“Рақамли иқтисодиёт янги Бангладешни шакллантирмоқда” – Умумжаҳон иқтисодий форуми (УИФ) эълон қилган мақолада Бангладешдаги арзон ва ҳамма фойдалана оладиган интернет миллионлаб ёшларни яхшигина ҳақ тўланадиган иш билан таъминлаётгани ҳақида ҳикоя қилинади. Иш жойлари чекланган қашшоқ мамлакатда дунё бозори рақамли аутсорсинги янги “олтин кони”га айланмоқда. Ушбу пост остидаги кишиларнинг исмларини, агар улар фейсбукда бўлса, тэгланг[1], улар ҳукуматдаги қарор қабул қилувчи кишилардир[2].
Мамлакат иқтисодиётини рақамлаштириш инновация соҳасидаги хизмат кўрсатишни рағбатлантирибгина қолмасдан, мамлакатда янги иш ўринлари яратиш баробарида иқтисодиётнинг жадал ўсишини ҳам таъминлайди. АҚШ, Буюк Юритания ва Австралия сингари ривожланган мамлакатлардаги йирик корпорациялар харажат ва хавфларни камайтириш мақсадида ахборот технологиялари соҳасида Бангладеш сингари мамлакатларнинг аутсорсинг[3] хизматига мурожаат қилади, бу ўтган йилларда фрилансинг[4] кескин ривожланишига сабаб бўлди. Фриланс ишлар компьютер дастурлашидан тортиб, веб-дизайну солиқларни тайёрлашу қидирувни оптималлаштиришгача бўлган барча ишларни қамраб олади. Бу ривожланаётган бозорлар аҳолиси учун илгари мисли кўрилмаган кенг қамровли имкониятлар яратди.
Осиё қитъаси бутун дунёга аутсорсинг хизматлари кўрсатиш бўйича энг олд минтақага айланди. Фриланс мижозлар ва лойиҳаларни танлаш, дунё бозорига чиқиш, яшаб турган жойи ва вазиятга қараб иш тутиш сингари кўплаб имтиёзлар беради. Энг муҳими, фрилансерлар кўп вақт оладиган ишга қатнашдан халос бўлади.
Ҳиндистон онлайн иш кучи етказиб бериш бўйича дунёда етакчи ўринда туради, уни ватандошлари жами иш ўрнисиз ходимлар умумий сонининг 24 фоизини ташкил қилади ҳамда Бангладеш (16 фоиз) билан АҚШни (12 фоиз) анча ортда қолдириб кетган. Турли мамлакатлар фриланс хизматларининг турли соҳаларида фаол. Масалан, ҳинд фрилансерлари технологияларни ва дастурий таъминотни ишлаб чиқишда етакчи бўлса, Бангладеш сотув ва маркетингни қўллаб-қувватлаш хизматларини кўрсатиш бўйича ҳаммадан олдинда.
Бангладешнинг жадал рақамлашуви – жумладан, шаҳар туманларида интернетдан бемалол фойдаланиш ҳамда фриланснинг қўллаб-қувватлаш бўйича ҳукумат ва ноҳукумат ташаббуслари – бундай иш усулининг ўьтган бир неча йил мобайнида кенг тарқалишига сабаб бўлди. Натижада Бангладеш онлайн иш кучини етказиб бериш қиймати бўйича, Оксфорднинг интернетни тадқиқ қилиш бўйича институти маълумотига кўра, иккинчи ўринга чиқиб олди. Ушбу мамлакатда айни вақтда 500 000 фаол фрилансер иш билан банд, Бангладеш АКТ бошқармасига кўра, улар фаолияти ҳар йили мамлакатга 100 миллион доллар даромад келтиради.
Фриланс: ишсизлик муаммосини ҳал этиш
World Vision Bangladesh ташкилоти маълумот беришича, Бангладешдаги 44 миллион ёшнинг ҳар ўндан бири ишсиз. Бу ҳам етмагандай, ҳар йили Бангладешдаги турли давлат ва хусусий университетларни битираётган минглаб кишилар меҳнат бозорида керакли иш топа олмай овора бўлади. Оқибатда олий маълумотли кишилар ишсизлиги геометрик прогрессия билан ўсиб бормоқда. Шунга қарамасдан, ушбу ишсиз ёшлар ахборот технологиялари (АТ) соҳасида бир оз ўқиш ва интернетда фрилансер бўлиб ишлаш билан янги иш жойига эга бўлиши мумкин. Шу тариқа улар тирикчилик учун пул топиш баробарида чет эл валютасида маош олиш билан иқтисодиётга ҳам ҳисса қўшмоқда.
Аёллар учун имкониятлар
Бангладешдаги аксарият аёллар, жумладан, олий маълумотга эга бўлган аёллар аксарият ҳолларда оилага қараш учун ишдан воз кечишга мажбур бўлади. Фрилансинг уларнинг кўпчилиги учун иш топишнинг мақбулроқ йўли бўлиб қолмоқда, чунки у уйда ўтириб ишлашга имкон беради. Анъанавий оилавий мажбуриятлари билан чекланиб қолмасликка интилаётган бангладешлик аёллар расмий иш ўрнида бўлмай ишлашни энг мақбул ечим сифатида кўрмоқда. Тадқиқотларга кўра, иш сифати нуқтаи назаридан, ушбу мамлакатдаги фрилансер аёллар ҳамкасб эркакларга нисбатан кўпроқ ишонч қозона бошлади. Шунинг учун аёлларнинг фрилансдаги иштирокини кегнгайтириш ушбу соҳага бўлган ишончни оширади.
Муаммолар
Ҳукуматнинг АКТ хизматлари соҳасини ривожлантириш бўйича ҳар бир туманда арзон иш кучи билан омихта қилинган юксак технологиялапр паркини ташкил этиш сингари ташаббуслари Бангладешни жаҳон аутсорсинг бозори етакчиларидан бирига айлантирди.
Шунга қарамасдан, Бангладешда ушбу соҳани ривожлантиришга бир қанча муаммолар тўсқинлик қилмоқда. Электр қуввати билан узлуксиз таъминлаш мамлакатдаги жиддий муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Фрилансерларнинг иши дастурий таъминотни ишлаб чиқиш учун мураккаб кодлаш сингари диққатни ўта даражада жамлашни талаб қилади, электр қуввати таъминотидаги тез-тез узилишлар эса бунга халақит бермоқда.
Сифатли интернет хизматлари етишмаслиги, кенг полосали алоқа нархларининг юқорилиги қишлоқ жойлардаги фрилансернинг асосий бошоғригига айланган. Айрим вилоятларда кенг полосали уланиш борлигига қарамасдан, фрилансерлар уни иши учун етарли бўлмаган тарзда суст деб ҳисоблайди.
Оддий, айниқса, чет эллик мижозлардан тўловларни қабул қилиш тизимининг йўқлиги ушбу тез ўсиб бораётган соҳанинг яна битта муаммосидир.
Гарчи аёлларнинг фрилансдаги иштироки ўсиб бораётган бўлса-да, ҳалигача етарли эмас.
Муваффақият сари йўл
Бангладеш 163 миллион аҳолисининг 65 фоизини 25 ёшдан кичик бўлган ватандошлар ташкил қилади. Аммо ушбу улкан, ёш ва кучли инсон ресурсига ҳали-ҳамон рақобат тўла жаҳон бозорида гуллаб-яшнаш учун зарур билимлар етишмайди. Гарчи фрилансинг касб сифатида сўнгги бир неча йил ичида оммалашиб кетган бўлса-да, бангладешлик минглаб ёшлар ушбу имкониятдан тўлиқ фойдаланиш учун ўқиб-ўрганишга ва давлат кўмагига муҳтож.
Ҳукумат ишсиз ёшларни техник жиҳатдан ҳар нарсага тайёр ходимларга айлантириш ва уларнинг ИТ соҳасидаги фрилансерликка жалб этишга эътибор қаратиши лозим. Шу тариқа Бангладеш ҳукумати глобал рақамли иқтисодиёт учун инсон капиталини ритвожлантиришга эҳтибор қаратиб, “Рақамли Бангладеш” концепциясини амалга ошириш мақсадига эришиши мумкин.
[1] Инглизча “tag” cўзидан – бирор турдаги ахборотни аниқлаш учун контент ёки нарсаларга (сурат, кишилар исми ёки матнга) қўйиладиган тэг (белги). Бу тэгланган нарсаларни топиш, кўриш ва саралашни осонлаштиради.
[2] https://www.weforum.org/agenda/2019/06/how-the-digital-economy-is-shaping-a-new-bangladesh/
[3] Инглизча “outsourcing” сўзидан – бирор ишни бажаришни чет ташкилотга (шахсга) топшириш.
[4] Инглизча “freelancing” сўзидан – бирор ташкилотда ишламай туриб, унингбуюртмаларини бажариш.