Ҳар йили Швейцариянинг “Бошланғич таълим” (Education First) ташкилоти дунёнинг турли давлатларидаги инглиз тилини билиш даражасини баҳолаш бўйича ҳисобот тайёрлайди. 2018 йил ҳисоботида Ўзбекистон рўйхатга киритилган 88 мамлакат орасида 86-ўринни эгаллади.
Бундай “муваффақият”дан безовта бўлган ҳукумат вазиятни ўзгартиришга қатъий қарор қилди ва халқаро маслаҳатчи(консультант)лардан кўмак сўрашга мажбур бўлди. Британия мактабларида инглиз тилини ўқитиш бўйича консультант, инглиз тилини ўқитиш ва янги авлод дарсликларини яратиш бўйича 25 йиллик тажрибага эга мутахассис Венди Арнольд ана шундай мутахассислардан бири.
Uzanalytics.com мухбири Венди Арнольд ва ушбу соҳада фаолият олиб бораётган бир нечта мутахассиснинг фикрлари билан қизиқди.
Венди Арнольд, мактабда инглиз тилини ўқитиш буйича британиялик бош маслаҳатчи
– Сизнингча, Ўзбекистон мактабларида инглиз тилини ўқитишдаги асосий камчиликлар нималардан иборат?
– Афсуски, Ўзбекистон мактабларида инглиз тилини ўқитиш бўйича менда фақат иккинчи даражали билимлар бўлган. Мени на бошланғич, на ўрта мактабга дарс бериш учун таклиф этишган. Мен бирламчи ва иккиламчи ҳисоботларни ўқиганман. Ўрта мактаблар учун инглиз тили ўқитувчиларини тайёрлаш ўқиш бошлангунча қадар иккинчи даражали ҳисобланади. Чунки, бошланғич таълим фақат 2013 йилда бошланди, бунинг таъсири ҳали унча сезилмаяпти. Негаки, эрта савод олган ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш учун бошланғич синф ўқитувчилари учун янги модуллар керак бўлади. Бу модуллар айни пайтда менинг кўмагим остида тайёрланмоқда ва улар 2019 йилда синовдан ўтказилади.
– Давлат мактаб ва университетларида инглиз тилини қандай ўқитиш керак?
– Аслини олганда, ўқитиш услуби бир хил, сизлар билимлар бўйича даражаларни бўлиб олиш тўғрисидаги мулоҳазалар билан бирлашишингиз керак. Мазкур фан учун мазкур методика бўйича тайёрланган ўқитувчи энг муҳим ресурсдир. Шу тариқа, инглиз тилидан сизга бошланғич мактаб учун, CEFR (санашнинг умумевропа тизими)га эга камида А2 ўқитувчилар керак бўлади, бироқ методика энг муҳим қисм ҳисобланади. Тил – бу исталган бошқа предметни ўқитиш эмаску. Инсонлар тилдан ижтимоий ўзаро алоқа қилишда фойдаланишади, шунинг учун эшита билиш ва гапира билиш энг табиий кўникмалардан ҳисобланади.
– Сиз қандай ўқитиш тизимини жорий этишни таклиф қиласиз?
– Мен ўқитувчилар, инструкторлар ва вазирликлар вакиллари нималар содир бўлаётганини билишлари учун улар билан бирга ишлайман. Дастлаб биз қуйидагилар устида иш олиб борамиз:
Модуль 1: инглиз тилидаги ҳарфлар/товушлар, кўп ишлатиладиган сўзларни, ҳарфлар ва товушларни қандай қилиб аралаштириш ва бўлишни ўз ичига оладиган эрта саводхонлик (24х80 семинарлар)
Модуль 2: ижтимоий ўзаро алоқа қилишни йўлга қўйиш (жуфт ва гуруҳ бўлиб ишлаш) бўйича узлуксиз профессионал ривожлантириш, ўқувчилар хулқини тушуниш, бошқалар орасида уларни бошқариш усуллари (10х80 дақиқалик семинарлар)
Мактабларда ўқувчилар, ота-оналар ва мактаб раҳбарияти ҳамкорликда ишлаши ва бир-бирининг ролини тушуниши лозим.
– Ўзбекистон ҳукумати биринчи синфдан бошлаб барча фанлар инглиз тилида ўқитиладиган инглиз тилли мактабларни очишни ҳам режалаштирмоқда. Нима деб ўйлайсиз, инглиз тилини ўқитишнинг бундай тизими самарали бўладими?
– Бу усул кўп жойларда синовдан ўтказилган, шу боис биз бу нарса самарали бўлиши учун нималар кераклигини биламиз. “Инглиз тилидаги таълим” бўйича кучли бўлган EMI ва “Тил мазмуни ва уни ўрганиш” бўйича бироз кучсизроқ бўлган CLIL версиялари бор.
Ҳар икки ҳолатда ҳам ўвитувчининг сифати муваффақиятни таъминловчи омил ҳисобланади… агарда ўқитувчиларни материалларни инглиз тилида етказиб беришга ўргатишаётган бўлишса ва улар ўзларига ишонса, талабалар таълим олади, бироқ бунинг акси бўлса, яъни улар ўзларига ишонишмаса, бу фожиа! Материаллар ҳам аҳамиятлидир, бироқ талабалар қандай ўқиётганини фаҳмлаётган профессионаллар энг муҳим омиллардир.
Феруза Рашидова, педагогика фанлари доктори, Ўзбекистон инглиз тили ўқитувчилари уюшмаси раиси
– Ўзбекистонда ислоҳ қилинаётган таълим сифатига бугун қандай баҳо берган бўлар эдингиз?
– Ҳозирда турли халқаро дастурлар, форумлар ва ишчи семинарлар кўпайиб, мана энди Ўзбекистон экспертларнинг ўзи турли даражада бизнес, иқтисод, ижтимоий йўналишлар, жумладан, энг оғир масала-инклюзия масалалари борасида ҳам тренинглар олиб борилмоқда. Шунингдек, ташаббускорлар томонидан янги лойиҳа – инсонпарварлик педагогикаси ҳаракатлари бошланиб етди ва нинг доирасида ҳам ҳам ижтимоий ҳаракат ва ишчи –семинарлар давом этмоқда.
Лекин ҳар қандай лойиҳа 3 та масалани:
а)жамоатчилик – халқни янада саводли ва маданиятли бўлишига;
б) иқтисодий ривожланиш;
с) жамиятни ривожланишига хизмат қиладиган лойиҳа бўлса бундай лойиҳаларга кенг йўл бериш керак бўлади.
– Халқ таълими вазирлиги ва Британия кенгаши чет тилини ўрганиш борасидаги реформа лойиҳасини бошламоқчи. Бу фикрга нима дейсиз? Бу реформага эҳтиёж борми?
– Албатта. Мана 8 йилдан буён бошланган реформа бугунги кунда, бошқа яна битта реформага талаб борлигини кўрсатди. Чунки, чет тилларини кардинал равишда ўзгартиришга қилинган ҳаракат тўлиқ координация қилинмади. Чунки, у ерда ўқув-услубий мажмуалар валидацияси тўлиқ босқичма-босқич ўтқазилмади, ўқитувчиларнинг профессионал касбий таълими вазирликлар ўртасида аниқ таълим даражаларига ажратилмади, бундан ташқари ўқитувчиларнинг аттестацияси-уларнинг тил даражасими ёки педагогик даражасими унинг мониторинги ошкоралиги таъминланмади, худди шундай ҳар бир таълим муассасининг, майли битта чет тилиси билан бўлсин аккредитация масаласи таъминланмади.
– Бугунги кунда мактаблардаги аҳвол қандай: Уларнинг дарслиги, қўшимча ўқув қўлланмалари ва маошлари ҳақида нима дейсиз?
– Бир томондан ҳар қандай реформанинг охири бўлмайди, чунки, такомиллаштирилган сари такомиллашиб бориш бу ҳаёт қонуни. Демак, шундай экан, бугунги кунда ўқувчиларимизнинг халқаро имтиҳонларини топшириб, халқаро сертификат ёки давлат тест марказининг ривожланиб бораетган тестлари ташқи баҳолаш масласини қисман ҳал қилинди. Лекин, бугунги кунгача қилинган такомиллаштириш ишлари ташқи баҳолаш механизмига хизмат қилибди. Демак, ички баҳолаш ва ўқитувчиларимизнинг фикрини, таълим менеджменти томонидан фақат бир хиллик ва бир хил дарсликлардан фойдаланилар экан, таълим тизими сифатига ишонч реформаси бошланди. Бугунги кунда ҳали бу ҳолат бирданига ўзгармайди. Лекин, халқ таълими вазирлиги тизимида реформа умид беради, чунки электронлаштириш ва шафоффликни таъминлаш ишлари таълимда коррупцияни камайтиришга хизмат қилади. Энг катта ижобий ҳолат бу электрон журналнинг жорий этилиши. Чунки журнал, зачетка, ўқувчиларнинг дафтарлари ва қоғозбозликни кучайтириб, турли коррупцион механизмларни жорий этиб,таълим сифатининг маҳсули – саводли, эътиқоди ва маданияти кучли кадр тайерлашга йўналтирилгани биз мутахассиларни жуда хурсанд қилади.
– 2012 йилда чет тиллари борасидаги реформа бошланган эди. Бугунги кунда яна таълим муассаларидаги реформа керакмикан?
– Юқорида берилган биринчи саволингизда Халқ таълими тизимида чет тиллари борасидаги реформа хақида қисман гапирилган эди. Бугунги кунда юқорида қайд этилган таълимдан кутилаетган 3 та мақсад – ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий масалалар доирасида ҳал этилмаган маслалар мавжуд. Шунинг учун реформа давом этиши, бунда ҳар қандай таълим тизимида формал ва ноформал тарзда мутахассиларнинг маҳоратларини ошириб бориш, касюий маҳорат даражаларини Таълим, Иқтисод, Молия ва Меҳнат вазирликлари билан ҳамкорликда ҳал этилиши лозим бўлган масалалар мавжуд:
а) ижтимоий масала – Ҳаёт давомида таълим олиш концепцияси қонуни. Бу қонун қабул қилиниши таълим турларини сифатга йўналтириш, халқнинг фаоллигини вужудга келтириш, турли классификация-маҳоратга эга касб экаларининг даражаларини аниқлашга олиб келади. Жумладан, педагогика масалаларида фақат дипломи бор мутахассис ишлаши керак, деган фикрдан йироқлашиб янги қабул қилинажак қонун доирасидаги мутахассислар малакасига ва ихтисослигига мос таълим йўналишида ишлаши мумкин бўлади. Натижада чет элда ўқиб, ишлаб келаетган юртдошларимиз еки бошка юртлардаги мутахассислар, дипломини нострификация қилмай, белгиланган идораларда малакасини тасдиқлайдиган имтиҳон асосида ўз фаолиятини давом эттириши мумкин бўлади. Ўз ўрнида таълим тизимида педагогларнинг етишмаслиги, таълим тизимида концептуал фикрлайдиган рахбарларнинг орасида рақобат бўлиши феномени илгари сурилади;
б) иқтисодий масала – ўқитувчилар, педагог ва таълим сифатини бошқарувчи раҳбар кадрларнинг ҳам ойлигини ошириш, ҳам уларни сифатга йўналтириш мақсадида Миллий квалификация даражаларини тасдиқлаш борасидаги қонун; Бу қонун ҳисобига жамиятда турли квалификацияга эга бўлган, лекин тариф сеткасидаги муаммолар, турли вазирликлар турлича қабул қилган классификаторларни мувофиқлаштириш ва кадрларнинг ишини натижага йўналтириш, бошқача айтганда – кадрлар капитали муаммосини ҳал этишга эришилади. Демак иқтисодий барқарорлик ва таълимнинг иқтисодга, иэтимоий ривожланишга ва давлатимизнинг сиёсий мавқеъини оширишга хизмат қилиш феномени ишга тушади.
с) сиёсий масала – шу икки қонунга асосланган, таълим тизимининг ҳар бир босқичидан чиқаётган ҳар бир кадрнинг миллий ва халқаро меҳнат бозорида квалификацияси тан олинадиган механизм шаклланиши сиёсий доирада таълим сифатига ишонч, юртимизнинг янги қирраларининг ошиши, туризм ва иқтисодий ҳамкорликни ривожланишига хизмат қилади.
– Ўзбекистон инглиз тили ўқитувчилари уюшмасининг асосий вазифаси нимадан иборат?
– Ҳар қандай ижтимоий уюшма, унинг аъзоларининг ҳақ-ҳуқуқлари, қизиқишлари ва уларнинг касбий ўсишларига, жумладан юқорида айтилган 3 та йўналишга хизмат қилиши керак. 1996 йилдан буён уюшма аъзолари ойлик олмай, волонтёрлик ёки ҳашар йўли билан турли ташаббусларни қўллаб қувватлаб келишмоқда. 2012 йил чет тиллари учун бошланган реформа давридан бошлаб уюшма, ўқитувчиларнинг касбий таълими ва уларнинг оддий ўқитувчиликдан халқаро даражадаги миллий эксперт даражаси доирасида “Доимий ҳаракатдаги касбий компетентликни ошириб бориш” курсларини олиб боради ва бу борада турли халқаро ташкилотлар, Давлат тест маркази, ўқув марказлари ва таълим муассасалари билан ҳамкорликда амалга ошириб келмоқда. Бундан ташқари, келажакда таълим соҳасида инглиз тили ўқитувчиси бўлишни орзу қилганлар билан яна битта катта ҳаракатдаги “Ёш лидерларни қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси доирасида ҳам худди шундай ёшларнинг маҳоратини ошириб борадиган доимий ҳаракатдаги лойиҳа ишлаб келмоқда.
Бу икки лойиҳа доирасида 2018 йилда “Таълимда кластер” ва “Инсонпарварлик педагогикаси” лойиҳалари илгари сурилди ва мувафаққиятли равишда ўз фаолиятини олиб бормоқда. Ҳар йили уюшма лойиҳаларида 10 га яқин тадбирлар – ишчи-семинарлар, конференция ва форумларда 10 000 дан ортиқ иштирокчилар билан ҳамоҳанглиқда фуқароларимизнинг нафақат инглиз тилига бўлган қизиқишларини, балки таълим сифати концепциясини илгари суриб келинмоқда.
2019 йил Ўзбекистон инглиз тили ўқитувчилари уюшмаси учун катта ўзгаришлар йили. Чунки, биринчидан ташкилот устави доирасида раҳбарликка сайловлар ўтказиш, иккинчидан, инглиз тили ўқитувчилари учун уюшмада апробация ва валидациядан ўтган касбий маҳорат дастурини аккредитациядан ўтиши ва инглиз тили ўқитувчиларининг касбий маҳоратини давлат томонидан тан олиниши, ўқитувчилар дарс бериш сифатини ўзлари кафотлашлари механизмлари илгари сурилмоқда. Айнан шу механизм ҳар бир нодавлат ва нотижорат ташкилот ва уюшмаларнинг асосий вазифаси сифатида қаралса, бизнинг уюшма мисолида ўқитувчилар режали эмас, ўз эҳтиежларидан келиб чиқиб, натижа – сифат кафолати тизимини яратишга хизмат қилиши қонун билан белгиланган. Лекин, олдин айтилганидек, қонунчиликда баъзи бир масалаларнинг тўлиқ мувофиқлаштирилишини кутаетган маслалар мавжуд. Шу маслалар ечилиши билан, таълимда сифат кафолатини таъминлаш механизми ишга тушади.
Бахтиёр Пердешов, Халқ таълими вазирлиги қошидаги инглиз тилини ўқитишни ислоҳ қилиш бўйича ишчи гуруҳ аъзоси, Тошкентдаги 279-ўрта мактаб инглиз тили ўқитувчиси
– Ислоҳотларнинг моҳияти, биринчидан, Британия кенгаши билан ҳамкорликда умумтаълим мактаблари учун инглиз тили дарсликларини такомиллаштиришдан иборат. Иккинчидан, инглиз тили ўқитувчилари учун малакали ўқитиш тизимини яратиш. Масалан, йилига икки марта улар ўз малакасини оширишлари мумкин. Жорий йилнинг март ойидан бу тизим ҳам амалга оширилади.
Асосий муаммо бу – дарсликлар. Қайта нашр этилиши лозим бўлган дарсликлар мавжуд. Бизнинг дарсликлар жуда бўш ва қайта ишлашга муҳтож. Шунинг учун бизга қўшимча адабиётлар керак. Агар яхши дарслик бўлса, унда қўшимча адабиётга эҳтиёж қолмайди. 2020 йилдан бошлаб умумтаълим мактаблари учун қўшимча адабиётлар рўйхатини жорий қилиш режалаштирилмоқда. Менинг шахсий фикрим бўйича, маҳаллий инглиз тили дарсликларини яратишга умуман ҳожат йўқ, аллақачон мавжуд инглиз тилидаги халқаро ўқув қўлланмаларидан фойдаланиш керак, ғилдиракни қайта кашф этишнинг нима кераги бор?
Шунингдек, инглиззабон мамлакатлардан кўнгиллиларни мактаб ва олий ўқув юртларида ишлашга таклиф қилиш лозим, деб ҳисоблайман. Эҳтимол, бу “Тинчлик корпуси” каби шаклда бўлар. Бизда аввал яхши тажриба бор эди, нега уни қайта тикламаймиз.
Анвар Умаров, Халқ таълими вазирлигининг вакили
– Инглиз тили Ўзбекистонда энг муҳим чет тилидир. Бугунги кунда мамлакатда 5 миллион 800 минг нафар ўқувчи таҳсил олаётган 9691 та умумтаълим мактаби мавжуд. Уларнинг 95 фоизида инглиз тили фани ўқитилади. Мамлакат мактабларида инглиз тили ўқитилишини ислоҳ қилишдан олдин, биз махсус гуруҳ туздик. Гуруҳ ҳақиқий вазиятни ўрганиш учун вилоятларда вазиятни ўрганди.
Биз мактабда хорижий тилни ўқитишга ажратилган 2-3 соат самарали эмас ва соатларни кўпайтириш керак деб ҳисоблаймиз. Замонавий халқаро стандартларга жавоб берадиган янги дарсликларни яратиш ҳам долзарб вазифа.
Ўзбекистонликлар яна қаерда инглиз тилини ўрганишади?
Ўзбек ёшлари орасида инглиз тили анча оммавий ва бу яхши бизнес ҳисобланади. Чет тили курслари кенг тарқалган. Уларда инглиз тили устунлик қилади. Ундан кейин рус ва турк тиллари ўрин олган. Мамлакатда рус тилидаги давлат мактаблари мавжуд, аммо инглиз тилида ўқитиладиган давлат мактаблари йўқ.
Шу сабабли, ўзбекистонликларнинг аксарияти инглиз тилини тил ўқув курсларида ўрганишади ва бунинг учун катта миқдорда пул тўлашади. Масалан, Тошкентда нуфузли Cambridge learning center тил марказида биринчи босқич қиймати 160 доллар туради. Мамлакатда ойлик иш ҳақининг минимал даражаси фақат 24 долларни ташкил қилишини ҳам эътибордан қочирмаслик керак.
Тошкентда, умуман Ўзбекистонда фақат иккита хусусий мактабда 1-синфдан 11-синфгача инглиз тилида таълим олиб борилади. Бу The British School of Tashkent ва TIS – Tashkent International School мактабларидир. The British School of Tashkent мактабида 1-синф учун бир ўқув йилига 17000 АҚШ доллари ва юқори синфлар учун (11-синф) 21643 доллар ҳақ тўланади.