АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг Украина, Белорусия, Қозоғистон ва Ўзбекистонга ташрифини ўз ичига қамраб олган постсовет ҳудудига сафари якунланганидан сўнг атиги 2 кун ўтиб, Америка Қўшма Штатлари давлат департаменти Марказий Осиё бўйича 2025 йилгача мўлжалланган янги стратегиясини эълон қилди.
Ушбу ҳужжатнинг тақдимоти 5 февраль куни Вашингтоннинг “Мерос” жамғармасида (Heritage Foundation) ташкил қилинган “АҚШнинг Марказий Осиё бўйича стратегияси: Суверенитет ва иқтисодий фаровонликни мустаҳкамлаш” деб номланган конференцияда бўлиб ўтди. Аввалги стратегия ҳам 5 йилга мўлжалланган бўлиб, 2015 йилда Барак Обама президентлиги даврида ишлаб чиқилган эди. Янги стратегиянинг аввалгисидан муҳим фарқи шундаки, Америка Қўшма Штатлари учун Марказий Осиё Афғонистондаги вазият қандай бўлишидан қатъий назар, бу минтақа геостратегик ҳудуд сифатида тан олинади.
Конференцияда сўзга чиққан АҚШ миллий хавфсизлик Кенгашининг Жанубий ва Марказий Осиё департаменти директори Лайза Кертиснинг таъкидлашича, Марказий Осиёда АҚШнинг янги стратегияси тарихан Россиянинг кучли таъсирида бўлиб келган ушбу минтақа мамлакатларига муқобил ёндашувларни таклиф қилмоқда: “Россия ҳар доим бу минтақада катта роль ўйнаган ва биз бу вазиятнинг ўзгаришини кутмаймиз, аммо биз у билан рақобатлашишга ҳаракат қиламиз”,- дейди Кертис хоним. “Биз ушбу мамлакатларга муқобил вариантларни таклиф қилмоқчимиз ва бу мамлакатларнинг суверен ҳамда мустақил бўлиб қолиш имкониятини ҳимоя қилишда давом этамиз. Юқорида келтирилган давлатлар мустақилликка эришгандан бери, уларнинг суверенитетини қўллаб-қувватлаб келмоқдамиз”, дея фикрини давом эттирди Лайза Кертис.
Мазкур ҳужжатда АҚШнинг Марказий Осиёдаги лойиҳалари ва инвестициялари, шунингдек, Америка Қўшма Штатлари ҳамда минтақа давлатлари ўртасидаги гуманитар ва ҳарбий соҳаларда ҳамкорлик тўғрисида қуйидаги маълумотлар келтирилган:
Сурат манбаси: state.gov