Фото: Белрынок
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида II чоракда ўтказилган сўров натижаларини эълон қилди. Уни ўтказишдан асосий мақсадлар ўтган даврдаги инфляция ва унинг сабабларини, аҳоли ва бизнес вакилларининг инфляцион кутилмаларини, шунингдек, аҳолининг иқтисодиётдаги ўзгаришлар бўйича кутилмаларни ўрганишдир. UzAnalytics сайти ушбу сўров натижаларининг асосий хулосаларини эътиборингизга ҳавола қилмоқда.
Иштирокчилар таркиби
Ушбу сўровда мамлакатнинг барча ҳудудлари кесимида жами 900 нафар жисмоний шахс ва 375 та юридик шахс иштирок этди. Ушбу тадқиқот аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида стандартлаштирилган юзма-юз сўров услубида ўтказилади. Унда ўқитувчилар, талабалар, тиббиёт ходимлари, пенсионерлар ва тижорат соҳаси вакиллари қатнашди.
Жисмоний шахслар:
Юридик шахслар:
Сезилган инфляция даражаси
Жорий йилнинг январь-апрель ойларида сезилган инфляция индекси қатъий пасайганидан сўнг май-июнь ойларида ўсиш кузатилди. Жисмоний шахслар сезган инфляция индекси 30 бандга (март ойига нисбатан), юридик шахслар индекси эса 32 бандга кўтарилди. Хусусан, 2019 йилнинг II чорагида аҳоли орасида “нархлар сезиларли даражада ошди” жавобини белгилаганларнинг улуши ошиб (март ойидаги 10 фоиздан июнь ойида 15 фоизгача), “нархлар ўзгармади” жавобини белгилаганлар улуши (25 фоиздан 19 фоизгача) қисқарди.
Аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан сезилган инфляция (медиана усулида ҳисобланган ўртача баҳо, фоизда)
Респондентларнинг 46 фоизи апрель-июнь ойлари давомида нархи юқори даражада ошган маҳсулот сифатида гўштни қайд этди:
Жисмоний шахслар билан ўтказилган сўров натижалари:
Қайси асосий товар ва хизматларнинг нархи охирги ойда юқори даражада ошди?
Ушбу саволда респондентлар бир нечта маҳсулотни танлаш имкониятига эга
Юридик шахслар билан ўтказилган сўров натижалари:
Қайси омиллар июнь ойида маҳсулотлар (хизматлар) таннархининг ошишига таъсир қилди?
Респондентлар томонидан охирги 12 ойда иқтисодиётдаги нархлар ўсишига асосий омиллар сифатида миллий валютанинг кадрсизланиши, иш ҳақи ва пенсиялар миқдори ўсиши қайд этилди:
Жисмоний шахслар билан ўтказилган сўров натижалари:
Охирги 12 ойда нархларнинг тезроқ ошишига нима сабаб бўлмоқда?
Ушбу саволда респондентлар бир нечта омилни танлаш имкониятига эга
Юридик шахслар билан ўтказилган сўров натижалари:
Охирги 12 ойда нархларнинг тезроқ ошишига нима сабаб бўлмоқда?
Ушбу саволда респондентлар бир нечта омилни танлаш имкониятига эга
Инфляцион кутилмалар
Аҳоли ва корхоналарнинг қисқа муддатли инфляцион кутилмалари май-июнь ойларида ошиши кузатилди. Ушбу даврда, жисмоний ва юридик шахслар ўртасида ўрта муддатли истиқболда нархлар “юқори даражада ошади” деб кутаётган респондентларнинг улуши ошган бўлса, айни вақтда аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида нархлар “аввалги даражада” ошишини кутаётганлар улуши қисқарди.
Шуни таъкидлаш жоизки, 2019 йилнинг I ва II чоракларида жисмоний ва юридик шахсларнинг ўрта муддатли инфляцион кутилмалари қисқа муддатли кутилмаларига нисбатан юқори даражада бўлди, бу ўз навбатида ўрта муддатли истиқболда респондентларда нархлар даражаси бўйича ноаниқликлар мавжудлигини англатади.
2019 йилнинг II чораги охирида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг келгуси 12 ой учун кутаётган инфляциясининг миқдор кўрсаткичи 14-15 фоизни ташкил этди:
Жисмоний шахслар (сўровда жами иштирок этганлардан фоиздаги улуши)
Юридик шахслар (сўровда жами иштирок этганлардан фоиздаги улуши)
Респондентлар жавобларига кўра, 2019 йилнинг II чорагида аҳолининг 57 фоизи ҳамда тадбиркорлик субъектларининг 62 фоизи ўрта муддатли истиқболдаги нархлар ошишига асосий омил сифатида миллий валютанинг қадрсизланишини келтирди. Шу билан бирга, инфляция ўсишининг бошқа омиллари сифатида иш ҳақи ва пенсия тўловларининг оширилишини кўрсатган респондентлар улуши аҳоли орасида 46 фоиз, бизнес вакиллари орасида эса 43 фоиз бўлди:
Жисмоний шахслар билан ўтказилган сўров натижалари:
Келгуси 12 ойда нархларнинг тезроқ ошишига нима сабаб бўлади?
Ушбу саволда респондентлар бир нечта омилни танлаш имкониятига эга
Юридик шахслар билан ўтказилган сўров натижалари:
Маҳсулотлар (хизматлар) таннархи ошишига таъсир кўрсатувчи қайси омиллар келгуси 12 ойда юқори даражада ошади?
Ушбу саволда респондентлар бир нечта омилни танлаш имкониятига эга
Июнь охирида, аввалги чораклардан фарқли ўлароқ, респондентлар баҳолаган инфляцион кутилмалар даражаси сезилган инфляция даражасидан юқори бўлди. Бу эса ўз навбатида, келгусидаги нархлар ошиши билан боғлиқ тахминларда хавотирлар мавжудлигини англатади.
Иқтисодиётдаги кутилмалар
Сўров натижаларига кўра, II чоракда респондентларнинг келгусидаги инфляцион кутилмалари билан бирга даромадлари ошишига оид кутилмалари ҳам юқорилади. Уларнинг аксарияти (79 фоизи) келгуси 12 ойда даромадлари ўсишини тахмин қилади. Маошлар ошишига келсак, респондентлар кутилмаларининг “ўртача” миқдори 16 фоиз бўлди. Бу, аҳоли маошларнинг “ўртача” ҳисобда 16 фоиз ўсишини тахмин қилаётганини англатади:
Келгуси 12 ойда иш ҳақи қанча ошади?
Медиана усулида ҳисобланган ўртача баҳо, фоизда
Аммо аҳолининг фаровонлик даражаси даромадлар ва нарх-наво ўсишидаги мутаносибликка боғлиқ, яъни даромадлар инфляция даражасидан тезроқ ёки кўпроқ ўсса, фаровонлик даражаси ҳам кўтарилади. Акс ҳолда, у пасайиши кузатилади. Шу боис, кутилаётган даромадлар ва нархлар ошиши ўртасидаги мутаносиблик қизиқарлидир:
Даромадлар ва нархлар ўртасидаги мутаносиблик
Сўровда жами иштирок этганлардан фоиздаги улуши
Шу билан бирга, июн ойида автомобиль сотиб олиш, оилавий бизнесни ташкил этиш ва ипотека учун кредит олишни истаган респондентлар улуши кўпайди. Март ойига нисбатан автокредит олиш ниятида бўлган респондентлар улуши 3 фоиз, тадбиркорликни ривожлантириш учун кредит олишни мақсад қилганлар улуши 4 фоиз, ипотека кредити олмоқчи бўлган респондентлар улуши эса 3 фоиз ўсди:
Келгуси бир йил давомида айнан қайси кредит туридан фойдаланмоқчисиз?
Сўровда жами иштирок этганлардан фоиздаги улуши