ЮНEСКОнинг умумжаҳон мерос рўйхатига Марказий Осиё давлатларининг жами 18 та маданий ва табиий мерос объектлари киради. Баъзи ривожланган давлатлар билан таққослайдиган бўлсак, Италия ҳамда Хитойнинг 52, Испания — 46, Франция — 43, Германия — 42 та объекти ушбу рўйхатга киритилган. Фарқнинг бу даражада катталигининг сабаби шундаки, 90-йиллар бошига келиб, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ўзининг маданий меросига эътиборни қарата бошлади. Бошқа тарафдан, ёдгорликларни идентификациялаш, экспертизалар ўтказиш ва зарур ҳужжатларни тайёрлашда ёрдам берадиган маҳаллий мутахассислар етарли эмас эди. Ёки Марказий Осиё мамлакатларида ЮНEСКОнинг умумжаҳон мерос мақомини олишга муносиб ёдгорликлари етарли эмаслиги сабабмиди?
Қозоғистон
Умумжаҳон мероси объекти мақомини олиш мезонлари
Ушбу рўйхатга киритилиши учун объект “буюк универсал қийматга” ва ўнта мезондан камида биттасига жавоб бериши керак:
• инсоннинг юксак ижодий асари бўлиши;
• инсоний қадриятларнинг ўзаро боғлиқлиги намунаси бўлиши;
• мавжуд бўлган ёки йўқолиб кетган маданий анъана ёки цивилизацияга оид ноёб ёки алоҳида далилларни тақдим этиши;
• инсоният тарихидаги муҳим босқични тасвирлайдиган қурилманинг, архитектура ёки технологик ансамбль ландшафтининг юксак намунаси бўлиши;
• анъанавий турар-жой, ердан ёки денгиздан фойдаланишнинг у ёки бу маданиятга хос бўлган энг юксак намунасини ифодалаши;
• жаҳоннинг машҳур меросини намойиш қиладиган воқеалар ёки анъаналар, ғоялар ёки эътиқодлар, адабиёт ва санъат асарлари билан боғлиқ бўлиши;
• ноёб табиат ҳодисалари ёки алоҳида табиий гўзаллик ва эстетик аҳамиятларни ўз ичига олиши;
• тарихининг асосий босқичларини акс эттирувчи буюк намуналари бўлиши;
• ҳозирги вақтда давом этаётган муҳим экологик ва биологик жараёнларнинг намунаси бўлиши;
• биологик хилма-хиллиги ва йўқолиб бораётган турлари сақланиб қолиши нуқтаи назаридан катта аҳамиятга эга бўлган табиий яшаш жойларини ўз ичига олиши керак.
Биринчи олтита мезон маданий мерос объектлари учун ишлаб чиқилган бўлиб, улардан тўрттаси табиий ҳудудлар учун мўлжалланган. Марказий Осиё минтақаси ўзининг маданий-тарихий, шунингдек, табиатининг хилма-хиллиги билан ажралиб туради. Шундай қилиб, масала рўйхатга киритилиши керак бўлган объектларнинг етарли эмаслигида эмас. Эҳтимол, муаммо ЮНEСКОнинг бюрократик тизимида ёки ташқи кучларнинг қарши ҳаракатидадир?
Қирғизистон
ЮНEСКОнинг Умумжаҳон мерос рўйхатига киритиш тўғрисидаги қарор қай тартибда қабул қилинади?
Ҳар йили ташкилотнинг Умумжаҳон мерос Қўмитаси сессиясида муайян рўйхатга лойиқ маданий ва табиий мерос объектлари ўрганиб чиқилади. Қўмита аъзолари 21 давлатдан иборат бўлиб, ҳар тўрт йилда сайланади. Дарвоқе, Қозоғистон 2013 йилдан буён Қўмитага аъзо бўлиб, унинг ваколатлари жорий йилнинг охирида тугайди. “Умумжаҳон маданий ва табиий меросини муҳофаза қилиш” тўғрисида Умумжаҳон маданий ва табиий меросни ҳимоя қилиш Конвенциясининг иштирокчиси бўлган ҳар қандай мамлакат ўз номинациясини тақдим этиши мумкин. Конвенцияда жами 193 мамлакат қатнашади. Марказий Осиёнинг бешта давлати Конвенцияга қуйидаги кетма кетликда: 1992 йилда Тожикистон, 1993 йилда Ўзбекистон, 1994 йилда Туркманистон ва Қозоғистон, 1995 йилда Қирғизистон иштирок эта бошлаган.
Хитойдан “Манас” эпоси ЮНEСКОнинг репрезентатив номоддий мероси рўйхатига киритилган йилда (2009 йил) яна бир воқеа юз берди. Номзодларни тасдиқлашда хитойлик экспертлар томонидан “Манас” ХХРда яшовчи қирғиз миллатининг эпоси сифатида таништирилди. Шубҳасиз, бундай étatdechoses қирғиз вакилларини қониқтирмаган ва тўрт йил ўтиб, Қирғизистон ЮНEСКОнинг рўйхатига “Манас. Семетей. Сейтек” янги номинациясини киритди.
Объектлар рўйхатга кўпчиликнинг овоз бериш йўли билан киритилади. Махсус ҳолларда яширин йўл билан овоз бериш ҳам кузатилади. Мисол учун, 2012 йилнинг ёзида Санкт Петербургдаги 36-сессияда Қўмита аъзолари Фаластин номзоди — Вифлеемдаги Рождество черкови бўйича қарор қабул қилишади. Исроил ва Америка Қўшма Штатларининг норозиликларига қарамай, “Вифлеемская базилика” умумжаҳон мерос рўйхатига киритилган. Натижада, Исроил делегацияси йиғилишни тарк этди, Фаластин автономиясида шу муносабат билан миллий байрам эълон қилинди. Кейинчалик халқаро ташкилотни ортиқча сиёсатлашишда айблашди.
Кўринишидан айрим мамлакатлар учун умумжаҳон меросининг мавжудлиги шунчалик муҳимки, улар можароларга иккиланмасдан киришади. Бундай маданий жангларнинг сабаби нимада? Умумжаҳон мерос мулкининг мақомини бирор бир мамлакатга бериш, баъзи ҳолларда қўшни давлатнинг маданий меросини шу мақсадда қарзга олиш қандай аҳамиятга эга?
Тожикистон
Миллий ёки умумжаҳон мерос
Давлатлар томонидан қўллаб-қувватланган ЮНEСКО рўйхатлари юқори даражадаги халқаро мақом ва давлат муҳофазасини тасдиқловчи сўнгги инстанция ҳисобланалади. Қўшни давлатларнинг маданий меросига бўлган даъволарда маҳаллий ва халқаро аудиторияларнинг кўз ўнгида бошқалар ҳисобига ўзларининг мавқеига ишонтириш кузатилади ёки шу йўл орқали расмийлар этник майда миллатларни назорат қилади ва шу тариқа мамлакатнинг ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолишга ҳаракат қилади. Умуман олганда, фаол давлат қурилиши билан шуғулланувчи давлатлар ва умумжаҳон миқёсида алоҳида ўрин эгаллашга интилган давлатлар энг репрезентатив мерос объектларини ўзига боғлаб, мустаҳкамлашни афзал кўради. Ҳукмдор доиралар томонидан улар айнан ушбу мамлакат ва халқнинг ички ва ташқи томошабинлар учун вакиллик қилиши учун бошқа кўпларининг ичидан танлангани учун улар Репрезентативдир. Бундай объектларнинг вазифаси — муайян миллий ва сиёсий ғояларни акс эттиришдир.
Қирғизистонда “Ўш-3000” ва “Қирғиз давлатчилигининг 2200 йиллиги”, Қозоғистонда “Қозоқ хонлигининг 500 йиллиги”, Тожикистондаги “Сомонийлар давлатининг 1100 йиллик юбилейи”, Ўзбекистонда “Самарқанд шаҳрининг 2750 йиллиги” ва “Амир Темур таваллудининг 660 йиллик юбилейи”…
Марказий Осиё ҳудудида “маданий мерос”ни конструкциялаш бўйича дастлабки ташаббуслар Россиянинг Туркистон рус ҳукмдорлари томонидан амалга оширилди. Ҳудуднинг алоҳида ёдгорликларини ажратиш ва маданий-тарихий меросини конструкциялаб, подшоҳлик ҳукумати Россия ҳукмронлигининг ўтмиш империяси меросхўрлари сифатидаги махсус мавқеини намойиш этди ва шу билан мустамлакачилик ҳокимиятини қонунийлаштирди (Горшенина С. 2014. Самарқанд ва унинг маданий мероси, Марказий Осиё тадқиқотлари: perceptions and persistence of the Russian colonial construction of monuments. CentralAsianSurvey 33( 2): 246–269).
Совет ҳукумати шу каби сиёсат олиб бориб, ёдгорликлар ва ўтмишдаги воқеалар минтақанинг тарихий ва маданий ҳикояларини танлаб киритилган, янги совет бир хиллиги шаклланишига ҳисса қўшган. Шу билан бирга, ёдгорликларни ҳимоя қилиш маҳаллий аҳоли томонидан Совет режимини қўллаб-қувватланиши учун мўлжалланган (Tolz V. Gorshenina S. 2016.Constructing Heritage in Early Soviet Central Asia: The Politics of Memory in a Revolutionary Context. AbImperio 4: 77-115).
Мустақилликни қўлга киритган ва барча Советча нарсалардан воз кечган собиқ социалистик республикалар маданий меросни қўллаган ҳолда, янги идентикликларни шакллантиради. Янги тарихий саналар, шаҳарларнинг минг йиллик юбилейлари ва кўп йиллик давлатчилик, миллий қаҳрамонлар ва улуғ аждодларимиз миллий тарихий баёнотга киритилди, ҳар бир Марказий Осиё давлатининг маданий мероси конструкция қилинди. Қирғизистонда “Ўш-3000” ва “Қирғиз давлатчилигининг 2200 йиллиги”, Қозоғистонда “Қозоқ хонининг 500 йиллиги”, Тожикистондаги “Сомонийлар давлатининг 1100 йиллик юбилейи”, Ўзбекистонда “Самарқанд шаҳрининг 2750 йиллиги” ва “Амир Темур таваллудининг 660 йиллик юбилейи” — бу конструкцияларнинг жиндаккина қисми. Маданий ва тарихий мероснинг муайян элементлари БМТнинг қарорлари билан қонунийлаштирилади ва ЮНEСКОнинг реестр рўйхатларига киритилади. Бироқ, умумжаҳон мероси ёдгорликлари халқаро мақомдан ташқари яна нимага эга бўлади?
Туркманистон
Розилар ва қаршилар
Жаҳон географик вакиллиги нуқтаи назаридан олиб қаралганда, умумжаҳон мероси рўйхати мувозанатсиздир. Объектларнинг аксарияти — Европа ва Шимолий Америка давлатларидан.
Ўрта Осиёга келсак, сон жиҳатидан ЮНEСКО рўйхатида Қозоғистон ва Ўзбекистон яхши натижа қайд этган. Қозоғистондан “Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси” (2003), “Тамғали археологик ландшафти петроглифлари” (2004), “Сари-Арка — шимолий Қозоғистоннинг чўл ва кўллари” (2008); Ўзбекистондан — “Ичан қалъа” (1990), “Бухоро шаҳрининг тарихий маркази” (1993), “Шаҳрисабз шаҳар тарихи маркази” (2000), “Самарқанд — маданиятлар чорраҳаси” (2001). Республикалар Қирғизистон билан трансмиллий объект “Ғарбий Тянь-Шань” (2016), шунингдек, “Буюк ипак йўли: Чанъань — Тянь-Шань йўлаги” (2014) серияли номинацияси Қозоғистон, Қирғизистон ва Хитойни бирлаштиради.
Қирғизистондан “Сулаймон-Тоо муқаддас тоғи” (2009) ҳам мазкур рўйхатга киритилган. Жумладан, Туркманистоннинг учта объекти: “Қадимги Марв” (1999), “Нисонинг Парфян Қалъаси” (2007) ва “Куня-Урганч” (2005) умумжаҳон мероси рўйхатига қўшилган. Тожикистон — “Саразм” энг қадимги турар жойи (2010) ва Тожикистоннинг “Помир тоғлари” миллий боғи (2013) ҳам шулар жумласидан.
• “Ичан қалъа” (1990) — Ўзбекистон;
• “Бухоро шаҳрининг тарихий маркази” (1993) — Ўзбекистон;
• “Қадимги Марв” (1999) — Туркманистон;
• “Шахрисабз шаҳрининг тарихий маркази” (2000) — Ўзбекистон;
• “Самарқанд — маданиятлар чорраҳаси” (2001) — Ўзбекистон;
• “Хўжа Аҳмад Яссавий мақбараси” (2003) — Қозоғистон;
• “Тамғали археолгик ландшафти петроглифлари” (2004) — Қозоғистон;
• “Куня-Урганч” (2005) — Туркманистон;
• “Нисо Парфян қалъаси” (2007) — Туркманистон;
• “Сари-Арка — шимолий Қозоғистоннинг чўл ва кўллари” (2008) — Қозоғистон;
• “Муқаддас Сулаймон тоғи” (2009) — Қирғизистон;
• “Саразм” қадимий турар-жойи (2010) — Тожикистон;
• Тожикистон “Помир тоғлари” миллий боғи (2013) — Тожикистон;
• “Буюк ипак йўли: Чанъань — Тянь-Шань йўналиши” (2014) — Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой;
• “Ғарбий Тянь-Шань” (2016) — Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон;
Тақдим этилган объектлар — Марказий Осиё меросининг фақат кичик қисмидир. Маданий мерос объектининг халқаро мақоми яна қандай қўшимча мақсадлар учун хизмат қилади?
Туризмни ривожлантириш, ўз навбатида, хусусий секторга қўшимча инвестицияларни жалб қилади. Биргаликда мамлакатнинг ижобий образини шакллантиришга таъсир қилиши мумкин. Демак, мамлакатнинг миллий брендида маданий ва табиий мерос объектларининг ўрни беқиёс
Мисол учун, Айрим мамлакатларнинг образида маданий диққатга сазовор жойларига асосан, Мисрнинг қадимий пирамидалари ёки Ўзбекистоннинг архитектура ёдгорликлари совет давридан буён республикага сайёҳ оқимининг ортишига сабаб бўлган. 80-йилларда Совет Иттифоқининг таниқли сайёҳлик йўлбошчиси Fodor’s нашри республиканинг шаҳарлари: Самарқанд, Хива ва Бухоро таърифига бир неча саҳифа бағишлаган (Werner C. 2003. The New Silk Road: Mediators and Tourism development in Central Asia, in revue Ethnology 42 (2): 141-59).
Шу пайтда, бошқа давлатлар қўшимча компонентларни сафарбар қилишган. ЮНEСКО рўйхатидаги Буюк Хитой девори — Хитой тасвиридаги ягона элемент эмас. Симон-Анҳольт моделини тасдиқлаб, Хитой ўз рақобатбардошлик қобилиятини шакллантиришда экспорт брендлари, инвестициялар ва бошқа йўналишларда моҳирлик билан фойдаланади. ЮНEСКОнинг реестрларида Италия, Франция, Испания ва Германия каби етакчилар ҳам ҳудди шундай йўл тутмоқда (Anholt S. 2007. Competetive identity: the New Brand Management for Nations, Cities and Regions, New York: Palgrave Macmillan).
Умумжаҳон мероси объектларининг кўпчилиги автоматик равишда мамлакатнинг жозибали қиёфасини таъминлайди деб ҳисоблаш нотўғри. ЮНEСКО рўйхатига киритилиши дарҳол туризм соҳасининг ортишини кафолатламайди. Маданий ва табиий мерос бутун дунё сайёҳлари учун Маккага айланганида бошқа хавф пайдо бўлади. Айниқса, ёдгорликларнинг бузилиши ёки вайрон қилиниши мумкин. Камбоджадаги Ангкор-Ват шаҳар-сарой, Эквадорда Галапагос ороллари ва Перу шаҳридаги қадимги Инкларнинг Мачу-Пикчу шаҳри шундай аҳволга тушди. Марказий Осиёдаги умумжаҳон мероси ёдгорликларини кўришга келувчи сайёҳларнинг анча камлигига қарамасдан, бу офатдан эҳтиёт қилинган эмас. Масалан, Ўзбекистон “Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий маркази” хавф зонасида ва ўтган йили у ҳавф остидаги “умумжаҳон мероси” рўйхатига киритилган. Ҳудудида ёдгорликлар жойлашган давлатлар ЮНEСКОнинг Умумжаҳон мерос Қўмитасига расман жавобгардир, аммо бу ҳар доим ҳам самара бермайди. Бунда нодавлат секторининг вакиллари: шахслар, ННОлар, фуқаролик жамияти ёрдам бериши мумкин. Бундай ташаббуслар кўплаб давлатларда амал қилмоқда, аммо Марказий Осиё мамлакатларида етарлича тарқалмаган.
Ўзбекистон
Краков шаҳри ЮНEСКОнинг умумжаҳон мерос Қўмитасининг 41-сессиясида навбатдаги объектлар умумжаҳон мероси рўйхатига киритилди. Номзод-давлатлар орасида, шу жумладан, етакчилар Германия, Хитой ва Франция ўрин эгаллаган. Марказий Осиёнинг бешта давлатидан ҳеч қандай аризалар рўйхатга киритилмаганлиги, бу минтақанинг маҳрум бўлгани дегани эмас. Аксинча, бу ерда кўплаб тарихий ва маданий ёдгорликлар, ноёб диққатга сазовор жойлари мавжуд. ЮНEСКОнинг умумжаҳон маданий мероси рўйхати Марказий Осиё мамлакатлари учун қўшимча коммуникация платформаси бўлиши мумкин. Бироқ, ҳар бири унинг миллий меросига қўшимча машҳурлик ва алоҳида мақом кераклигини ҳал қилади. Ушбу меросни сақлаш борасида мажбурият бўлиши керак.
Муаллиф: Снежана Атанова http://caa-network.org/archives/9903