Тошкентда 19-20 февраль кунлари «Марказий Осиёда ўзаро муштараклик: таҳдидлар ва янги имкониятлар» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Анжуман ишида 130 га яқин хорижий экспертлар иштирок этдилар.
Икки кун давомида экспертлар томонидин Марказий Осиёда минтақавий хавфсизлик, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, сув ва экология, энергетика, туризм ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. UzAnalytics.com мухбири конференция иштирокчилари билан мулоқотда булди.