Ўзбекистонда 2018 йилдаги пахта йиғим-терими мавсумида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатни бартараф этишда катта ютуқларга эришилди. Халқаро Меҳнат Ташкилоти (ХМТ)нинг 2018 йилги ҳисоботи ўтган 2017 йилга нисбатан мажбурий меҳнатнинг 48 фоизга камайганини кўрсатади. Фақат олдинги йиллардагидек айрим ҳоллардагина ҳуқуқий меҳнат ёшига етмаганларнинг теримда қатнашгани кузатилган.
ХМТнинг мажбурий меҳнат тушунчаси изоҳида мажбурий меҳнат деб қуйидагилар тушунилади:
- ихтиёрий бўлмаган;
- жазо хавфи остида мажбурий бўлган меҳнат.
Ихтиёрий бўлмаган ва жазо таҳдиди остида меҳнатга жалб этилган ҳар қандай шахс мажбурий меҳнатга жалб этилган киши сифатида таснифланади.
Хулосалар:
- Систематик ёки тизимли болалар меҳнати энди жиддий муаммо ҳисобланмайди. Мактаб ўқувчилари ва талабалар пахта теримига жалб қилинмаган;
- 2018 йил пахта терими мавсумида Ўзбекистон ҳукумати томонидан тизимли мажбурий меҳнат қўлланмаган;
- Марказий ҳукумат томонидан олиб борилаётган ислоҳотларнинг таъсири кузатилмоқда, аммо, маҳаллий даражада ислоҳотларга амалда риоя қилишда ҳали ҳам қийинчиликлар мавжуд;
- Мажбурий меҳнатга оид кўплаб ҳолатлар кузатилди ва муаммони бартараф этишда эски ёндашувлардан ҳали воз кечилмаган;
- Натижада мажбурий меҳнат 2018 йил мавсумида 48 фоизга қисқарган бўлсада ҳали олдинда кўп вазифаларни амалга ошириш лозим. Халқаро Меҳнат Ташкилоти (ХМТ) кузатувчилари пахта теримчиларнинг иш ҳақи олдингидан 85 фоизга оширилганини ва теримчилар маошларини ўз вақтида тўлиқ олишганини тасдиқлашган;
- Пахта теримчиларнинг кўпчилиги эмас, балки, оз қисми (6.8%) мажбурий меҳнатда қатнашишига жалб қилинган. Уларнинг сони 170,000 кишини ташкил этади;
- Ўқувчилар, талабалар, ҳамшира ва шифокорларни жалб қилиш таъқиқланган ва бунга риоя қилиш маҳаллий даражада назорат остига олинган.
Пахта ишлаб чиқариш:
Ўзбекистон пахта ишлаб чиқариш бўйича олтинчи ўринни эгаллайди. Пахта мамлакат ресурсларининг катта қисмини ташкил этади:
- 2,5 млн киши пахта теришга, 1.15 млн нафари пахта тозалашга жалб қилинади;
- Экин майдонларининг 70 фоизи пахта ва буғдой етиштириш учун 130,000 фермерлар томонидан ишлатилади;
- Суғориш сувининг 65 фоизи ва умумий электр энергиясининг 13 фоизи пахта учун қўлланилади;
- Барча ўғитларнинг 45 фоизи ва дизел ёқилғисининг 30 фоизи пахта учун ишлатилади.
Шунга қарамасдан, пахта хомашёсининг иқтисодий аҳамияти сезиларли даражада камайди.
Пахта ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва маркетинг марказий бошқарув остидалигича қолмоқда. Бу эса самарадорликнинг пасайишига олиб келди. Бу марказлашган буюртма тизими мажбурий меҳнатдан холос бўлишга ҳам ёрдам беради.
2018 йилги мониторингнинг асосий натижалари:
- 2018 йилда 18-50 ёшдаги аҳолининг 18 фоизи пахта теримига жалб қилинган. Бу 2,5 млн кишини ташкил этади;
- Юқори маош олдинги йилга кўра кўпроқ эркакларни теримга чорлади. Теримчиларнинг 54 фоизи аёллар ва 46 фоизи эркакларни ташкил этган;
- Ўртача олганда, ҳар бир теримчи пахта йиғимида 21 кун иштирок этган ва теримда олинган иш ҳақи улар йиллик даромадининг 39,9 фоизини ташкил этган;
- Меҳнат мобиллиги нисбатан паст бўлган. Пахта теримчиларининг фақат 14 фоизи бошқа туманларда ишлашгани ва 6 фоизи бошқа вилоятда ишлашгани маълум бўлган.
Меҳнат шароитлари ҳақида теримчилар фикри:
Пахта теримчиларнинг кўпчилиги 2017 йидан буён меҳнат шароитлари яхшилашганини таъкидлашган, бироқ, уларнинг 2 фоизи шароитлар 2017 йилдан кўра ёмонлашганини айтишган.
2018 йил мавсумида ўртача иш куни 7,8 соатни ташкил этган. Теримчилар меҳнат шароитларидан мамнун бўлишгангани, айниқса, уларни ичимлик суви, транспорт, овқатланиш ва иш соатлари билан таъминланишгани маълум бўлган.
Аммо, теримчиларнинг тўртдан уч қисмидан ортиғи (78%) шартномага эга бўлмаган. Фақат 16 фоизи ёзма шартнома ва 6 фоизи оғзаки шартнома тузишган. Кўплаб теримчилар бошқа оила аъзолари билан пахта далаларига чиқишган. Улардан 45 фоизининг оила аъзолари пахта йиғимида бирга қатнашишган. Теримчиларнинг 71 фоизи қишлоқ жойларидан ва 29 фоизи шаҳарлардан бўлишган.
Шунингдек, баёнотга кўра, Ўзбекистон хукумати мажбурий меҳнатни буткул бартараф этишга чинакам бел боғлаган ва бу борада сиёсий мажбуриятни ўз зиммасига олган. Маҳалла ва маҳаллий ҳокимият идоралари ҳали ҳам пахта теримчиларни ёллашни давом эттирмоқда. Бу эса мажбурлаш хавфини оширади.
2018 йилда Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари мажбурий меҳнат масаласини фаол ёрита бошлашди. Журналистлар ҳукумат томонидан меҳнатга оид масалаларни ёритишга даъват этилди. Маҳаллий мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ўз фаолиятларини эркин олиб боришган ва хукумат мустақил кузатувга аралашмаган.
Мажбурий меҳнат бўйича 2000 нафардан ортиқ даъволар кўриб чиқилган. 206 нафар мансабдор шахс меҳнат қоидаларини бузганликлари учун жазоланган, жаримага тортилган, айрим ҳолларда ишдан бўшатилган.