Давлат статистика қўмитасининг куни кеча эълон қилган маълумотларига кўра, жорий йилнинг I-чорагида (январь-март) истеъмол бозоридаги нархлар ўртача 2,8 фоизга ошди. Жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари 4,3 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 1,7 фоизга, хизматлар эса 1,5 фоизга қимматлашди. Ушбу рақамлардан кўриниб турибдики, жорий йилнинг январь-март ойларида кузатилган умумий инфляция кўрсаткичида озиқ-овқат маҳсулотларига нарх-навонинг ошиши асосий омил бўлди. Хусусан, мол гўшти ўртача 5% га, сут 3,8% га, картошка 19% га, олманинг нархи эса 23,5% га ошди. Коронавирус тарқалиши хавфи туфайли, инсон иммунитетини мустаҳкамлашда асосий табиий воситалардан бири ҳисобланадиган саримсоқнинг нархи деярли 50 фоизга кўтарилди.
Жорий йилнинг 1-чорагида озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий турларида кузатилган инфляция даражаси қуйидаги инфографикаларда акс этган:
Сурат манбаси: vest-news.ru