U.S.News & World Report журнали 2020 йилги ҳисоботида дунёнинг энг яхши мамлакатлари рейтингини эълон қилди. Мазкур рейтинг usnews.com сайтида ҳисобот шаклида ҳамда рейтингга киритилган давлатларнинг асосий иқтисодий ва ижтимоий кўрсаткичлари билан келтирилган ҳолатда ҳам тақдим этилди.
Мамлакат бойлиги ва муваффақиятининг орқасида имкониятлар яратадиган иқтисодий ва ижтимоий сиёсат, атроф-муҳит ва истиқболни шакллантирадиган куч ва тарихни ҳаракатга келтирадиган одамлар туради, деб ёзади ҳисобот муаллифлари. Бешинчи йил тақдим этилган мазкур рейтинг уларнинг миллий бойлигини ўрганишга ва таҳлил қилишга қаратилган.
Ҳисобот муаллифларининг фикрига кўра, глобаллашув жараёни мамлакатларнинг ўз чегараларидан ташқарида уларнинг мавжудлигини ва аҳамиятини кенгайтирмоқда. 2020 йилги энг яхши мамлакатлар рейтинги қай тарзда глобал идрок этиш давлатларни бир қатор хусусиятларини баҳолашига, савдо-сотиқ, туризмнинг ривожланишига ҳамда инвестицияларни жалб қилишга бевосита таъсир кўрсатадиган мамлакат ҳақидаги таъсуротларга асосланади.
Ушбу рейтингда мамлакатлар тўққиз мезон бўйича баҳоланади:
· туризм соҳаси (меҳмондўстлик, тарихий обидалар ва мерослар, манзарали табиат ва қулай иқлим);
· фуқаролик имкониятлари ва ҳуқуқлари;
· маданият ривожи;
· тадбиркорлик ривожланиши учун имконият ва шароитлар (инновациялар, аҳолининг таълим даражаси, ташқи дунё билан алоқалар, малакали ишчи кучи, қонунчилик базаси, технологик тажрибалар, ривожланган инфратузилмалар);
· маданий меросни сақлаш;
· иқтисодиётнинг ўсиш суръатлари ва потенциали;
· бизнес юритишда мавжуд тўсиқлар (бюрократик тўсиқлар, коррупция даражаси, солиқ тизими, шаффоф қонун-қоидалар ва маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи);
· жаҳон саҳнидаги кучи ва нуфузи (сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан);
· аҳолининг турмуш даражаси.
73 та мамлакатни ўз ичига қамраб олган мазкур рейтингга собиқ иттифоқ ҳудудининг 7 та мамлакати киритилган, улар 23-70-поғоналар орасида турли ўринларни эгаллашган:
Дунё мамлакатларини юқорида келтирилган 9 та мезон бўйича таҳлил қилиш ва рейтинг тузиш методологияси BAV Group Consulting компанияси ҳамда Пенсильвания университети билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Мазкур рейтинг дунёнинг 4 та йирик минтақасида – Америка, Осиё, Европа, Яқин Шарқ ва Африкада жойлашган 36 мамлакатда 20548 киши орасида ўтказилган ижтимоий сўровнома натижаларига асосланган.
Сурат манбаси: tourister.ru