Сўнгги йилларда Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трамп иммигрантлар, айниқса европалик бўлмаган эркак муҳожирларни хушламаслигини ва уларни миллий таҳдид сифатида кўришини бир неча бор таъкидлади. Айни пайтда “америка орзуси” қарийб бутун ер шари аҳолисининг ширин ҳаёли ҳисобланади ва аксарият муҳожирлар асосан АҚШда яшашни исташади. Гарчи Марказий Осиё республикаларининг аксарият муҳожирлари Россияда бўлишига қарамай, мазкур минтақа аҳолиси ҳам бундан мустасно эмас. Бундан бир неча йиллар аввал Марказий Осиё ёшлари АҚШга талабалик ёки сайёҳлик визасини анча осонроқ олганлар. Масалан, визани талабаларнинг ёзги Work and Travel дастури бўйича олиш нисбатан енгил кечган. Бироқ кетган талабаларнинг кўпчилиги она юртига қайтиб келмади ва ҳозир виза беришда рад жавобини олиш эҳтимоли жуда юқори бўлмоқда. Бу эса, “АҚШга борадиган ноқонуний муҳожирлар”ни чўчитмоқда, чунки виза нархи ҳам анча қиммат – 160 долларни ташкил этади.
Шунга қарамасдан, ҳар йили Марказий Осиё халқининг омади чопган маълум қисми Америка визасини олишга муваффақ бўлмоқда, шу билан бирга, уларнинг айримлари яшаш гувоҳномаси (грин-карт) ёки фуқароликни ҳам олишмоқда. Яхшиямки, Америка Department of Homeland Security (Ички хавфсизлик вазирлиги) томонидан https://www.dhs.gov/immigration-statistics/yearbook/2017 статистика маълумотлари ошкора юритилмоқда ва биз ана шу статистика орқали ишончли рақамлар билан танишишимиз мумкин.
“Янги америкаликлар”
Таҳлилни тескари хронологик тартибдан бошлаймиз. Сўнгги уч йил ичида собиқ аҳолиси америка фуқаролигини олган минтақалар рўйхатида Осиё ҳам Шимолий Америка қаторида етакчилик қилади. Бошқа минтақалар нисбатан орқада. Келиб чиқиши осиёлик бўлган янги америкаларнинг асосий улуши Ҳиндистон, Хитой ва Филлипин аҳолисига тўғри келмоқда, албатта. Бу мамлакатлар фақат Мексикадан орқада қолади холос. Агар 2017 йилда АҚШ фуқароси бўлган шимолий америкаликлар фуқаролик олгунча грин-карта билан 11 йил яшаган бўлсалар, осиёликлар бунга 6 йилда эришдилар. Сўнгги уч йилда АҚШда ҳар йили 700,000 нафардан ортиқ кишига фуқаролик берилди, 2017 йилда фуқаролик берилганларнинг 56 фоизини хотин-қизлар ташкил этади. Энг кўп фуқаролик берилиши Калифорния (22.2%) ва Нью-Йорк (12.2%) штатларига тўғри келган.
Сўнгги уч йилда Марказий Осиёнинг бешта республикасидан минтақадаги энг зич аҳолига эга республика сифатида Ўзбекистон аҳолиси энг кўп виза олган. Ўзбекларнинг мустаҳкам (ва кенг кўламли) оилавий алоқалари кўплаб оилавий бирлашишларга сабаб бўлмоқда. Қизиқарли жиҳати шундаки, 2017 йилда Америка фуқаролигини олган қозоғистонликлар сони 2015 йилга нисбатан камайган, қирғизлар сони эса, аксинча, бу пайтда кўпайган.
Марказий Осиёликлар асосан Нью-Йоркка интилмоқдалар. Минтақа вакиллари учун фуқаролик ва яшаш жойи тақдим қилиш бўйича Калифорния иккинчи ўринда.
Мамлакат | 2017 йилда фуқаролик бериш сони бўйича биринчи ўринда | 2017 йилда фуқаролик бериш сони бўйича иккинчи ўринда | 2017 йилда фуқаролик бериш сони бўйича учинчи ўринда |
---|---|---|---|
Қозоғистон | Нью-Йорк (137) | Калифорния (124) | Массачусетс (51) |
Қирғизистон | Нью-Йорк (73) | Калифорния (47) | Иллинойс ва Вашингтон (36 тадан) |
Тожикистон | Нью-Йорк (79) | Калифорния (20) | Колорадо (16) |
Туркманистон | Нью-Йорк (29) | Калифорния (20) | |
Ўзбекистон | Нью-Йорк (510) | Калифорния (163) | Огайо (94) |
Грин-карталар
АҚШ фуқаролигини олиш учун АҚШда яшаш гувоҳномаси (грин-карта) билан маълум вақт давомида истиқомат қилиш керак.
Грин-карталар сони бўйича ўзбекистонликлар ва қозоғистонликлар етакчилик қилади. Қирғизистон аҳолиси Тожикистонникига нисбатан кам бўлишига қарамай, қирғизистонликлар ҳар йили АҚШ грин-картасини уларга нисбатан кўпроқ қўлга киритишмоқда.
2017 йилда грин-карта олган Марказий Осиёликларнинг энг кўпи қаерда яшамоқда? Албатта, Нью-Йоркда-да. Қирғизистонликлар кўпинча Чикагони танлашади. Қуёшли Калифорния қозоғистонликлар ва қирғизистонликлар учун иккинчи ўриндаги севимли маскани ҳисобланади. Айрим штатлар бўйича маълумотлар мавжуд эмаслигини ҳам таъкидлаш керак.
Мамлакат | 2017 йилда яшаш гувоҳномаси бериш сони бўйича 1-чи ўринда | 2017 йилда яшаш гувоҳномаси бериш сони бўйича 2-чи ўринда | 2017 йилда яшаш гувоҳномаси бериш сони бўйича 3-чи ўринда | 2017 йилда яшаш гувоҳномаси бериш сони бўйича 4-чи ўринда | 2017 йилда яшаш гувоҳномаси бериш сони бўйича 5-чи ўринда |
---|---|---|---|---|---|
Қозоғистон | Нью-Йорк (251) | Калифорния (240) | Флорида (118) | Техас (115) | Вашингтон (84) |
Қирғизистон | Иллинойс (139) | Калифорния (107) | Нью-Йорк (106) | Техас (47) | Вирджиния (37) |
Тожикистон | Нью-Йорк (254) | Нью-Джерси (50) | Пенсильвания (48) | Калифорния (46) | Небраска (45) |
Туркманистон | Нью-Йорк (68) | Техас (39) | Калифорния (20) | Флорида (16) | Вашингтон ва Пенсильвания (13 тадан) |
Ўзбекистон | Нью-Йорк (2283) | Пенсильвания (426) | Калифорния (235) | Огайо (151) | Флорида (131) |
Америкалик фуқаролар Марказий Осиёнинг бешта республикаси орасидан қайси мамлакат болаларини фарзандликка асраб олишига оид рўйхатда, фақат Қирғизистон кўрсатилган. 2017 йилда ушбу мамлакатдан 15 нафар бола – 6 нафар қиз ва 9 нафар ўғил бола фарзандликка асраб олинган. Мазкур рўйхатга фарзандликка олиш сони 10 тадан ошмаган мамлакатлар киритилмаган.
Фуқаролар АҚШ миграция визасини ўз ватанида туриб, айрим дастурлар ёки лотерея ютуғи орқали олишлари ҳам мумкин. Айнан лотереядан ютиб олиш дунёнинг кўплаб халқлари, хусусан бизнинг халқимиз учун ҳам янги дунёга йўлланма олишнинг энг устувор йўли ҳисобланади. 2017 йилда АҚШда бир миллион бир юз мингдан ортиқ яшаш гувоҳномаси берилган, шундан қарийб ярми (45.8%и) Америка фуқароларининг қариндошларига тўғри келади.
Дунё миқёсида лотерея (Diversity Lottery) бўйича яшаш фуқаролигини олиш 5 фоиздан камроқни ташкил этган. 2017 йилда Қозоғистон ва Қирғизистонда бу рақам қарийб 30 %, Туркманистонда эса 37 фоизга етган. Шу йили Тожикистондаги 55%, Ўзбекистондаги 58% фуқаролар фуқароликни олганлар лотерея ютиб олганлар.
Тожикистон ва Қозоғистондан грин-карта соҳибларининг ҳар ўнтадан биттаси ютуқни АҚШдан бошпана олиш сифатида қабул қилган. Бу рақам, айниқса, қирғизистонликлар орасида юқори (23 фоиздан кўп) ва ўзбекистонликлар орасида камроқ (4%).
Бошпана
Лотерея ютуғи Марказий Осиё халқлари учун АҚШга чиқишнинг асосий имкониятларидан саналади. Айримлар турли сабабларга кўра АҚШдан бошпана қидирадилар.
АҚШда яшаб турган ҳолда бошпана сўраб мурожаат қилган фуқаролар ҳам бор. Бошпана беришнинг икки тури мавжуд – affirmative ва defensive. Биринчи турида даъвогар АҚШ ҳудудида эркин бўлган ҳолида бошпана сўраб мурожаат қилади. Иккинчисида, даъвогар АҚШдан депортация қилиниш жараёнидан олдин, бунинг олдини олиш мақсадида бошпана тақдим этиш тўғрисидаги аризани беради. Умуман олганда, туркманлар ва тожиклар энг кам бошпана сўраб мурожаат қилишади.
Туризм
Ишониш қийин, лекин 2017 йилда дунё бўйича қарийб 80 миллион нафар киши АҚШга келган. Бу Шимолий Америка аҳолисининг қарийб ярми, Европа халқининг ҳар тўртинчи фуқароси, Осиё аҳолисининг ҳар бешинчи фуқароси деганидир. Африкаликлар (бутун континент бўйича) бу рўйхатда фақат 1 фоизни ташкил этади.
Қозоғистонликлар – Марказий Осиё аҳолиси орасидан АҚШга саёҳат қилиш бўйича етакчилик қилади – чунки уларга бошқаларга қараганда кўпроқ виза беришади. Гарчи Америкада ўзбеклар, айниқса грин-картага эга ўзбеклар ҳозир ҳам анчагина бўлсада, энди чет эл паспортининг берилиши ва мамлакатнинг дунёга очилиши билан кўп сонли ўзбекларнинг АҚШга бориши мумкинлиги кутилмоқда. Марказий Осиёдан Америкага тўғридан-тўғри учадиган ягона ва арзон авиақатнов Тошкентдан Нью-Йоркгача бўлган рейс бўлиб, у ҳам ҳафтасига икки марта амалга оширилади.
Ташриф буюрганларнинг қарийб 80 фоизи ҳужжатларда ташриф мақсадини сайёҳлик деб кўрсатади (Марказий Осиёда Россияга ишлаш учун борган мигрантлар ҳам шундай қилишади).
Ташриф буюрганларнинг қарийб 80 фоизи ҳужжатларда ташриф мақсадини сайёҳлик деб кўрсатади (Марказий Осиёда Россияга ишлаш учун борган мигрантлар ҳам шундай қилишади).
Тўғри, мамлакат остонасидан киритилмайдиган ва орқага қайтариб юбориладиганлар ҳам бор, албатта. Ҳар йили Марказий Осиёнинг бир неча ўнлаб (бу рақам бироз ўзгариб туради) фуқаролари АҚШга киритилмайди ва мамлакат ҳудудидан депортация қилинади. Замон зайли билан бу борада туркманларнинг омади чопмайди – ташриф бўйича энг кўп рад жавоблари айнан уларга берилади. Масалан, 2015 йилда Тожикистоннинг беш нафар фуқароси уйга қайтарилган бўлса, Туркманистоннинг 55 нафар(!) фуқаросига нисбатан шундай қарор чиқарилган.
АҚШда ноқонуний тарзда қолаётган Марказий Осиёликлар сони нисбатан кам бўлсада, Америка консуллари томонидан виза беришдаги рад жаоблари сони ҳам номутаносиб, тушунарсиз ва ҳаддан ташқари даражада юқори бўлмоқда. Масалан, 2017 йилда сайёҳлик визасини олиш бўйича мурожаат этган минтақанинг ҳар иккинчи фуқароси рад жавобини олган. Гарчи илгари америкалик консуллар қўшни республикаларга қараганда, Қозоғистон фуқароларига нисбатан хайрихоҳ бўлган бўлсаларда, 2017 йилдан бошлаб бу муносабат ўзгарди. Айниқса, Бишкек, Душанбе ва Тошкентдаги америкалик консулларнинг бундай сиёсати тушунарсиз ҳол бўлиб, мазкур мамлакатлар Ташқи ишлар вазирликлари вакиллари ташаббус кўрсатиб, ўз ҳамюртларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун ҳамкасблари билан келишиб олсалар ёмон бўлмасди.
Агарда Трампнинг антииммиграция сиёсати АҚШда маъқулланадиган бўлса, Марказий Осиё фуқароларининг Америка визасини олиши янада қийинлашади. Минтақа аҳолисининг аксарияти яхши жойда таълим олгани, инглиз тилини билиши, меҳнаткашлиги ва қонунга итоаткорлиги билан мақтансада, келиб чиқиши Марказий Осиёдан бўлган фуқаролар томонидан содир этилаётган террорчилик ҳаракатлари бу ҳолатни мураккаблаширади, холос.