Айни пайтда жаҳон бозорида сабзавот ва мевалар энг харидоргир органик маҳсулотлар бўлиб қолмоқда. UzAnalytics сайтида Ўзбекистонда мева-сабзавотлар экспортини ривожлантириш истиқболлари, соҳадаги мавжуд муаммолар, ишлаб чиқарувчи ва экспортчиларнинг одатий хатолари ҳақида мақола эълон қилинган эди.
АҚШ халқаро ривожланиш агентлиги (USAID) Осиё, Африка ва Америкадан 500 дан ошиқ қишлоқ хўжалик ходими ва экспертни таклиф этган IX Марказий Осиё савдо-сотиқ форумида Қозоғистонлик фермерлар шундай органик маҳсулотларни етиштирувчилар бўлиши мумкинлиги ва уларнинг экспорт истиқболлари ҳақида мулоҳазалар билдирилди.
Экcпорт истиқболлари
БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ва Қозоғистон Республикасининг (ҚР) Органик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар уюшмаси ташкил этган форум доирасида ўтказилган панель сессия тоза экологик маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва улар маркетингига бағишланди.
Келтирилган маълумотларга кўра, ҳозирги кунда Қозоғистонда органик маҳсулотларни ишлаб чиқарувчиларнинг барчаси (60 дан зиёд) мамлакат шимолида меҳнат қилмоқда ва ушбу иқлим зонасига мос донли, дуккакли ва ёғбоп экинларни 300 минг гектарга яқин ерда етиштирмоқда. Лекин мамлакатнинг жанубий минтақаларидаги суғориладиган ерлар ва боғларда органик маҳсулотлар етиштириладиган ерларни ривожлантиришнинг улкан потенциали мавжуд. ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ушбу йўналишни рағбатлантириш бўйича дастур лойиҳасини ишлаб чиқди. Экспортга йўналтирилган «тоза» сабзавот ва мевалар етиштириш бўйича Алмати ва Жамбил вилоятлари асосий минтақалар бўлиши керак.
Айни режалар дунёда мавжуд тренд – тамойилга ҳам мос келади: экспертлар башорат қилишича, 2025 йилга бориб, органик боғ майдонлари ўсиб бораётган талабни қоплаш учун ҳозирги 272 минг гектардан 438 минг гектарга етади.
Шу пайтгача лойиҳа бўйича бир қанча ташкилотлар билан келишувларга эришилди, улар орасида «Атмекен» илмий ишлаб чиқариш корхонаси, вилоятлар ҳокимиятлари, БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик ташкилоти (ФАО), БМТТД сингари халқаро ташкилотлар бор. Ҳужжат 1 декабрга қадар президент маъмуриятига тақдим этилиши керак.
− Дастурнинг мақсади ҳар бир минтақада органик маҳсулотлар етиштирадиган потенциал ишлаб чиқарувчиларни танлаб олиш ва энг истиқболли экинларни аниқлашдир, − деди ҚР Қишлоқ хўжалик вазирлигининг (ҚХВ) Органик ва ҳалол маҳсулотлар бошқармаси бошлиғи Зейнулла Шарипов. – Қамровнинг аҳамияти йўқ, кичик фермерлар бўладими ёки катта хўжаликларми, кимдир экспортга, кимдир ички бозорга, ишқилиб, ҳамма ишлаши керак. Озиқ-овқат хавфсизлигини оширишда ижтимоий омил ҳам қўшимча кўмак беради – қишлоқликлар иш билан таъминланади. Ширкатчилик ҳаракати ҳисобга олинса, «органика» ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қилишнинг яхши потентиали бор, бу кўпроқ фойда олишга ёрдам беради.
Дастурда ҳар бир қишлоқда битта органик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхона тузиш кўзда тутилган. Ҳокимият етиштирилаётган маҳсулотлар учун сертификат олишда, уларни сотишда ёрдам бериши мумкин.
Муваффақиятга эришган лойиҳалар бизнес-режа тариқасида ҳужжатлаштирилади ва тажриба ҳамма жойга тарқатилади. З.Шариповга кўра, бу ишда БМТ Тараққиёт дастури ёрдам беради ҳамда у ажратган маблағлар деҳқонларга далаларнинг ўзида консультация бериш, экспертларни жалб қилиш ва Қозоғистондаги органик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларнинг ягона маълумотлар базасини яратишга йўналтирилади.
Ихтисослашувга келсак, жанубий вилоятларнинг суғориладиган ерларига полиз экинлари, сабзавот, ёнғоқ ва мевалар, Алмати вилоятига эса, табиийки, олма мос келади.
Яхши боғ яратиш тажрибасини Тожикистондаги «Ғалла компанияси» бош директори, форум иштирокчиси Сергей Раҳимов сўзлаб берди. Айтишича, компанияси ғаллачилик билан шуғулланиш баробарида Фарғона вилоятининг қуйи қисмида ёрдамчи хўжаликни тиклашга қарор қилибди. Илгари ўша ерда мавжуд бўлган 140 гектар боғ қаровсизлик оқибатида деярли қуриб қолган экан. Улар Калифорния штатига бориб, тажриба орттириб келиб, 2012 йилда 40 гектар ерда ўрик, шафтоли, олхўри ва гилоснинг тарли навларидан иборат интенсив боғ барпо қилибди. Компания боғни 2026 йилга бориб тўлиқ тиклашни режалаштирмоқда.
Жорий йилда боғдан 100 тонна ҳосил олиниб, харажатлар қопланибди. Келгусида боғнинг ҳар гектаридан 7 – 12 минг АҚШ долларилик даромад олиш мумкин.
С. Раҳимов қозоғистонлик тадбиркорлар ҳосил йиғилмасдан бурун мева-чеванинг ҳаммасини сотиб олганини ва ҳар бир килограмм ҳосил учун 1 доллардан ҳақ тўлаганини айтди.
Компания энди етиштираётган маҳсулотларига сертификат олмоқчи, маҳсулот етиштиришда кимёвий ўғитлар деярли қўлланмаяпти, тупроқ камбағал бўлгани учун гўнгдан фойдаланмоқда. Меваларни ҳимоя қилиш учун органик воситаларни Италиядан сотиб олмоқда.
Қозоғистоннинг органик қишлоқ ҳўжалиги ҳаракати федерацияси раиси Евгений Климовнинг фикрича, айни пайтда Қозоғистонда органик мева-сабзавот сектори мавжуд эмас ва ишни нолдан бошлаш керак. Бунга сабаб таннархи қиммат органик меваларга пул тўлашга қодир ички талабнинг йўқлигидир, ташқи бозорга чиқиш учун эса кўп миқдордаги мева-чева керак. Лекин ушбу истиқболли соҳани ривожлантириш бўйича илк қадамлар қўйилмоқда.
‒ Жорий йилда Алмати вилоятини Уйғур туманида сертификатлаш олдидан текширув ўтказдик, ‒ дейди Евгений Климов. ‒ Чунжа қишлоғида органик маҳсулотлар етиштираётган фермерлар бор, маҳсулотларига сертификат олмоқчи. Улар 400 гектарга яқин ерда, асосан, шафтоли, ўрик, олдма, гилос етиштиради… У ердаги шароит яхши, иқлим қулай, паразитлар ва ўсимликларнинг замбуруғли касалликлари йўқ.
Келаси йилдан бошлаб Чунжа боғларида уч йиллик органик маҳсулотлар етиштиришга ўтиш даври бошланади. Агар сертификатлаш идораси улар етиштираётган маҳсулотларни экологик тоза деб топса, бу муддат қисқариши ҳам мумкин.
Мана шу ерга келгшанда, нафасни бир ростлаб олиб, фермерларга ўзи бу ишлар нима учун керак, деган саволни берамиз. Жавоб эса тайёр: ўзбекистонлик ҳамкасблари билар рақобатлашиш учун!
Ўзбекистонлик фермерлар боғларида етиштирилган маҳсулотлар Россия савдо тармоқларини босиб кетган. Уларнинг миқдори ҳам етарли. Энди қозоғистонлик фермерларга битта йўл қолади – етиштираётган мевалари сифати қўшнисиникидан юқори бўлиши керак.
Шимолий Қозоғистон вилоятининг Покровка қишлоғилик фермер Андрей Стрелец қозоғистонликлар экологик тоза маҳсулотлар учун кўпроқ тўлашга тайёр эмас, деган гапга қўшилмайди. 2012 йилдан бери 12 гектар ерда картошка, сабзи ва пиёз етиштириб келади.
Унинг фикрича, гумус ҳам бозори чаққон товар, чунки фермерлар кимёвий ўғитларсиз маҳсулот етиштиришга ҳаракат қилмоқда. А. Стрелец ери кўп ва етиштираётган маҳсулотларининг миқдори билан ютиб кетаётган фермерлардан фарқли тарзда сифатга урғу бера бошлади.
Тўғри, унинг маҳсулотлари қимматроқ, экологик тоза маҳсулотларга талаб бор. Гумус солинаёган даласидаги ҳосилнинг чўғи мўл – гектаридан 400 центнер олади. Бу – мамлакатдаги ўртача ҳосилдорликдан 50 центнер кўп дегани.
Унинг фикрича, гумус ҳам бозори чаққон товар, чунки фермерлар кимёвий ўғитларсиз маҳсулот етиштиришга ҳаракат қилмоқда. А. Стрелец ери кўп ва етиштираётган маҳсулотларининг миқдори билан ютиб кетаётган фермерлардан фарқли тарзда сифатга урғу бера бошлади.
Тўғри, унинг маҳсулотлари қимматроқ, экологик тоза маҳсулотларга талаб бор. Гумус солинаёган даласидаги ҳосилнинг чўғи мўл – гектаридан 400 центнер олади. Бу – мамлакатдаги ўртача ҳосилдорликдан 50 центнер кўп дегани.
Энди у етиштираётган маҳсулотларини сертификатлаш тараддудида.
Шу тобда зикр этилган тадбирда муҳокама қилинган ҳамда Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасида мавжуд рақобатга оид яна бир соҳа борки, уни эслаб ўтмасдан бўлмайди. Гап ғалла етиштириш, тортиш ва истеъмолчиларга етказиб бериш муаммолари ҳақида кетмоқда.
Қозоғистонда ғалла янги ҳосили нархининг баландлиги, ташиш харажатлари қайта ишловчиларга товарни чет элга жўнатиш имконини бермаяпти. Кимдир ички бозор учун ишлаётган бўлса, кимдир қўшни Ўзбекистонга кўчиб ўтмоқда, у ерда ҳукумат соҳани ривожлантириш учун жуда яхши шароит яратиб берган.
− Гап шундаки, бугунги кунда буғдойнинг нархини тегирмончилар ёки ғаллафурушлар эмас, асосий товар сотиладиган бозорларимиз – Афғонистон, Ўзбекистон ва Тожикистондаги харидорларимиз белгилаяпти, – вазиятга изоҳ берди Қозоғистон ғалла қайта ишловчилар ва новвойлар уюшмаси президенти Евгений Ган. – Товаримизни сотмоқчи бўлсак, белгиланган нархдан четга чиқмаслигимиз керак. Лекин деҳқонлар бизга айтаётган нарх билан харидорлар бизга тўлашга тайёр нарх ўртасида фарқ бор. Савдо юришиши учун бир тонна ғалланинг нархи 55 – 58 минг тенге (1 354 650 – 1 428 540 сўм) бўлиши керак. Биз эса унинг нархини 65 минг тенге (1 600 950 сўм) ёки ундан баландроқ кўрамиз…
Қарағандадаги йирик «Мутлу» унни қайта ишлаш мажмуаси директори Дўс-Мукасан Таукебаевга кўра, ғалланинг бир тоннаси икки ҳафта олдин 60 минг тенге турган бўлса, бугунги кунга келиб, 70 минг тенгега чиқди. Бу йилги ҳисоб-китобларга кўра, Қозоғистон бу йил 10 – 12 миллион тонна ғалла олиши мумкин. Бу ўтган йилдагига нисбатан 2 – 4 миллион тонна кам. Асосан ғалла экиладиган вилоятларда ёмғир кўп ёғаётгани сабабли комбайнлар ғаллазорларга кира олмаяпти. Бу ҳам унинг нархи ошишига сабаб бўлмоқда.
Қозоғистон ғалласи нархига сифати юқорилиги ва Россиядаги ғалла ҳосили миқдори таъсир этиши мумкин. лекин Евгений Ган айтишича, кўпчилик харидорлар ғалланинг сифатига эмас, нархига қараётгани сабабли учинчи ва тўртинчи навли ғаллани қайта ишлашга талаб катта экан.
Шу билан бирга тегирмончилар таркибидаги клейковина 30 фоиздан кам бўлмаган “премиум-класс” навли унни ҳам ишлаб чиқармоқда. У Қозоғистоннинг ҳам, Қирғизистоннинг ҳам жанубий вилоятларида тандир нони учун ишлатилади.
Қарағанда вилоятида 3 та компаниянинг Хитойга ун етказиб беришга рухсатномаси бор. Бироқ ушбу мамлакатга илгари бир тонна ғалла 240 доллардан етказиб берилар эди. Дўс-Мукасан Таукебаев энди ҳар бир тонна ун 280 доллардан етказиб берилиши мумкинлигини, лекин Хитой бозори бу нархни кўтармаётганини айтади.
Шу тариқа қозозистонлик ун ишлаб чиқарувчилар экспортга товар жўнатмаётган пайтда ўзбекистонликлар ҳамкасблари уларни бозордан суриб чиқараётганини кузатиб туришдан бошқи иложи йўқ. Маълумки, Қозоғистон ун экспорти бўйича биринчиликни айрим сабабларга кўра, Туркияга бериб қўйган эди. Энди эса уни Ўзбекистон иккинчи ўриндан ҳам сиқиб чиқариши ва бу жорий мавсумда рўй бериши мумкин.
Гап шундаки, Афғонистон бозорига ун етказиб бериш бўйича Қозоғистон билан рақобат қилиб келаётган Покистон ғалла ва уни қайта ишлаб олинадиган маҳсулотларни экспорт қилишни тақиқлаб қўйди. Бу йилги ҳосил одатдагидан 33 фоиз кам бўлгани озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид солмоқда. Бир қарашда Қозоғистон тегирмончиларининг ошиғи олчи бўлиб, бўшаб қолган жойни эгаллаб оладигандек туюлади. Афсуски, йўқ. Ғалла нархи юқорилигидан ташқари Ўзбекистонда ўз ун ишлаб чиқарувчиларини ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар Афғонистонга Қозоғистондан ун етказиб беришга тўсқинлик қилмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистонда ғалла ҳосили ҳам бу йил яхши бўлди.
Яна ўзбеклар кўп миқдорда Қозоғистон ғалласини сотиб олиб, қайта ишламоқда. Уларнинг уни нархи бир неча сабабларга кўра Қозоғистон униникидан паст.
‒ Биз вазиятни таҳлил қилиб кўрдик ва ўзбек ун ишлаб чиқарувчилари рақобатбардошлилигининг 6 та сабабини аниқладик, ‒ дея маълумотларни келтиради Дўс-Мукасан Таукебаев. ‒ Биринчидан, бу мамлакатга ғаллани ҚҚСсиз олиб кириш мумкин, импорт уни 20 фоизлик ставка бўйича солиққа тортилади. Иккинчидан, бир тонна унни Ўзбекистон орқали Афғонистонга олиб ўтишимиз 47 долларга тушади, ўзбек ишлаб чиқарувчиларининг ўша йўналишдаги ташиши харажатлари, бор-йўғи, 22 доллар. Учинчидан, янги президент Ўзбекистондаги ун ишлаб чиқарувчи корхоналарни кўплаб солиқ турларидан 5 йилга озод қилди. Тўртинчидан, бизда кредит бўйича ўртача ставка 14 фоиз бўлиб, етти йилга, Ўзбекистонда эса 4 фоиз бўлиб, 15 йилгача берилади. Яъни бизга арзон пул етишмайди, аслида арзон пул ҳар қандай бизнеснинг “қони”дир. Бешинчидан, бизда бир киловатт электр энергияси нархи 20 тенге, Ўзбекистонда эса 10 тенгедан ошмайди. Олтинчидан, у ёқда иш кучи икки баробар арзон: бизнинг корхоналардаги ўртача ойлик иш ҳақи 140 минг тенге, Ўзбекистонда эса – 80 минг тенге.
Қозоғистонлик ун ишлаб чиқарувчилар вақти-вақти билан ушбу маҳсулотни эскпорт қилувчилар манфаатлари ҳимоя қилинишини истаб, турли идораларга хатлар ёзади. Янги проезидент Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳам хомашё эмас, қайта ишланган маҳсулотларни экспорт қилиш муаммосига эътибор қаратган эди. Лекин амалдорлар бу борада ҳеч иш қилмаяпти.
Дўс-Мукасан Таукебаев таъкидлашича, хомашё экспорти мамлакатга кўп миқдорда зиён келтирмоқда. Ҳисоб-китоб қилишича, 1000 тонна унни экспорт қилиш 70 – 130 кишини иш билан таъминлайди, 1000 тонна ғаллани экспорт қилиш учун эса 3 кишининг меҳнати етиб ортади. Бир тонна унни чет элга 300 долларга сотиш мумкин бўлса, бир тонна ғалла 180 долларга кетади. Демак, мамлакат ҳар бир тоннадан 120 доллар йўқотяпти.
Оқибатда бизнес қаерда широит қулай бўлса, ўша ерни танлашга мажбур бўлади.
− Туркистон вилоятидаги бир неча йирик, яна Қарағанда вилоятидаги иккита ун ишлаб чиқарувчи компания ишлаб чиқаришини Ўзбекистонга кўчирди, − деб хабар қилади Дўс-Мукасан Таукебаев. – Чунки у ердаги иш шароитлари фойдалироқ. Олтита асосий устунликни санаб ўтдим. Бизда-чи? Миллиардлаб тенге маблағ тушунарсиз дастурларга ишлатилади, лекин ҳақиқй эҳитёжмандларга эътибор қаратилмайди.
Сурат манбаси: pixabay.com