Муаллиф: Фахриддин Абдувоҳидов
2017 йилнинг июнидан бошлаб Ўзбекистон ҳукумати реабилитация дастури доирасида экстремистик фаолиятга алоқадорликда гумон қилинган ёки айбланган шахсларни “қора рўйхат”дан чиқаришни бошлади.
UzAnalytics сайти Фахриддин Абдувоҳидов томонидан тайёрланган учта интервьюни эътиборингизга ҳавола этади. Қ
1. Зафар Тожибоев: “Компьютердан… чойнаккача”
– Ҳар куни нонуштадан сўнг бозорга чиқаман. Оиламни боқиш учун бироз бўлса ҳам пул топиб келишга ҳаракат қиламан, – дейди Зафар ака. – Мен ҳозир устачилик қилаяпман. Янгибозор (Бекобод яқинидаги йирик “эскибозор”) да ишлатилган маиший техника воситаларини сотиб оламан, уларни таъмирлаб сотаман. Таъмирланмайдиган дазмол, чангютгич ва шу каби мосламаларни эҳтиёт қисмлар сифатида фойдаланиш учун олиб қўяман.
– Айтингчи, ҳозир сизнинг ҳаётингиз қандай ўзгарди?
– Сизни қачон ҳибсга олишган? Қанча муддатга озодликдан маҳрум этилдингиз ва бу муддатни қаерда ўтадингиз?
Ҳа, бу модда билан айбланган барча маҳбусларнинг ҳатто кроватларигача қизил ҳарфлар билан “ДЭТ” («Диний экстремизм оқими», – Диний Экстремистик Ташкилот), деб ёзилган тахтача осиб қўйиларди. Бу – биз ҳатто тунда ҳожатхонага чиққанимизда ҳам бизни назоратчи кузатиб боради, дегани эди. Бу қоида бошқа модда билан айбланганларга нисбатан қўлланилмасди. Масалан, ёзда, одатда кўпчилик меъда бузилишидан қийналарди. Шунда ҳам барибир, бизларни “ташқари”га битталаб чиқаришарди.
– Мана шу 4 йилу 9 ой сизнинг ҳаётингизга қандай таъсир қилди?
2. Марғуба Тоҳирова: “Ҳаммаси яхши бўлади, деб умид қиламиз…”
– Нима учун “қора рўйхат”га тушгансиз?
– Марғуба опа, 2001 йилдан 2016 йилгача ўзингизни қандай ҳис қилгансиз? Бу нарса қандайдир таъсирини кўрсатгандир?
– Марғуба опа, бугун-чи, бирор нарса ўзгардими?
3. Анваржон Мирзараҳмонов: “Пушаймон”
Фарғона вилояти Олтиариқ тумани Поласоли қишлоғида яшовчи Анваржон Мирзараҳмонов 2000 йилда ноқонуний диний ҳаракатда иштирок этганликда айбланган. Ҳозирда қадрон уйига қайтган Анваржон содир этган ноқонуний ҳатти-ҳаракати учун 19 йил мобайнида жазо тортишга мажбур бўлди. Бироқ энг муҳими, у бир пайтлар нотўғри йўлни танлаганини тушуниб етди.
Ёшлик – инсон ҳаётининг энг гуллаган давридир. Афсуски, Анваржон айни навқирон йилларини ўйламай содир этган ҳатти-ҳаракати оқибатида жазони ўташга мажбур бўлди. Ва албатта бу йилларда топишдан кўра кўпроқ нарсани йўқотди.
Маҳалла фаоллари ва ҳокимият вакиллари Анваржон билан унинг кейинги ҳаёти тўғрисида суҳбатлашдилар. Олтиариқликлар асосан деҳқончилик билан шуғулланадилар. Маҳаллий ҳокимият Анваржонга 2 гектар ер ажратди. У бу ерда узумзор ташкил қилиш ниятида. Шу куннинг ўзида унга ернинг ҳужжатлари ва битта сигир беришди. Собиқ маҳбус унга билдирилган юксак ишонч учун миннатдорчилик изҳор қилди ҳамда мамлакат ва жамият ривожига муносиб ҳисса қўшиш учун барча саъй-ҳаракатини аямаслигини айтди.
Бу эзгу истакнинг ўзига хос ифодаси, кўплаб инсонларни яхши ҳаётга ва ишлашга қайтариш, фуқароларга бизнинг либерал эканимиз ҳамда бугун Худога ишонаётганларни тушунишимизни кўрсатиш имконидир.