Ўзбекистонда мамлакат раҳбарияти бошлаган ислоҳотларнинг учинчи йилига қадам қўйилди. Нималар амалга ошди, нималар ошмай қолди? Бугун дунё глобал иқтисодиётида мамлакатнинг ўрни қандай? UzAnalytics.com эътиборингизга безакли (иллюстрацияли) ва қамровли маълумотларни ҳавола этади.
“Бизнес юритиш” индексини ҳисоблаш тартиби ўзгарганидан сўнг Ўзбекистон рейтингдаги мавқени анча яхшилаб олди – мамлакат 141-ўриндан 87-ўринга кўтарилди.
Сўнгги 4 йилда Ўзбекистон мавқеини 11 поғонага яхшилаб, 2018 йилда 190 та мамлакат орасида 76-ўринда қайд этилди.
Ўзбекистон кичик корхоналар учун солиқ тўловини соддалаштириш, миноритар инвесторларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш ва экспорт сертификатлари электрон тизимларини жорий қилиш бўйича ислоҳотлар ўтказди.
Инсон ривожланиш индексидаги мавқеи яхшиланганига қарамай Ўзбекистон МДҲ аксарият давлатларидан ортда қолмоқда.
Шундай бўлсада, Ўзбекистон Қозоғистондан (58-ўрин) ташқари Марказий Осиёнинг барча давлатларини ортда қолдирган.
Ўзбекистоннинг асосий паст кўрсаткичлари – кутилаётган умр давомийлиги ва таълим тизимидадир.
Ўзбекистон ёпиқ иқтисодиётда узоқ тарихга эга давлат сифатида ҳамон иқтисодий эркинлик рейтингида паст ўринларда қолмоқда.
2018 йили Ўзбекистон дунёнинг 186 мамлакати орасида 152-ўринни эгаллади.
Янги раҳбарият инвестиция иқлимини яхшилаш бўйича иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш зарурлигини тан олаётган бўлишига қарамай, асосий муаммо ўзгаришсиз қолмоқда – қонунчилик ижросини таъминлаш паст даражада.
Охирги 5 йилда Ўзбекистонда давлат бошқарувининг сифати салбий кўрсаткичларда қайд этилмоқда.
Ижобий силжишларга қарамай, мамлакатда коррупция устидан назорат энг паст даражада – кўрсаткич 2012 йил билан солиштирганда ёмонлашган.
Дунёда ураннинг 95 фоизи 10 та мамлакат томонидан қазиб олинади.
2017 йили Ўзбекистон дунёда 7-ўринда қайд этилди.