UzAnalytics
  • Жамият
  • Иқтисодиёт
  • Китоблар
  • Маданият
  • Сиёсат
  • Тарих
  • Халқаро муносабатлар
Belgilar
Arts Culture Orzu Arts Theatre Uzbekistan Uzbeks Yuldosh Juraboev
  • Contact Us
UzAnalytics
  • Иқтисодиёт
    • Графиклар
  • Сиёсат
  • Халқаро муносабатлар
  • Жамият
    • Буюк Келажак
  • Маданият
    • Тарих
    • Китоблар
  • Медиа
    • Видео
  • Колумнистлар
  • Маданият

Ўзбекистон архитектураси ва тарихи ғарблик сайёҳ фотожурналист ва блогерлар нигоҳида

  • Aprel 22, 2019
  • UZ Team
Total
48
Shares
48
0
0
0
0
0
0
Ленин ҳайкали (1965), Истаравшан, Тожикистон

Ғарблик сайёҳлар Ўзбекистон ва умуман Марказий Осиёнинг тарихий шаҳарларини иштиёқ билан ўрганмоқда. Италиялик фотосуратчилар Роберто Конте ва Стефано Перего Марказий Осиёга сафари давомида замонавий Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон шаҳарларидаги Совет даври архитектурасини ўрганиб чиқиб, “Совет Осиёси” номли фотокитобни чоп эттиришни режалаштирмоқда.

Тураржой биноси, Тошкент, 1980 йил

Муаллифлар ушбу китобда собиқ СССР ҳудудида топилган модерн услубидаги кўплаб биноларнинг суратлар тўпламини намойиш этади. Унда бетондан қурилиб, такрорланмас услубда безатилган университет биноларидан тортиб, музей ва тураржой мажмуаларигача бўлган архитектура мерослари бор.

Шунингдек, фотокитобда форс ва исломий архитектура маданиятидан таъсирланиб қурилган бинолар ҳақида ҳам сўз юритилади. Декоратив мозаика ва нақшлардан фойдаланилган, кулранг меъморчиликка асосланган ва Совет бруталист услубининг шарқона услубларига таяниб бунёд этилган бинолар бунга мисол бўла олади.

Рус болалар театри, Олма-Ота, Қозоғистон, 1981 йил
Бурғулаш асбоблари заводи, Самарқанд, 80-йиллар

Америкалик Девид Триллинг Ўзбекистонда суратга олиш эркинлашгани ҳақида фотомақола ёзиб, мамлакат бўйлаб олган бир неча суратларини баҳам кўради.

Чорсу бозори, Тошкент

Муаллиф Қўқондаги масжидлардан бирида бўлиб, у ердаги одамлар билан суҳбат қургани, шаҳарга сафаридан одамлар хурсанд бўлгани ва улар ҳар ерда бемалол суратга олиш мумкинлигини айтганини ёзади.

Кўкалдош мадрасаси талабалари, Тошкент.
Сайёҳлар Самарқандда

Британиялик саёҳатчи блогер Эмили Лукстон эса Тошкент метрополитени ичкариси ва маҳаллий бозорлардан олган таассуротлари ҳақида ёзади. Муаллиф, айниқса, рус классик меъморчилиги услуби ва кўзни қамаштирувчи исломий обидалар билан уйғунлашган Тошкент бинолари услубидан таъсирланганини таъкидлайди. “Мен Тошкент метросидаги ҳар битта бекатни турли меъморлар бутунлай ўзгача услубда лойиҳалаштирганидан ҳайратландим”, − дейди Эмили.

Метро бекати, Тошкент

Шунингдек, блогер Самарқанд шаҳридан олган таассуротлари ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтади. Бибихоним масжиди ва Регистон гўзаллигидан завқ олган муаллиф, у ердаги обидалар тарихи ва улар ҳақидаги ҳикояларга қулоқ тутганидан ҳам ҳикоя қилади.

Яна у ўзбек ҳалқининг меҳмондўстлигини, Самарқанд ва Бухорога сафари чоғида ипак гиламлардан мутаассир бўлганини алоҳида таъкидлайди.

Хаттот

Марианна Нобл янги хукумат даврида Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришга эътибор кучайгани, виза эркинлиги боис мамлакатга саёҳат қилиш осонлашгани ва 2019 йил мамлакатга саёҳат учун энг қулай давр экани ҳақида ёзади. Фикрича, мамлакатнинг меҳмондўст халқи, кўк гумбазли масжидлари ва мадрасалари сайёҳларни жалб қилади. Бу ерда туризмга бағишланган биринчи халқаро форум бўлиб ўтди. Мамлакат 2019 йилда 5 миллиондан ортиқ сайёҳни қабул қилиш ва уларга қулай шароит яратишга ҳаракат қилмоқда. Яқинда олинган хабарларга кўра, Ўзбекистон 12 та энг бахтли мамлакатлардан бири сифатида тан олинди ва Lonely Planet эса мамлакатни “кўриш шарт” (must see) бўлган жойлардан бири сифатида таърифлайди.

Total
48
Shares
Share 48
Tweet 0
UZ Team

Интересное
  • Маданият

Нозим Тўлахўжаев: “Танҳо қайиқ” – умумжаҳон фожиаси ҳақидаги фильм

  • Yanvar 13, 2021
  • Маданият

Чингизхон, кўпкари ва буюк даштнинг бошқа тарихи рассом Саид Отабеков нигоҳида

  • Noyabr 19, 2020
  • Маданият

Лазги – дунёдаги энг қуёшли рақс

  • Oktabr 27, 2020
  • Маданият

Карантин мавзуси рассомлар нигоҳида

  • Iyul 28, 2020
  • Маданият
  • Тарих

Алишер Навоий ва туркий/форсий шеъриятнинг бой олами

  • Iyul 15, 2020
  • Маданият

Совет ўтмишига назар: Марказий Осиё киноси ҳақида Хлое Дриё мулоҳазалари

  • Iyun 29, 2020
  • Маданият

“Турғунлик” давридан олинган “Илҳом”

  • Aprel 14, 2020
  • Маданият

Алексей Улько: “Санъат, кино ва барча маданият турлари мураккаб колониал, постколониал ва деколониал учбурчак ичида мавжуд”

  • Fevral 27, 2020
  • Маданият

“Иссиқ нон” фильмининг ҳалқаро эътирофи. Режиссёр Умид Ҳамдамов билан суҳбат

  • Sentabr 16, 2019
uzanalytics.com
  • Contact Us

Input your search keywords and press Enter.