Мақоладаги маълумотлар 17 март ҳолатига янгиланди.
11-12 февраль кунлари Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) халқаро анжуманида янги турдаги коронавирусга расмий ном берилди – COVID-19. Анжуманда бутун дунё мамлакатларидан 400 яқин олимлар, эксперт ва шифокорлар қатнашди. “Энди бу кассликнинг ўз номи бор. Ушбу атамада СО – тожни, VI – вирусни, D эса кассалликни англатади”, деди анжуманда сўзга чиққан ЖССТ раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесус. Бироқ, бу вирус расмий ном олгани билан унинг тарқалиш суръати асло пасаймаяпти. ЖССТнинг таъкидлашича, янги турдаги коронавирусга вакцина 18 ой ичида ишлаб чиқилиб синовдан ўтказилади. Аммо, бу вақт ичида COVID-19 коронавирусининг қамрови (тарқалиш кўлами) қандай бўлишини ҳозирги кунда ҳеч ким башорат қила олмайди.
Мазкур анжуман давомида вирусли геномнинг декодланганлиги маълум бўлди ва бу вируснинг манбаси кўршапалак эканлиги тасдиқланди. Аммо коронавируснинг кўршапалаклардан одамларга қай тарзда юққани ҳанузгача номаълум.
Олимларнинг фикрига кўра, вақт ўтиши билан бу вирусда мутациялар пайдо бўлиши, яъни унинг хусусиятлари ўзгариши мумкин. Анжуман иштирокчилари ушбу коронавирус билан курашни “соя билан кураш”га қиёслашди. Сабаби, номаълум нарсалар жуда кўп, масалан, манбадан юқиш механизмлари ва унга қарши кураш воситалари.
Ўтган йилнинг 31 декабрь куни Хитой ҳукумати ЖССТга Ухань шаҳрида номаълум пневмония касаллиги аниқланлиги ҳақида хабар берганидан сўнг, ушбу касалликнинг қўзғатувчиси – коронавирусга чалинган беморлар сони кундан-кунга юқори суръатларда ўсиб бормоқда. Шу билан бирга, янги вирус туфайли вафот этганлар сони ҳам ошаётгани қайд этилмоқда.
Жонс Хопкинс университетининг сўнгги маълумотларига кўра (17 март ҳолатига), дунё бўйича янги турдаги коронавирус билан зарарланишни 182 400 дан ортиқ ҳолатлари аниқланган, шу жумладан, 81 051 та Хитойда, 101 356 та – бошқа мамлакатларда. Ушбу вирусга чалинганларнинг 7 154 нафари ҳаётдан кўз юмди.
COVID-19 коронавирусининг Хитойдан ташқарида, яъни дунёнинг бошқа мамлакатларида аниқланган ҳолатлари қуйидагича (17 март ҳолатига):
Италия – 27 980
Эрон – 14 991
Испания – 9 942
Жанубий Корея – 8 320
Германия – 7 272
Франция – 6 650
АҚШ – 4 661
Швейцария – 2 330
Буюк Британия – 1 553
Голландия – 1 414
Норвегия – 1 347
Швеция – 1 121
Бельгия – 1 058
Австрия – 1 018
Дания – 932
Япония – 833
Круиз кемасида – 696
Малайзия – 566
Канада – 439
Қатар – 439
Австралия – 377
Греция – 352
Чехия – 344
Португалия – 331
Исроил – 298
Финландия – 277
Словения – 253
Сингапур – 243
Бахрайн – 214
Бразилия – 234
Бахрайн – 228
Ирландия – 223
Эстония – 205
Покистон – 183
Исландия – 180
Польша – 177
Руминия – 168
Миср – 166
Чили – 155
Филиппин – 142
Индонезия – 134
Саудия Арабистони – 133
Ироқ – 133
Қувайт – 133
Ҳиндистон – 119
Сан Марино – 109
Ливан – 109
БАА – 98
Россия – 93
Перу – 86
Люксембург – 81
Словакия – 72
Тайвань – 67
Аргентина – 65
Болгария – 62
Жанубий Африка – 62
Вьетнам – 61
Жазоир – 60
Эквадор – 58
Сербия – 57
Хорватия – 57
Панама – 55
Бруней – 54
Колумбия – 54
Мексика – 53
Арманистон – 52
Албания – 51
Туркия – 47
Кипр – 46
Коста Рика – 41
Венгрия – 39
Марокко – 37
Беларусия – 36
Латвия – 34
Грузия – 33
Мальта – 30
Уругвай – 29
Молдова – 29
Иордания – 29
Шри Ланка – 28
Босния ва Герцеговина – 25
Сенегал – 24
Озарбайжон – 24
Ўмон – 22
Афғонистон – 21
Доминикан – 21
Тунис – 20
Шимолий Македония – 18
Литва – 17
Венесуэла – 17
Буркина Фасо – 15
Ямайка – 15
Мартиника – 15
Андорра – 14
Мальдив ороллари – 13
Камбоджа – 12
Боливия – 11
Гаяна – 11
Гуана – 11
Қозоғистон – 10
Ўзбекистон – 10
Реюньон – 9
Янги Зеландия – 8
Бангладеш – 8
Парагвай – 8
Монако – 7
Руанда – 7
Украина – 7
Гана – 6
Гваделупа – 6
Гондурас – 6
Эфиопия – 5
Камерун – 4
Муғулистон – 4
Куба – 4
Лихтенштейн – 4
Тринидад-Тобаго – 4
Гуам, Кения, Пуэрто-Рико – 3
Сейшел ороллари – 3
Аруба, Гватемала, Жерсей, Сант Лучия, Нигерия, Намибия, Косово ва Конго давлатларида – 2 тадан аниқланган.
Гвинея, Либерия, Танзания, Габон, Сомали, Бенин, Того, Марказий Африка Республикаси, Кайман ороллари, Багама ороллари, Гуернсей, Эсватини, Бхутан, Судан, Непал, Суринам, Мауритана, Экваториал Гвинея давлатларида – 1 тадан аниқланган.
30 январь куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) фавқулодда вазиятлар бўйича қўмитасининг иккинчи йиғилишида 2019-nCoV коронавирусининг тарқалишини халқаро даражадаги тиббий фавқулодда ҳолат деб эълон қилди. Аввалги йиғилишида қўмита фавқулодда ҳолат эълон қилмасликка қарор қилганди.
“Мен коронавирус кенг миқёсда тарқалиши туфайли соғлиқни сақлаш соҳасида халқаро фавқулодда ҳолат эълон қиламан. Ушбу коронавирус соғлиқни сақлаш тизими кучсиз бўлган мамлакатда тарқалса, қандай зарар етказиши мумкинлигини билмаймиз. Биз мамлакатларнинг мана шундай эҳтимолий вазиятларга тайёр туришларига ёрдам бериш учун ҳозирдан ҳаракат қилишимиз керак”, деди ЖССТ директори Тедрос Адханом Гебрейесус ташкилотнинг Женевадаги фавқулодда йиғилишидан кейин.
Ухань коронавируси бошқа йирик вирус эпидемиялари билан таққосланганда
Business Insider нашри сўнгги 50 йил ичида одамларга турли хил парранда ва ҳайвонлардан юққан энг йирик вирус эпидемиялари бўйича статистик маълумотлар келтирилган жадвални тузди. Бунда пашша ва чивинлар орқали юқадиган Зика, безгак, ва Денге иситмаси каби вируслар бўйича статистик маълумотлар киритилмаган.
Вируснинг номи ёки белгиланиши | Аниқланган йили | Аниқланган ҳолатлар сони | Вафот этганлар сони | Вафот этганлар улуши, фоизда | Вирус тарқалган мамлакатлар сони |
---|---|---|---|---|---|
Марберг | 1967 | 466 | 373 | 80% | 11 |
Эбола* | 1976 | 33 577 | 13 562 | 40,4% | 9 |
H5N1 (парранда гриппи) | 1997 | 861 | 455 | 52,8% | 18 |
Нипах | 1998 | 513 | 398 | 77,6% | 2 |
SARS | 2002 | 8 096 | 774 | 9,6% | 29 |
H1N1 (чўчқа гриппи)** | 2009 | >762 630 000 | 284 500 | 0,04% | 214 |
MERS*** | 2012 | 2 494 | 858 | 34,4% | 28 |
H7N9 (парранда гриппи) | 2013 | 1 568 | 616 | 39,3% | 3 |
COVID-19 коронавируси**** | 2020 | 182 407 | 7 154 | 3,9% | >160 |
*2020 йил 31 январь ҳолатига; **2009-2010 йилларда; ***2019 йил ноябрь ҳолатига; ****2020 йил 17 март ҳолатига
Business Insider нашрининг таъкидлашича, ушбу жадвал АҚШнинг касалликларни назорат қилиш ва уларни олдини олиш маркази, БМТ, ЖССТ, New England Journal of Medicine, Malaysian Journal of Patholgy, CGTN ва Жонс Хопкинс университети маълумотлари асосида тузилган.
8 февралдан бери COVID-19 коронавируси ўзининг қамрови жиҳатидан, яъни ушбу вирусга чалинган беморлар сони бўйича 2-чи ўринни эгаллаб турибди. Бироқ, мазкур вирусдан зарарланиш туфайли вафот этганлар сони 7150 нафардан ошган бўлсада, уларнинг ушбу вирусга чалинган беморларнинг умумий сонига нисбати бошқа йирик вирус эпидемиялари билан таққослаганда ҳозирча анча паст даражада.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, одатда инфекцион касалликларнинг 75 фоизи одамларга ҳайвонлардан юқади, булар зоонотик касалликлар деб аталади. Ўтган асрда одамлар орасида тарқалган камида 10 та юқумли касалликларнинг манбаси сутэмизувчи ҳайвонлар ва паррандалардан бўлган.
Business Insider нашрининг ёзишича, дунёда аҳоли сонининг ўсиши билан бирга касалликларни ҳайвонлардан инсонга юқиши ва уларнинг одамлар орасида тарқалиши давом этади. Ер юзида одамлар сони кўпайган сари, улар ёввойи табиат ҳудудларини ўзлаштириб, инсон организмига номаълум бўлган вирусларни юқтирадиган жонзотларга кўпроқ дуч кела бошлайди.
“Келажакда инфекцион (юқумли) касалликлар пайдо бўлишда давом этади. Ўйлайманки, бу биз яшаётган дунёнинг бир қисмидир. Биз глобаллашув ва инсоннинг ёввойи табиатга тобора чуқурроқ аралашуви туфайли эпидемиялар даврида яшаяпмиз”, деди Жонс Хопкинс Соғлиқни сақлаш хавфсизлиги маркази катта илмий ходими Эрик Тонер.
Сурат манбаси: РИА Новости