2018 йил 20 декабр Оя Селасун, Джан Мария Милези-Ферретти ва Морис Обстфельд 2018 йил 20 декабр/IMF blog
Жаҳон иқтисодиёти 2018 йилни кўтаринки руҳда бошлади, лекин бу шиддатли олға ҳаракат ўз шижоатини йўқотди.
Жаҳон иқтисодиёти 2018 йилни кўтаринки руҳда бошлади, ва бунга 2017 йилда дунёдаги ишлаб чиқариш ва савдо-сотиқдаги ўсиш туртки бўлди. Инвесторларнинг глобал иқтисодий истиқболларга ишончи йўқолгани каби фаол иқтисодий ўсиш ҳам ўз шиддатини йўқотди.
Бу шиддатли ривожланишдаги шижоатнинг йўқолишининг сабабларидан бири бу ривожланган йирик давлатлар, айниқса Қўшма Штатлар томонидан тарифларнинг жорий этилиши ва бошқалар, хусусан Хитой томонидан жавоб чора-тадбирларининг қўлланилишидир. Савдо-сотиқ соҳасидаги ҳаддан зиёд протекционист риторика савдо-сотиқ сиёсатига нисбатан ноаниқликнинг ортишига олиб келди, ва бу келгусидаги инвестиция борасида қабул қилинадиган қарорларга ўз таъсирини кўрсатади.
Бу хатти-ҳаракатларга қарамасдан, солиқларнинг камайиши ва сарф-харажатларнинг ошиши талабни ўсишига туртки бўлгани туфайли, АҚШ иқтисоди 2018 йилда жадал суръатда ўсди. Натижада АҚШ Федерал резерви фоиз ставкасини оширишда давом этди. АҚШ узоқ муддатли облигацияларга қўйиладиган фоиз ставкаси камроқ ошди, чунки инвесторлар келажакдаги ўсиш учун хавф-хатар борлигини кўрмоқдалар ва АҚШ ғазнасидаги қимматбаҳо қоғозларнинг хавфсизлигини баҳоламоқдалар.
Қўшма Штатлардаги ўсиш суръати ва фоиз ставкалари бошқа ривожланган йирик мамлакатлардаги бу кўрсаткичлардан ўзиб кетганлиги сабабли, 2018 йилда АҚШ доллари бошқа валюталарга нисбатан ўз мавқеини мустаҳкамлаб олди.
АҚШ доллари қиймати ошганлиги туфайли бозор иқтисодиёти шаклланаётган баъзи заиф мамлакатлар босим остида қолишди, ва жаҳон молиявий инвесторлари қабул қилишга тайёр бўлган хавф-хатар даражаси эса тушиб кетди. Бу мамлакатларнинг аксариятида ташқи қарз билан боғлиқ харажатлар ўсди, лекин бу ўсишнинг кўламлари кескин фарқ қиларди.
2019 йилда жаҳон иқтисоди қандай ривожланади? 21 январгача янгиликларни кузатиб боринг. Жаҳон иқтисодиёти тараққиёти истиқболларида Халқаро валюта жамғармасининг жаҳон иқтисодиёти қай йўналишда кетаётганлиги борасидаги фикр-мулоҳазалари тақдим этилади.