунки, ҳар кимнинг уйи ҳеч қандай огоҳлантиришсиз бузилиши мумкин,” дейди Фарида Шариф, Фейсбук оммавий форуми фаоли. Кўплаб норозиликлар кўчаларда уюштирилди. Шариф февраль ойида ўз уйлари бузилиши ташвишида ғазаб билан Тошкент шаҳар маъмурияти биносига келган бир неча фуқаролардан бири эди. Махаллий журналистларнинг фикрича бундай намойишларнинг содир бўлиши олдин, Каримов даврида тасаввурга сиғмас эди.
Шавкат Мирзиёев хукуматга келгандан буён ўзининг ислоҳотлари билан халқаро эътиборга эга бўлганди. Аммо, давом этаётган уй-жой ва тарихий биноларнинг бузилишлари ва омманинг бундан норозилиги унинг хорижий сармоя киритишга уринишларига таҳдид солмоқда.
Инфляцияни енгишда Марказий Банкнинг роли
Юқори инфляция президент Мирзиёевнинг валюта ислоҳотларини амалга оширишдаги муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Коммунал хизматлар нархларининг ўзгариши, давлат секторида иш ҳақининг ошиши, сўмнинг қадрсизлиги ва ички ўсиш ҳисобига инфляция 17.9% ни ташкил этди. Аммо, таҳлилчилар кузатувига кўра, бу рақам 2019 йилда 16.8% ва 2020 йилда эса 14% тушиши кутилмоқда.
Мамаризо Нурмуратов 2017 йилнинг июнь ойида Марказий банк раислигига тайинланганди ва унинг лавозимга келиши ва янги сиёсати туфайли мамлакатга кираётган хорижий капитал миқдори оша бошлади, дея ёзади The Diplomat. Жаҳон банки, Ҳалқаро Молия корпорацияси, Осиё Тараққиёт банки ва Осиё Инфратузилма ва Инвестиция банки каби ташкилотлар Ўзбекистонга сармоя кирита бошлашди. Европа Тикланиш ва Тараққиёт (EBRD) банки ўз офисини Тошкентда қайта очди. Бу натижалар эса Марказий банкнинг 2018 йилнинг март ойида эълон қилган инфляцияни камайтиришга қаратилган сиёсати туфайлидир.
Шунга қарамасдан Марказий банк олдида ҳали вазифалар талай ва инфляция ошиб бораётган шароитда банк пул-кредит сиёсатини тартибга солиш учун кўпроқ имкониятлар ва воситаларни тақдим этиши лозим.
Ўзбекистонда қуёш электр станциялари кўпаяди
Бу ҳақда энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев Ўзбекистон давлат телевидениясига берган интервьюсида маълум қилди. Қолган 24 та қуёш станцияси 2030 га қадар битирилиши кутилмоқда. Ходжаевнинг сўзларига кўра, жорий йил мамлакат 67.5 миллиард kWh электр энергияси ишлаб чиқаради ва 2030 йилга қадар эса 120 миллиард kWh ни ташкил этади.
Эксперларнинг таҳлилига кўра, Ўзбекистонда қуёш энергиясининг қуввати 51 миллард тонна нефть эквивалентига тенг. Бундан ташқари, мамлакат 2018 йилда Россия билан биринчи ядро станцияси қуриш борасида шартнома имзолади.
Темурийлар тарихий музейи ва Самарқанд жаҳон эътиборида
Амир Темур музейи ёки Темурийлар тарихи давлат музейи Ўзбекистон тарихидаги хукмдорларга бағишланган кўк гумбазли бино бўлиб, у жаҳон сайёҳлари, тарихчилари ва матбуоти каби турли гуруҳлар нигоҳини тортади.
Сужой Дар (Sujoy Dhar)DeccanHeraldдаги ўз мақоласида Амир Темур музейи ва Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари, Самарқанд ва тарихий биноларга ташрифидан таассуротлари ҳақида ёзади. Унда Темурийлар томонидан барпо этилган бинолар, Оқсарой, Бибихонум ва Самарқанддаги Амир Темур мақбараси тасвирланади.
Яратилишидан музей илмий ғоя ва таълим марказига айланган. Темурийлар даврига оид музей экспозициялари муҳим тарихий аҳамиятга эга. Музейда Буюк Ипак Йўли орқали олиб ўтилган Амир Темур даврининг археологик, этнографик ва нумизматика материаллари мавжуд. Тож Маҳалнинг нусхаси эса асосан Ҳиндистоннинг бу музейга қизиқишини орттиради.
Милоддан аввалги 742 йилда асос солинган қадимий Самарқандга ёзувчи ва шоирлар томонидан “Қадимги шарқнинг тарихи,” “Оллоҳ шаҳри,” “Шарқ мусулмон дунёси марвариди” каби турли рамзий номлар берилган.
Қадимда Мароқанда номи билан аталган Самарқанд ҳақида буюк Искандар Зулқарнайн ҳам ўз таассуротларини ёзиб қолдиргани маълум. У Самарқандни шундай таърифлаган: “Самарқанднинг гўзалликлари ҳақида ҳамма эшитганларим тўғри, фақат, у мен тасаввур қилганимдан кўра гўзалроқдир.”
Шаҳарнинг тарихи Ибн Сино, ал Беруний, Румий, Рудакий, Умар Хайём, Жомий, Навоий ва Бобур сингари буюк шоир, файласуф ва олимлар номи билан чамбарчас боғлиқдир. 2750 йилдан зиёд ёшдаги Самарқанд Буюк Ипак Йўлининг Хитой ва Европа орасидаги энг аҳамиятли шаҳар бўлган.