Жорий йилнинг май ойида «Тошкент- 2025: Трансформация» концепциясининг асосий тезислари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Тошкент шаҳар ҳокимига тақдим этилди.
Лойиҳа режасига кўра, 2025 йилга бориб Тошкент энг замонавий, инвестиция ва туризм учун жозибадор, бой тарихий ва маданий меросни ўзида мужассам этган, аҳоли учун қулай етакчи шаҳарга айланиши кўзда тутилган.
«Тошкент-2025: трансформация» лойиҳаси шаҳарни ривожлантиришнинг иқтисодий стратегияси, уй-жой коммунал хизматлар, ижтимоий соҳа ва инклюзив тараққиёт, экология каби йўналишларни қамраб олади. Концепция Тошкент шаҳар ҳокимияти қошидаги Жамоатчилик кенгаши кўмагида «Урбанистика маркази» ННТ томонидан тайёрланган. Uzanalytics.com лойиҳани инфографикада эътиборингизга ҳавола этади.