Маъмурий ислоҳотлар қандай амалга оширилмоқда, улар сармоядорлар эътиборини жалб эта олаяптими, истеъмол бозорида минтақавий занжирлар яратиладими, ҳукумат маҳаллий иқтисодчиларнинг таклифларини эшитяптими? Ўзбекистондаги мавжуд ўзгаришларга қарамасдан ушбу саволлар ўз қизиқишини асло йўқотмайди. Ўзбекистонда ислоҳотлар жараёни кандай кечаётгани ҳақида анъавий саволлар билан “Маъно” тадқиқод ташаббуслари маркази директори Бахтиёр Эргашевга (Тошкент) юзландик.
Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнини қандай баҳолайсиз? Нималар қилинмоқда ва олдинда нималар қилиниши зарур?
Дарҳақиқат, ислоҳотлар жараёни кенг қамровли масала бўлиб, жамиятнинг барча соҳаларини қамраб олади. Ҳатто 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасининг бешта устувор ривожланиш йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси ҳам давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилишдан бошланиб, ташқи сиёсатни такомиллаштириш билан якунланади (бу ерда биз иқтисодий ва ижтимоий соҳада гаплашамиз) – айрим соҳаларда ислоҳотлар ўтказилмаган ёки ўзгартирилмаган деб айта олмаймиз, муҳими ўзгаришларни қандай баҳолаш мумкинлиги. Аввало, бир ярим йил давомида катта ислоҳотлар амалга оширилаётганидан бошлайлик. Президент 2016 йилнинг декабрида сайланди. Даслаб қандай ишлар амалга оширилганлигини эслаб ўтсак. Давлат бошқаруви тизимида жуда жиддий ўзгаришлар юз берди. Илгари содир бўлмаган кўплаб ўзгаришлар амалга оширилди. Мансабдорлар ўзларининг масъулиятини ва жавобгарлигини аҳоли олдида ҳис қила бошлади.
Президентнинг машҳур виртуал қабулхоналари пайдо бўлди. Ҳар бир фуқаро шикоятларини порталда ёзиши мумкин. Шунингдек, ушбу виртуал қабулхона ҳодимлари мансабдор шахслар ҳамда давлат органларининг фаолиятини назорат қилишда жуда кучли воситага айланди. Бир ярим йил давомида президент 1,5-2 млн. нафар фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилган. Эътибор қаратиш лозим бўлган яна бир томини 2016 йил охири (октябрь) 2017 йилнинг биринчи ярмидан бошлаб кўнғироқларнинг деярлик 80 фоизини виртуал қабул қилишга эришилган. Фуқаролар бутунлай очиқлик билан вазиятга ёндаша бошлашди. Уларни йиллар мобайнида қийнаб келаётган муаммолар, кўриб чиқилмаган масалалар, адолатсизликларни расмий вакиллар жиддий қабул қилмаган бир вақтда виртуал қабулхона очиқдан-очиқ мансабдор шахслар ҳақидаги шикоятлар сонини ўрганиб чиқиб ечимини кўрсата бошлади. Вазирлик, ҳокимлик органлари бу вазиятдан сўнг анча сергак тортиб қолди. Жараёнда жиддий ёндашиш тус ола бошлади. Натижада, сўнги олти ой ичида шикоятлар сони камая бошлади. Бу асло одамларнинг ишончини пасайишидан далолат эмас, балки кўплаб муаммолар вақтида бартараф этилганидандир.
Шулардан келиб чиққан ҳолда вазият ўрганилади, қарорлар қабул қилинади ва аҳоли шикоятлари ўз ечимини топа бошлайди. Бунда уларга қай даражада жавоб берилиши энди бу бошқа савол ва масала. Мурожаатларга вақтида жавоб беришнинг ўзи ҳам кўп ҳолларда фуқароларни қониқтиради. Президент учун виртуал халқ қабулхоналарида олиб борилаётган ишларнинг самарадорлигини назоратга олиш, мониторинг қилиш ҳамда давлат органлари олиб бораётган фаолиятнинг сифатини баҳолаш учун жуда кучли восита бўлди. Бундай восита илгари бўлмаган. Назаримда, бу Лидерга минтақавий, марказий даражада ишониш учун бир референдум. Агар вазирликлардан бирида виртуал мурожаатларнинг қабул қилинишида шикоятлар камаймаса, демак бу ташкилотда муоммолар ҳануз мавжуд.
Тизимнинг фаолиятини назорат қилиш ва давлат идораларининг барча даражадаги сифатини баҳолаш, қайта тизим жорий этиш муҳим ютуқ. Қолганларнинг барчаси яъни маъмурий ислоҳот тушунчаси самарасиз хужжат, истаклар тўплами, сўзлар ва иборалар бўлиб, унда аниқ бир нарса йўқ. Ушбу хужжатбозликни салбий баҳолайман. Ҳозиргача давлат қўмиталарида совет тузумидан қолган мерос мавжуд. Биз фақат саноатнинг стратегиясига жавоб берадиган вазирликлар тизимига ўтишимиз керак. Ўзбекистонда ҳали ҳануз транспорт вазирлиги йўқ. “Ўзбекистон темир йўллари”, “Ўзбекистон хаво йўллари” расмий тижорат ташкилотларидир. Айни пайтда улар давлат сектор дастурларини амалга оширадилар. Буни мен тўғри деб ҳисобламайман. Биз давлат транспорт сиёсатини ишлаб чиқадиган ва жорий этадиган транспорт вазирлиги тузишимиз керак. Яъни, биринчи навбатда вазирлик яратилиши ҳамда унинг остида айрим ижрочи идоралар ва муаян назорат қилиш инспектиялари ташкил этилиши лозим. Бу ҳақидаги фикр 2003 йилда ҳам қайд этилган эди. Ишонч билан айта оламанки, биз бунга эриша оламиз. 2003 йилда ташкил этилган давлат ва хўжалик бошқаруви органларини ўз ичига олган ушбу тизим ўтиш даври бўлиб, унинг бажарадиган роли катта бўлган. Агарда биз тадбиркорлар эркинлиги ва давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари вазифаларини янада оптималлаштириш ҳақида гапирадиган бўлсак, бунда маъмурий ислоҳотларнинг янги босқичи бўлиши зарур. Эришилган натижаларга қараб аста-секин ривожланишнинг кейинги босқичларига ўтишимиз мумкин. Албатта, давлатнинг иқтисодий ҳаётида муайян ўзгаришлар бор. Кўпгина мутахассисларнинг фикрига кўра асосий ўзгариш конвертациянинг жорий қилинганлигидир.
Эҳтимол бу тўғридир аммо мен учун бошқа ўзгаришларни амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга. Улар орасида экспортчи ҳамда ишлаб чиқарувчилар учун катта имтиёз берилгани, яъни қўшилган қиймат солиғини (НДС) камайтириш мумкин. Транзит ҳокимиятидан экспорт ва экпортчиларга қарши тўсиқлар олиб ташланди. Энди солиқ тизими ишбилармонлар фойдасига ишлаши кутилмоқда. Иқтисодий жиҳатдан олганда Ўзбекистонда экспорт ёки экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш учун мукаммал тизим даркор.
Мамлакатнинг инвестиция муҳитида қандай ўзгаришлар юз берди? Янги сармоядорларнинг пайдо бўлиши инвестициялар ҳажмининг ўсишини таъминлаяптими?
Инвестицияда ўсиш бор бўлсада, ҳозирги пайт учун буни етарли даражада деб айтолмаймиз. Биз сармоядорларга ўзгаришларнинг жиддий ва узоқ муддатли эканлигини исботлашимиз, уларни бунга ишонтира олишимиз керак. Бир ярим йил ичида мамалакатда кўплаб ўзгаришлар рўй бергани, бу дунёдаги барча сармоядорлар бирданига Ўзбекистонга кириб келишни бошлайди дегани эмас. Аксарият сармоядорлар вазиятга диққат билан қарашмоқда. Шахсан мен бу ҳақда Россия, Туркия, Эрон, Қозоғистон сармоядорларининг ўзидан эшитганман.
Ҳиндистон, Россия, Қозоғистон тадбиркорлари Ўзбекистонда фарма саноати эркин иқтисодий зоналарига кучли нигоҳ билан сармоя киритриш мақсадида қарайди. Россия, Қозоғистон фарма саноати ўртасида занжир шакилланган. Айтиш мумкинки, аллақачон бу жараёнларда натижалар ҳам кўрсатгичларга қараб бўлмоқда.
Сиз Марказий Осиёда минтақавий занжирларни ривожлантириш зарурлиги ҳақида ёзаяпсиз, қиймат принципларига мувофиқ қайси соҳаларни бирлаштириш мумкин?
Саноатнинг Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида қиймати катта, шу сабаб занжирлар жуда мустаҳкам тарзда яратилмоқда. Костанай вилоятида автомобиллар ЕИҲ (ЕвроОсиё иқтисодий ҳамжамияти) бозорида савдога чиқарилади. Ўзбекистон Украинанинг ягона энергия тизимига аъзо эмас, унинг маълум чекловлари бор. Шу сабаб биз бозорни йўқотиб қўйдик. Россия ва Қозоғистонда автомобиль сотиш ҳажми камайди. Бордию биз маълум миқдордаги автомобилларни йиға бошласак, улар ЕИҲга аъзо давлат ҳудудида жуда қулай шароитарни яратиб беради.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда мева сабзавотларни қайта ишлаш ва биргаликда экспорт қилишда қўшимча қиймат занжирлари яратилмоқда. Улар бу соҳада фаолиятни бошлаб юборишган. Ўзбек, рус, қозоқ ва беларус компаниялари томонидан йиғиш, қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш учун алоқалар яратилган. Бу нафақат ЕИҲ бозорларида, балки учинчи мамлакатларда ҳам мавжуд.
Енгил тўқимачилик саноати соҳасида Россия сармоядорлари иштирокида ҳам алоқалар ўрнатилган. Ўзбекистониинг ҳар бир вилоятида ўнта йирик тўқимачилик гуруҳини яратиш ғоялари мавжуд. Улар ҳозирда босқичма- босқич амалга оширилмоқда. Россиялик сармоядорларнинг бир қисми бу ғояни шакллантиришга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Пахта хом ашёсини қайта ишлаш билан нафақат Евро иқтосодиёт балки, учинчи мамлакат бозорларида ҳам трикотаж маҳсулотларини сотиш ва қайта ишлаш мумкин.
Бугунги кунда занжирларни мустаҳкам шаклланишида мисол бўлиши мумкин бўлган бир нечта соҳалар ҳам мавжуд.
Минтақадаги иқтисодий муносабатларда қандай ижобий ўзгаришлар бор деб ўйлайсиз?
Агар статистикага эътибор қаратадиган бўлсангиз, Ўзбекитоннинг ташқи савдоси Марказий Осиёнинг тўрт мамлакатлари билан боғлиқлигини кўрасиз. Шунингдек, буларнинг сафига Афғонистонни ҳам киритиш мумкин. 2017 йилда ушбу мамлакатлардаги савдо иқтисодий ўсиш 20% дан 70 % га етганлиги аён бўлади.
Ўзбекистон импорт босқичини якунлаш арафасида. Тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариб уни экспорт қилишга йўналтирадиган ривожланиш босқичига ўтишга ҳозир
Ўзбекистонда юзага келган ўзгаришлар мамлакат иқтисодий ўсиш моделини тайёр эканлигини кўрсатиб турибди. Аввало, импортга асосан ички импортга йўналтирилган иқтисодиёт ишини сармоявий ва энергияни талаб қилувчи ишлаб чиқариш (кимё, нефть-кимёси, автомобиль, газ ва нефтни қайта ишлаш) да кўрсатди. Улар жуда кўп миқдорда сармоялар талаб қилиб эвазига кам ишчи ўрин яратардилар. Масалан, аҳоли учун катта заруратга эга бўлмаган Сурги газ-кимё мажмуасига катта маблағ сармоя қилинди. Кўриб турганингиздек ҳозирги кунга келиб тўқимачилик корхоналарида катта маблағ сарфламасдан ҳам кўплаб иш ўринлари яратилмоқда. Ўзбекистон импорт босқичини якунлаётгани шунингдек экспортга йўналтирилган ривожланиш босқичига ўтишга яъни маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва уни экспорт қилишга тайёр эканлигини аниқ айтиш мумкин. Ўзбекистон учун қўшни мамлакатларнинг бозори тадбиркорларимиз истиқболидир. Тожикистонга нефть маҳсулотлари, кимёвий моддалар (минерал ўғитлар) ва тўқимачилик маҳсулотлари, автомобиллар, мебель каби маҳсулотлар экспорт қилинмоқда. Худди шу маҳсулот Қирғизистонга, айниқса Жанубий Қирғизистонга юборилади. Қозоғистонга ҳам маҳсулотлар етказиб берилади.
Ўзбек мебель ишлаб чиқарувчиларининг қўшни бозорларда фаол ривожланаётганига кичик бир мисол келтира оламиз. Ўзбекистонда ўрмонлар бўлмаганлиги сабаб мебель ишлаб чиқариш учун барча ҳом ашё Россиядан олиб келиниб бошқа давлатларга ҳатто Россиянинг ўзига ҳам сотилади. Биз мебель саноатини нолдан яратдик. Эндиликда у экспорт қилишга тайёр. Ўзбек бозори Ўрта Осиё мамлакатлари ичида 30 миллиондан зиёд истеъмолчи билан солиштирганда энг йириги ҳисобланади, лекин бозор етарли даражада катта эмас. Минтақада 70 миллион истеъмолчи бор. Агар биз афғон бозорининг 30 миллионини ҳисобга киритсак унга таклиф қилинмаган ҳамма нарсани сотиб олиш керак бўлади.
Шу сабабли мамлакатнинг жанубий вилоятларида Афғонистонга юбориладиган маҳсулотларни (тухум, товуқ гўшти) ишлаб чиқариш учун катта фабрика қурила бошлади. Дори дармонлардан бошлаб автомобилларга ва электр жиҳозларига қадар Ўзбекистон маҳсулотларини нафақат Афғонистон ва Марказий Осиё мамлакатлари, балки бошқа узоқ бозорларга ҳам етказиб бериши мумкин. Мамлакатнинг ривожланиши бунга ҳам қаратилган. Ўзбекистоннинг фаол ташқи сиёсати қўшни мамлакатларнинг ўзбек маҳсулотлари бозорини очиш ҳамда кенгайтиришга қаратилган. Умуман олганда, ташқи сиёсатнинг яхшилиги мамлакат иқтисодий манфатларига самарали хизмат қилади. Иқтисодий манфаатларга қизиқиш яхши бўлса муваффақият ҳам кўпайиб бораверади. Одатда бундай сиёсатни дипломатлар ёки ташқи ишлар вазирликлари ёқтирмайди. Аслида ташқи сиёсат тадбиркорлик ҳамда мамлакатнинг иқтисодий манфаатларига хизмат қилиши керак.
Банк тизимида ислоҳотлар қандай амалга оширилмоқда? Хориж банкларининг мамлакатга кириб келиши мумкинлигига муносабатингиз қандай?
Банк тизими мамлакат иқтисодий хавсизлигининг жиддий манфаатларига таъсир кўрсатадиган жуда нозик соҳа. Агар илгари бизда деярлик ҳеч қандай ҳорижий банклар бўлмаганида, ҳозирги вақтда бунга эътибор яна ҳам кучаярди. Масалан Ўзбекистонда илгари “Ўзбек-Турк банки”- “UT Bank” ташкил этилган бўлиб, унда икки тараф ҳам 50/50 акцияларга эга бўлган. Билишимча, ҳозирги кунда турк банки ўзбек банки улушининг 50% ҳам сотиб олган. Демак, бу банк бутунлай туркларни номидан Ўзбекистонда фаолиятини олиб боради. Агар бундай жараён ишга туширилган бўлса хорижий банклар кириб келишни бошлайди. Бу каби ҳодисалар рўй бера бошласа ҳеч ким банк тизимини назоратдан ўтказа олмайди. Яхши тарихга эга банкларининг мавжудлиги фақат Ўзбекистон банк тизимини мустаҳкамлаши мумкин. Қолаверса, мамлакатдаги барча шароитлар хорижий банклар учун яратилган. Мен Қозоғистон ва Россия банкларининг ўзбек бозорига катта қизиқиши борлигини биламан. Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги алоқалар тобора кенгайиб бормоқда. Аммо, Хитой банкларининг аксарияти давлатга тегишли бўлгани боис, айрим чекловлар мавжуд. Хорижий банкларнинг Ўзбекистонга кириб келиши мамлакат учун ижобий ривожланиш бўлиб, уни қўллаб қувватлаш кераклигини кўрсатади. Шуни ҳам эътиборга олиш лозимки, ҳар қандай иқтисодда банк тизими махсус назоратни талаб қилади.
Иқтисодий консалтинг ҳақида нима дея оласиз? У нимага таянади: маслаҳат бера оладиган халқаро мутахассисларга ёки маҳаллий иқтисодчиларнинг фикрига?
Агар аввалги босқич, яъни охирги ўн йил билан ҳисоблашиб фикр юритганда Ўзбекистон ҳукумати халқаро ташкилотларнинг ва маслаҳатчиларнинг тавсияларига нисбатан шубҳа билан қараган. Бугунги кунга келиб янги турдаги “уйғониш” даври бошланди. Халқаро маслаҳатчилар фаоллик кўрсатмоқда. Мамлакатни ривожланишида бозор ислоҳотларини ўрганиш ҳақида ўз тавсияларини бера бошлашди. Аксарият экспортлар Ўзбекистоннинг охирги пайт босиб ўтган йўлида кўплаб хатоларга йўл қўйилган ва уларни тузатиш керак деб ҳисоблайди. Маълумки, асосий иқтисодий қарорлар ва тузулмалар, ҳукумат учун ишлайдиган таҳлилий марказлар томонидан ишлаб чиқилган. Вазирлар маҳкамаси, Президент идораси, етакчи идоралар: Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, ислоҳотлар жараёнини таҳлилий қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган марказларга эга. Шу билан бирга яна бир бор таъкидлашни истардимки, бугунги кунда вазирликларнинг йўлаклари бўйлаб юриб бораётган халқаро ташкилотлар ва маслаҳатчиларнинг тор доирада фаолият юритиб бизга тавсиялар бериши бу мувозанатни ушлаб туриш мақсадида. Шунга қарамасдан хукумат яна енгиб чиқади ва улар томонидан барча қарорлар қабул қилинади.
Think tanks каби хусусий, мустақил институтларга, таҳлил марказларига талаб борми?
Мамлакатимизда сиёсий ва иқтисодий соҳаларда мустақил, нодавлат, хусусий, таҳлилий марказлар ташкил этилганлиги яхши албатта. Лекин давлат улар билан ишлашни ўрганганми, уларнинг имкониятларини инобатга олган ҳолда фойдаланиш бу бошқа масала. Давлат ва хусусий таҳлилий тузилмаларнинг ўзлари фақат муаян амалиётга эга эканлигига қарамай, ўзаро мулоқот қилишни ўрганишлари керак.
Давлатдан мустақил ишлайдиган хусусий ташкилотлар ҳам мавжуд лекин бундай ташкилотлар олдин деярли бўлмаган. Мутахассислар учун таҳлилий ёрдам фақат давлат марказлари учун бўлиб хусусий секторлар деярли жалб қилинмаган. Ҳозирда имкониятлар мавжуд, муайян механизмлар шаклланиб ўзаро таъсирлар модели белгиланади. Давлат таҳлилий марказлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокида турли тадқиқотлар ўтказилиш учун тендерлар ташкил этилади. Қандай модель булишини эса, албатта вақт кўрсатади.
Мисол учун “Маъно” тадқиқиқот ташаббуслари маркази менинг хусусий бутунлай мустақил бўлган марказим. Ушбу марказ учун мен давлатдан ҳеч қандай молиявий ёрдам олмаган холда халқаро ташкилотлар билан хамкорлик қиламан. Аниқ айта оламанки, мендаги вазият бошқа нодавлат ташкилотларида ҳам шундай кўринишга эга.
Айни пайтда давлат бу ишларга пул ажратишга тайёр эмас ва афсуски, хусусий таҳлил марказлари учун асосий иш берувчи ҳам ҳисобланмайди.
Маҳаллий ОАВнинг ривожланишини қандай баҳолайсиз?
Оммавий ахборот воситаларининг ривожланиш тезлигида катта ўзгаришлар содир бўлди. Цензура, ўз-ўзини цензура қилиш даражаси нисбатан камайди. Аввал журналистлар ҳар қандай қилган танқидлари учун калтакланарди. Ҳозирги кунга келиб у бутунлай ўзгарди, ошкоралик тобора ортиб, мавзулар кўлами кенгаймоқда. Мамлакатда муҳокама қилиш учун ёпиқ бўлган мавзулар деярли йўқ. Инқилобий ўзгариш телевидениедан бошланди. Энг муҳими ишга профессионал тарзда ёндашиш бор. Янги форматдаги 24 соатлик янгиликлар телеканали “Ўзбекистон-24” (2017 йилнинг ўрталарида ташкил этилган) ташкил бўлганига бир йил бўлишига қарамай, ўз фаолияти давомида профессионал ўсишни кўрсатмоқда. Масалан, ёндашиш тезлиги ортди, берилаётган материалларининг сифати яхшиланди. Олдинлари лавҳалар бир неча кунда топширилган бўлса, эндиликда уларнинг сони максимал 1-2 соатни ташкил этади.
Аммо ахборот оқимлари устидан давлат назорати йўқлиги ва хукуматдан мустақил матбуотни яратиш ҳақида савол берилганда ҳанузгача жавоб топиш мушкул. Ўзбекистон шароитида бундай ҳолатни тасаввур қилиш қийин эмас. Мамлакат ва унинг атрофидаги вазиятдан келиб чиқиб, ҳар бир соҳада давлат назорати ҳали ҳам давом этмоқда дейиш мумкин. Аммо бу ҳолат ОАВ ходимларига нисбатан камроқ кузалитмоқда, шунинг ўзи катта ўзгаришлар бўлаётганидан даракдир.
Рус тилидаги оригинал: CAA Network