Севинч ва Настариннинг укаси Аҳмаджон бундан етти йил аввал Даун Синдроми, яъни, когнитив кечикиш ва заиф мушаклар билан боғлиқ бўлган касаллик билан туғилганди.
“Укамиз Аҳмаджон туғилганда бу ташхис ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмас эдик.” Дея эслайди 18 ёшли Настарин. “Шунинг учун бу менинг ота–онам учун кутилмаган ҳолат эди. Тушкунлик ва хавотирдан узоқлашиш қийин эди. Ижтимоий жиҳатдан ҳам осон эмас эди.”
Аммо, опа –сингилларнинг бу синдромни ташхис қилиш учун ғояси бор эди ва улар Ўзбекистонда “Technovation Uzbekistan,” технология танлови лойиҳасини эшитгач, улар ўз ғоясини амалга оширишга ва илова ишлаб чиқишга эришишди. Аҳмаджон учун ҳар нарсага тайёр, Настарин ва Севинч, Тошкент 2018 Technovation Challenge лойиҳасида Доун Синдроми ташхиси иловаси ишлаб чиқишни мақсад қилиб қўйишди. Бу илова, ўз ўрнида, Даун Синдроми билан дунёга келган болали оилаларга ёрдам беради.
Уларнинг “Sun Child” иловаси Даун Синдроми билан туғилган болаларнинг ривожланиш босқичини аниқлашга ёрдам берадиган, Америкалик профессорлар томонидан тузилган сўровномани ўз ичига оладиган тузилмадир. Бундан ташқари, иловада информацион видеолар ва Даун Синдроми ҳақида билимга эга шифокорлар билан маслаҳатлашиш имкониятига эга мултимедиа бўлими мавжуд.
Янги технологиялар яратиш нафақат кодлаш, балки бизнес режаларини ишлаб чиқишни ҳам ўз ичига олади. Тилларни яхши эгаллаган Настарин, Technovation да ўз ғоялари учун бизнес режасини ёзиб чиқди.
“Technovation Challenge” да 150 дан ортиқ 14–18 ёшли қизлар қатнашишди. Технология саноат ва бизнесга ихтисослашган ИНХА университети танловга мезбонлик қилди.
18 ёшли Шаҳзода Сатторова танлов қатнашувчиларидан бири, ҳозирда университет биринчи курс талабаси. Унинг илова прототипи фуқароларга кўчаларда ташлаб кетилган ахлатни суратга олиш ва ахлат йиғувчи муассасага тақсимлаш имконини яратади. “Мен технологиядан хабардор эмас эдим. Кодлаш нима учун кераклигини ҳам англамагандим. Сўнгра кодлашни ўргана бошладим ва бу мени жамиятга фойдали киши эканлигимни ҳис этишга ёрдам беради. Бу ажойиб туйғу.”
Технология соҳасида бошқа аёллар эътиборга олинмоқда. Silicon Valley гуруҳи бўлган “TechWomen” маълумот алмашиш ва касбий ривожланиш масалаларига бағишланган аёллар ва қизлар учун бир ҳафталик таълим дастурини ўтказиш учун Ўзбекистонни икки мамлакатдан бири сифатида танлашди.
БМТТД ва БМТнинг Ўзбекистондаги ҳамкорлари аёлларни ижтимоий фаол дастурлар яратишга ундаб 2017 ўхшаш танлов ўтказишганди ва бу 2018 йилда давом этди. Уларнинг ҳамкори ИНХА университети аёлларни инновация борасида қўллаб қувватлашди ва натижада бу соҳадаги ёш аёллар ва талабаларнинг сони 30 фоизга ошишига эришишди.
“Келгуси 10 йил мобайнида, 500мингдан 700минга яқин ёшлар меҳнат бозорига кирадилар” – дейди университет бош менежери Ҳилола Сулаймонова. “Иқтисодиёт бунга бефарқ бўлолмайди, шунинг учун ёшларни мавжуд иш бозоридан фарқли бўлган янги иш имкониятларига айлантириш ниҳоятда муҳимдир.”
Опа сингиллар Севинч ва Настарин учун эса бу улар орзу қилган ва севган нарсага айланди. “Бизнинг илҳомимиз бу укамиз Аҳмаджон эди. Биз унинг учун бахтиёрмиз. Бизни унинг учун бир нарса яратишимиз жуда муҳим эди.” – дейди ғурур билан Севинч.
Манба: https://undpeurasia.exposure.co/two-sisters-coding-for-a-better-world