Венеция университети Ca’ Foscari конференцияси 2017 йилда чиқарган мақолалар тўплами Искандар Зулқайнарнинг Марказий Осиё ва Ҳиндистонга қилган ҳарбий юришларига бағишланган (Antonetti, Claudia, and Paolo Biagi, eds. With Alexander in India and Central Asia: Moving East and Back to West. Oxford; Philadelphia: Oxbow Books, 2017), жумладан Искандар ўз юришининг охирларида тўқнашишига тўғри келган Яқин Шарқ, Марказий Осиё ва Ҳиндистон кичик қитъалари цивилизацияларининг юнон-македонияликлар билан муносабатларига бағишланган. Тўпламда филология, тарихий география ва археология, шунингдек, историографиядан олиб борилган сўнгги тадқиқотлар келтирилган.
Тўпламдан ўрин олган Марказий Осиё бўйича таниқли тарихчи, тарихшунос ва санъатшунос Светлана Горшенина – Alexandre le Grand et les Russes: Un Regard sur le Conqu?rant Port? depuis l’Asie Centrale (“Буюк Искандар ва Россия сиёсатчи-тадқиқотчилари: истилочига Туркистондан нигоҳ”) мақоласининг қисқартирилган таржимаси келтирилмоқда.
Буюк Искандар антик даврнинг рамзий шахсларидан бири. Ғарб давлатлари XVIII-XIX асрлардаги мустамлака амалиётчилари ўтмишдаги истилочиларни ўрганишдаги тарихий ёндошишга таъсир кўрсатишган. Европаликлар Искандар Зулқайнарни “Цивилизацияни” тарқатишда бевосита ўз ўтмишдошлари сифатида кўришган, унинг яшаб ўтгани уларни “Шарқда” бўлишларини қонунлаштиради, деб ҳисоблашган. Россияда ҳам истилочи Искандар исми ва фаолиятида беркинган рамзий имкониятларни эътиборсиз қолдиришмаган. Искандарни Марказий Осиёга ҳарбий юриши тадқиқотчиларнинг заковатли конструкцияларида ҳамма вақт долзарб бўлиб келган ва мустамлака маъмурияти вакилларининг геосиёсий дастакларида Амир Тимур ва Пётр 1 каби тарихий шахслар қаторида рамзий ва сиёсий муносабатларда долзарб бўлиб келган.
Антик адабиётларда тилга олинган Мароканд шаҳрини замонавий Самарқанд билан ўхшатишда бўлган шубҳаларга қарамай Россия ҳокимияти Туркистонда бўлишини асослаш учун хизмат қилди. Рус олимлари Россия мустамлака тажрибаси ноёблиги ҳақида исботи бўлмаган фикрни қўллашларига қарамай, улар ҳам ғарб йўналишининг бир бўлаги бўлишган. Искандарнинг Туркистондаги “жасоратларига” бўлган муносабатлари бир хил бўлмаган, мулоҳазалари эса Европадаги фикрлаш оқимини ифодалаб, тарихий воқеаларни тасаввур этишдаги хатоларидан ҳам холи бўлмаган.
Искандар Зулқарнайн, кўпроқ Буюк деб аталувчи, – “Европанинг яхши хислатларини ўзида мужассамлаган бўлиб”, Европадан ташқари муҳитда миллатни ўзига ўхшатиш тарихида муҳим элемент бўлган ва ғарб империализми тарихида марказий фигура (шахс) ҳисобланган. 18-19 асрларда турли олимлар томонидан Искандар эришган ғалабаларни тарихий тиклашлар асосида¸ мафкуравий ва геосиёсий мақсадларда, кўпинча еврооппортунизм туради. Уларнинг таҳлилини фақат мумтоз фанлар, империалистик тафаккур, мустамлака давридан кейинги тадқиқотлар билан бирга олиб бориш мумкин.
Искандар Зулқарнайн тўғрисида Европаликлар топган тузилишнинг қимматлигини франциялик тарихчи Пьер Бриан ўз мақолаларида кўрсатган. Унинг таҳлиллари шуни кўрсатдики, 18 аср давомида ( 1660-1830 й.й.) европа историографияси Искандар тимсолини идеаллаштириб, уни “Европа забт этган худудларга киргизиб, сўнг бу ерларни кашф этилган, деб ҳисоблаб, Европа савдоси учун очиқ деб англашган”. Россия тарихчиларининг фикрлари, афсуски, ушбу таҳлилга кирмаган.
Ҳозирги замон русзабон тарихшунослигида бу каби фикр юритишлар йўқ. Буни 1940 йиллардан бошлаб ғарб тарихчиларига қаратилган “Искандарни идеаллаштириб ўрганишни” қатъий танқид остига олиб, Россия олимлари илмий изланишларидаги анъаналар хукмронлик қилган. Василий Григорьевнинг илмий ишлари бундан мустасно.
Бу вазиятда конструктивизм руҳидаги айрим назариялар четда қолди. Хусусан, Мишель Фуко ва Эдвард Саиднинг ишлари. Замонавий интеллектуал оқимлари учун собиқ совет макони очиқ бўлган ҳолда ҳам, вазият деярли ўзгармади. Ўтмишдаги турли назарияларни айрим тадқиқотларда учратиш мумкин, умуман эса уларни қўллаш чекланган, чунки собиқ совет маконидаги тарихчиларнинг кўпчилиги ушбу ёндошувдан онгли равишда воз кечишмоқда.
Бу Искандар Зулқарнайн тарихини ўрганишга ҳам таалуқлидир: илмий изланишларнинг асосий йўналишлари археологик тадқиқотлар билан боғлиқ бўлиб қолмоқда – географик атамалар, тарихий воқеаларни жойларда идентификациялаштириш (ўхшатиш).
Россия ва русзабон муҳитда Искандарга нисбатан билимлар ишлаб чиқишнинг танқидий механизми йўқлиги, афсусларга лойиқ. Искандар Дария IIIдан ворис қилиб олган салтанатнинг Марказий Осиё қисми “Катта ўйинлар” саҳнасига тўғри келади, бу ерда 19 асрда Россия ва Британия сиёсий манфаатлари тўқнашди. Ҳиндистонда Британия империализми бўйича тадқиқотлари ва уларни мумтоз илмлар билан боғлиқлигини ўқиб, таҳмин қилиш мумкинки, империалистик интилишлар бир вақтни ўзида шимол ва жанубдан “Осиёнинг юрагига” қаратилган, Македония подшоҳи ўхшаш тарихий ходисани рўкач қилиб, қонунлаштиришга интилиш бўлган. Аммо, Пьер Бриан ишларида тикланган “Искандар Европада ва Европа учун” мисолида “Искандар Россияда ва Россия учун” шу кунгача бўлмаган. Мазкур изланишлар мазмунини танлаш шу билан изоҳланади. Гарчи бугун “миллий илмий мактаб” тушунчаси ишталиш моҳиятини йўқотган бўлсада, у чор мустамлака даври (1860-1910 й.й.) учун ўз қимматини йўқотмаган. Ушбу мақола ўз ичига барчасини қамраб олишига даъво қилмаган ҳолда, унда Искандар номидан России сиёсий ва илмий намояндалари томонидан Туркистон билан боғлаб қандай фойдаланишганларига қаратамиз.
“Рус ноёблиги” фикрларга қарамай, рус тадқиқотчилари, ўзларининг ғарбдаги ҳамкасблари каби империя ҳокимияти асосларини мустаҳкамлаб олишга уринишган, тарихий ўхшашликларда Россия босиб олган ерларини объектив қонунлаштириб олишга ҳаракат қилишган.
Мазкур таҳлил Пьер Брианнинг тадқиқотларини тўлдиришга ҳаракат қилади, Россия империяси географик жиҳатдан “Ғарб” ва “Осиё” оралиғида жойлашгани ва ғарб мамлакатлари Россияни “Европа оиласи” аъзосидек тенгдошлардек тан олишмаётганларини инобатга олиб Буюк Искандар тарихини изоҳлашдаги ғарб ва Россия тадқиқотларидаги фарқларни аниқлашга қаратилган.
Руслардан қўрқиш (русофобия) кайфиятларига қаршилик кўрсатишга интилган ҳолда рус намояндалари ўз Ватанининг икки тарафламалик йўсинда исботлашга интилишган: ўзларини европа дунёсига алоқадорлигини тан олиб ва Осиё билан чуқур алоқалари борлигини таъкидлаб, ғарбликлар ва шарқликлар сиёсий майдонда ва фан соҳасида чор империясининг алоҳида йўлини белгилаб олишга интилишган. Вера Тольц кўрсатганидек (2011) шарқшуносликда бундай стратегия икки тарафли натижа беради: ғарб тадқиқотчилари манманлигини қатъий танқид остига олиш ва уларнинг кўплаб назарияларини қабул қилиш. “Рус ноёблиги” тўғрисидаги исботи бўлмаган фикрларига қарамай рус тадқиқотчилари ўзларининг ғарб ҳамкасблари каби империя ҳокимияти асосларини мустаҳкамлаб олишга интилишган, Россия империалистик истило қилинган ерларини “объектив” қонунлаштирилишини тарихий параллеларини излашган.
1.Муқаддима
1.1. Европа ва Россия ҳариталарида Самарқанд топонимининг пайдо бўлиши
Искандарни Ўрта Осиёга юришининг энг кульминацион воқеаларидан бири ҳақида ҳикоя қилувчи юнон-рим манбааларида Мараканд топоними тилга олинади, шу вақтда араб-турк ва форс тилларида ёзган муаллифлар фақат Самарқанд атамасини ишлатишган. Маракандни Самарқандга ўхшатиш Россия талқинларида мафкуравий конструкцияларнинг асосий элементларидан бўлганлигини ёдга олиб, бу каби ўхшатишни мумкин бўлишига сабабчи бўлган иккита анъана тўқнашувларини кўриб чиқамиз.
Қадимги мумтоз манбалар Мароканд ҳақида қарама-қаши фикрларни билдиради. Флавий Ариан ва Квинт Курций уни Суғдиёнада жойлаштиришади, Птолемей эса – Бактрияда. Қадимги муаллифлар ёзишача, шаҳар Искандар томонидан қамалга олиниб, вайрон этилиб, кейин эса тикланган бўлиши мумкин. Самарқанд номи тилга олинмайди, бу ном турк-араб-форс манбаларида кейинроқ пайдо бўлади. Европада эса ушбу топоним илк бор Tabula Rogeriana ал-Идриси (1154) да тилга олинади. Ушбу манба европаликлар учун уч аср давомида мусулмон олами географияси ҳақида асосий манба бўлиб келган. Кейинчалик эса Вениамин Тудельскийдан бошлаб Мўғиллар салтанатига ташриф буюрган саёҳатчилар томонидан ёдга олинади. Атама пайдо бўлган шакл топонимнинг [Samarcut/Samacant; SMRKNT, SMRQ’NTW] араб-форс тузилишидан дарак беради. Агар бу атрибут хатоси бўлмаса, Самарқанд картографияларда илк бор Эбсторф ва Герифорд хариталарида ( 13 аср) Samarcha civitas ва Samarcan civitas этиб белгиланган.
Аммо, ушбу биринчи ҳужжатларда тилга олинган кўп томонимлар маҳаллий жаранглашига қарамай, жумладан Суза, Самарқанд, Ниса каби Иоанн Пресвитер Хатида тилга олинган топонимлар, реал географик маънога эга эмас, кўпроқ библия тарихи билан боғлиқдир. Аста секин топонимик атамалар Марко Поло авлоди саёҳатчиларининг ҳикояларида аниқ маъно билан тўлдирилади. Самарқандда унинг фожеавий қисматига қарамай амал қилган биринчи епископлик (христин динига тегишли дин идораси), минтақада дин тўғрисидаги билимларни оширади.
Ахборотнинг янги оқими Европага Амир Темур Хитойдан ташқари бутун Шарқни қамраб олган ўз салтанатини қўришни ниҳоясига етказганда 15-16 асрларда етиб келади. Кастилио элчиси Руи Гонсалес де Клавихо, Боязит томонидан, кейинчалик эса Амир Темур томонидан асирга олинган немис саёҳатчиси Иоганн Шильбергер ва инглиз савдогари Энтони Женкинсонларнинг маълумотлари “Катта Чизма” Россия картографияси маълумотлари билан солиштирилади. Ушбу маълумотлар Марказий Осиё топонимакасини келиб чиқиши маҳаллий бўлган элликдан ошиқ янги номлар билан бойитган. Бир вақтнинг ўзида 15 асрдаги Клавдий Птолемейнинг географиясини қайтарилиши, антик топонимлар яна долзарблигини қайтаради, картографиядаги қайта тақдим этилган мумтоз график схемалар қатори. Ушбу турли характердаги ахборотлар ҳеч бир тўсиқларсиз айланиб юради ва Фра Маурога Клавихонинг кўрсатмасига мувофиқ (1448-1459) Самарқандни ўз ҳаритасига киритиш имконини беради. Аммо Самарқанд билан Мараканд хали бир бирлари билан ўзаро боғлиқ эмас, Буюк Искандар шахси картография маконида доимий равишда тасвирланиб келади ва аста секин Гог ва Магог билан алоқаларини йўқотади.
1.2. Самарқанд = Маракандга: биринчи ўхшатишлар, ғарб илмий ҳамжамиятида уларни қабул қилмаслик ва шубҳалар
Искандар Мараканди ва Амир Темур Самарқанди ўртасидаги ўзаро боғликликни илк бор Амир Темир таржимаи холида 1553 йили ўз китобида флоренциялик файласуф Пьетро Перондино кашф қилган ( Magni Tamerlanis Scytharum Imperatoris Vita.).
Бир асрдан сўнг унинг исми рухоний ва математик Филиппо Феррарининг асарида (1657) тилга олинади ва шундан ҳисоб бошланади. Ариан ва Курцийларнинг маъломотларини аниқлаб, Феррари Мараканд атамасини Санмаршанд, Самаршанд ва Самарқанд номлари билан солиштириб кўради. Унинг аниқлашича шаҳар Суғдиёнада жойлашган бўлиб Оксдан шимолга 100 000 қадам (таҳинан 150 км) ва Бактриядан 150 000 (200 км атрофида) юқорироқ жойлашгандир. Унинг эслатишича, Птолемейда шаҳар бақтрияликларники деб аталган, замондошлари уни муҳим савдо маркази деб билишган, унда Амир Темур яшаган ва ўз академиясига асос солган. Аниқликлар киритилишича, Самарқанд/Мараканда – минтақанинг бош шаҳари, Ўзбекия, Загатайя ва анчадан бери маълум бўлиб келган Бақтриана жойлашган Тартария мулкининг бир қисмидир. Феррари таъкидлашича, у ҳақда батафсил маълумот олиш мураккабдир.
Ушбу ўхшатишлик кенг тарқалганлигига қарамай, Бартелеми д’Эрбело даврининг йирик шарқшуносларидан бири буни ўз мумтоз “Шарқ кутубхонаси” (1697) асарида писанд қилмайди. Ушбу луғат оттоман билимдони Челеби луғатига ўхшаш тарзда тайёрланган бўлиб, 13 асрдан кейин ишлаган араб-турк-форсий муаллифларнинг ишлари асосида тайёрланган. Шу вақтнинг ўзида, ушбу ишда д’Эрбело ўзи ҳеч ҳам бўлмаган дунёнинг қисмини Птолемей нигоҳида тиклаган. Скифия ва скифлар янги топонимлар билан қўшничилик қилиб келади. Уларни тасвирланишларида татар, мўғил, ғарб ва шарқий турклар тўғрисида аниқликлар киритилган.
Аммо ушбу олимларнинг мумтоз Шарқни реконструкциясида, Мараканд атамаси ўрин олмаган. Шу билан бирга д’Эрбело Сўғдни тилга олади, Самарқанд Трансоксиананинг (ушбу атама ориенталистнинг ўз кашфиётидир) чет бир жойи деб ёзган ва буюк водийнинг жанубий томонида жойлашган. Шаҳарнинг келиб чиқиши тўғрисида, д’Эрбело “Самарқанд Буюк Искандар томонидан барпо этилган ва буюк истилочи номини олган еттита шаҳарлардан биридир”, деган фикрни билдиради. Манбаларда бўлган ички қарама қаршиликларни ҳал этиш учун у янги атама қўшади: Самарқанд Ал Атиқа, Қадимий Самарқанд.
Ушбу хулосалар швед зобити Ренат мулохазаларига ўхшашдир, у 1715 йилдан 1733 йилгача Галдан Цэрэн хизматида бўлиб, Жунгарияда яшаган. Унинг айтишича, “Буюк Бухория” “Суғдиёна номи билан” танилган, аммо Ренат Самарқандни тилга олмайди, фақат Искандар Зулқарнайнинг юришларини эслаб биргина Бухоро билан чекланиб қолган.
Араб-турк-форс манбалари Искандар ва Самарқанд ўртасида алоқани қуриб чиқиш имконини беришади, аммо Мараканд атамасини ишлатишмайди.
Бундан шундай хулосага келса бўладики, араб-турк-форсий манбалар Искандар билан Самарқанд ўртасида алоқа борлигии билдиради, аммо Мараканд атамасидан фойдаланишмайди.
Манбалар ўртасидаги бу каби келишмовчиликлар антик ва араб-турк-форс муаллифларининг солиштиришларга асосланган маълумотлари кўпчилик билимдонлар томонидан қабул қилинмаган. С.Ричардсон ва унинг ҳаммуаллифлари жуда эҳтиёткороналик билан Самарқанд ва Мараканд ўртасида ўхшашлик “мумкиндир” деб ёзишади. Охиргиси эса Искандар томонидан қурилмаган, балки Страбонга мувофиқ Искандар томонидан вайрона қилингандир.
Д’Эрбелонинг ишонмаслиги ва унинг ҳамкасбларининг совуққонлигига қарамай Самарқанд- Марканд вақтлар ўтиб мақбул бўлиб қолади.
Марказий Осиё минтақаси авваларидек саёҳатчилар бориши учун қийин ўлкалардан бири бўлиб келган. Қиролликнинг биринчи географи Гийом Делиль, антик географияси элементлари ва Ҳиндистон, Россия ва Хитой чегараларидан Парижга бориб қолган геогрфик билимлар билан солиштириб 1731 йилда Искандар юришларии тиклаган ҳолда биринчи ҳаритасини тузди.
Унинг давомчиси Жан Батист Бургиньон де Анвиль, ҳозирги Самарқанд жойлашуви тўғрисида ҳеч бир аниқлик йўқлигини тан олиб (1737 й.) ўша вақтда маълум бўлган барча топонимларни киритиб ҳарита тузади. Кейинчалик унинг замондошлари бир неча бор қайта нашр этилган ҳаритани минтақ бўйича нуқсонларсиз деб қабул қилишади. Де Анвильни кенг доираларда тан олиниши у томонидан ўхшашлиги қўлланилган юнон Мараканди ва замонавий Самарқандни қабул қилинишига эришилди. Унинг сўзларига кўра Суғдиёнанинг номи ал-Соғд водийси номида сақланиб қолган, Сўғд водийсини Искандар тарихчилари томонидан Polytimetus (Зарафшон) деб ном олган дарёси суғоради. Мараканд Суғдиёнада жойлашган бўлиб, Самарқанд эса шу дарё бўйидаги Сўғдда жойлашган. Ушбу фикрлар юритиш занжири географ Николя Ленгле томонидан “Географияни ўрганиш бўйича услуб”да шубҳасиз қабул қилинади, Форстер ҳаритасида эса 1783-1784 й.й. иккала топонимлар ҳам ёнма ён турибди.
1.3. Рус мактабининг бошланғич даври
Рус мактаби тикланишининг биринчи босқичлари европа контексти билан узвий боғлиқдир. 18 асрдан бошлаб фан халқаро характерга эга бўлиб, билимлар мамлакатлар ўртасида ҳеч қанақа тўсиқларсиз айланиб юради. Тадқиқот натижалари оригинал қадимги матнларнинг кўплаб таржималарига, Яқин ва Узоқ Шарқ мамлакатларига замонавий саёҳатчиларнинг таърифлари, жаҳон пойтахтлари ўртасида бориб келиб юрган тадқиқотчиларнинг доимо янгилаб бораётган картографик маълумотларига таянади. 18 асрнинг биринчи чорагига келиб Санкт-Петербургда Узоқ Шарқ ва юнон-рим дунёси тўғрисида ҳужжатлар йиғилиб қолган бўлади; фанлар Академияси 1724-1725 й.й. очилади, унда ишлаш учун европалик академиклар фаол жалб этилади. Улар Россияга ўз шахсий кутубхона ва коллекциялари билан кўчиб келишади. Немис тарихчи, археолог ва тилшуноси Готлиб Зигфрид Байер Санкт-Петербургга юнон-рим антик даври, мумтоз тиллар, хитой ва яхудийлар тилларини яхши биладиган мутахассис ва академик сифатида таклиф қилинган. У 1726 йилдан бошлаб Фанлар академиясининг антик ва шарқ тиллари кафедрасига раҳбарлик қилади, 1738 йилда (вафот этган йили) ўз замонаси учун анчайин новатор ҳисобланган Historia regni Graecorum Bactriani in qua simul Graecarum in India coloniarum vetus memoria explicatu китобини чоп этади. У ўз китобида Марказий Осиё эллинизмини ўрганишга уринади. Искандар ҳарбий юришлари тўғрисидаги китоблардаги билимларни жамлашга ҳаракат қилади. Искандар ва унинг ворислари давридаги Марказий Осиё тарихи бўйича нумизматик (танга пуллар) ва ёзма манбаларнинг жуда камлигини кўрсатиб, Байер Мараканд-Самарканд ўхшашлигини қўллайди. Байерни кўпчилик рус-совет олимлари Марказий Осиё эллинистик тадқиқотлари асосчиси сифатида тан олишади.
1.4. Жойлардаги илк алоқалар
Антик адабиёт ва Марказий Осиё билан қўшни минтақаларда олиб борилаётган замонавий кузатувларнинг биринчи ўзаро боғлиқлиги, жойларда олиб борилган тадқиқотлар билан мустаҳкамланиб қўйилмаган эди. Туркистон ёпиқлиги туфайли унинг худудига жуда камдан кам сайёҳлар келиб турар эди ва улар фақат ислом давридаги иншоотлар “Темурийлар ёдгорликларини” асосан белгилаб келишган, ер остида қолиб кетган эллинистик даврининг иншоотлари кўзга илинмай қолиб кетаверган. Юзаки бўлса ҳам қазиш ишларини ўтказиш, маҳаллий аҳоли орасида савол-жавоблар ўтказиш имкони бўлмаган. Ҳамма жойда бир-бирига ишонмаслик хумронлик қилган. Ундан ташқари маҳаллий аҳоли, ўша даврдаги нуқтаи назардан келиб чиқиб, аниқ ахборот беролмасди. Искандар тарихининг маҳаллий трактовкаси ҳақида тадқиқотлар йўқлигини тушунтирса бўлади, хусусан Искандар тарихининг Марказий Осиё талқинини. Марказий Осиёда юнон даври тўғрисидаги билимлар хеч бир ўзгаришсиз минтақани Россия босиб олгунча бўлган давр даражада қолган.
2. Мустамлакаларда ҳукмронликнинг жорий этилиши
2.1. Сиёсий найранглар: Искандар империясини “қайта тиклаш ” ва “цивилизаторлик вазифаси”
Искандар тимсолини Европа дискурсида инструменталлаштириш тарихи унинг замондошларига тақалади, вақт ўтиш сайин кўпроқ рамзий маънога эга бўлади. 13 асрдан бошлаб Европа ҳариталарида, Герефорд ҳаритаси каби “Цивилизация” билан “Ёввойилик” ўртасидаги чегара гўё Искандар томонидан барпо этилган 12 та меҳроб ёрдамида белгиланган эмиш. Ушбу схема бошқа кўплаб европа ҳариталарида ҳам қайтарилади, уларда Искандарнинг номи “Цивилизация” рамзи билан кўрсатилади. Кўплаб инструменталлаштириш намуналари қаторида Россия ва Хитой ўртасида 1689 йилда имзоланган Нерчин шартномасини кўриш мумкин. Россия томонини ифодалаган Федор Головкинга мувофиқ Хито томони Байкалдан шарққа ўтган қисмини ўз худуди деб белгилаган ва уни Искандар давридан бошлаб Хитойга тегишли деб ҳисоблаган. Бу тортишувлар Хитойга Ж.Жербийон ва Т.Перейралар томонидан олиб келинган, улар музокораларда қатнашган бўлиб ўз худудий даъволарини қонунлаштириб олишлари учун Искандар номига мурожаат қилишга ўрганиб қолишган. Семион Ремезовнинг “Сибирь чизмачилик китоби”да у ўз аскарлари билан етиб борган шу ерларгача, деган маънода (1698-1701) Бойкўл (Байкал) кўли яқинида Искандар номини тилга олади.
Марказий Осиёда табиий чегараларни қуриб чиқиш учун муҳим элементлардан бири Окс ҳисобланади. Дарё Искандарни шимолий Осиёга ўтишини тўхтатиб қолган.
19 асрда Искандар тимсоли рус ва инглизларнинг мустамлакачилик сиёсатлари контексида янада рамзий мазмунга бойиди. Россия ва Англия таъсир этиш чегараларини “илмий” ўрнатишга интилишган. Англияда ушбу дебатлар 1838-1842 й.й. биринчи инглиз – афғон уруши бошлангунча давом этган. Тарихчи Джонатан Р.Ли таъкидлашича, британиялик сиёсатчилар, ҳарбий ва дипломатлар британия ҳокимияти Оксгача кенгайиши кераклигини намойиш этишади ва бунинг мантиқий исботи бор деб билишади, шу қаторда Ҳиндистонни табиий чегаралар билан ҳимоя қилиш тезисини шакллантиришади. Бу каби намоийшларда асосий ўрин Искандарнинг босиб олган ерларига берилади. Македония хокими билан алоқадорлигини таъкидлаб, британиялик муаллифлар Амударё ва Сирдарё атамалари ўрнига антик Окс ва Яксарт атамаларидан фойдаланишни афзал кўришади. Улар учун рим империяси тарихига мурожаат этишни афзал кўришади ва ўз чегараларини “лим” деб (лотинча) аташади. Марказий Осиёда “табиий чегараларни” қуришда муҳим элементлардан Окс бўлди. Искандарни Самарқанд ва ва Хўжандда бўлиши мухимлиги жихатидан унинг сояда қолиб кетди.
Россия томонининг позициясига кўра, Искандарнинг Осиёга юришида, шимол нуқтаи назаридан, Окс бундай муҳим рамзий аҳамиятга эга бўлмаган. “Марказий Осиёда” “рус даҳоси” ва “юнон даҳоси” ўртасида параллеллар келтириб, Россия зиммасига юклатилган “цивилизаторлик вазифаси” доимо кўтариб келинган. Британия ҳам Россия ҳам ўзларини Македония подшоҳининг ворислари сифатида кўришган.
2.2. Искандарнинг Самарқанддаги мероси
Мараканд ва Самарқанд ўртасидаги ўхшашликлардаги кўп асрлик тортишувларга қарамай ва Искандар Самарқандда бўлгани ҳақидаги маълумот ушбу муаммоли ўхшатишни қабул қилишнинг фойдаси кўплигини Россиянинг Туркистондаги маъмурияти бир зумда англаб олди. 1869 йилда биринчи Туркистон генерал-губернатори Константин Кауфман томонидан хизматга чорланган шарқшунос Александр Кун Самарқанд шаҳрининг барча қадимий жойларини кўрсатиб топографик ҳарита тайёрлашни бошлаган. Ва 1873 йилда шаҳар шимолидаги Афросиёб тепалигини белгилаб беради. Яна бироз вақтдан сўнг шаҳарча давлат ҳимоясига олинади ва 1873 йилда генерал-майор Александр Абрамов бошчилигида майор Борзенков томонидан Марказий Осиёда илк расмий қазилмалар бошланади.
Самарқандда қазилмалар бошланишидан мақсад Искандарнинг бу ерларда бўлгани ҳақидаги далил ва изларни топиш ҳамда Россия мустамлака маъмурияти хокимиятни қонунлаштириб олиш эди (легитимизация). Россияни европанинг маданиятли мамлакати қилиб кўрсатиб, Туркистон ўтмишига яхши муносабатдалигини кўрсатиш. Мустамлака амалиётчилари Темур давридаги ёдгорликларга ҳам эътибор кўрсатишган.
2.3. “Дала тажрибаси”: Самарқанд-Мараканд ўхшашликда тафовутнинг давоми
19 асрнинг иккинчи ярмидан бошаланиб 20 аср бошларигача давом этган қазилма ишлари қизиқ топилмаларга бой бўлган, аммо Самарқанд Афросиёбининг қадимий Мараканд билан ўхшашлиги масаласига ойдинлик киритилмади. Фикрларда турли талқинлар ва бахслар тўхтамади.
Ушбу ўхшашлик аниқлигини исботловчи немис тилшуноси Вильгельм Томашекнинг нуқтаи назарини ватандоши астроном Франц фон Шварц қўллади. У Туркистонда руслар хизматида 15 йил бўлган ва Искандарнинг Туркистонга юриши тўғрисида биринчи тадқиқотларни олиб борган. Шу нуқтаи назарни яна Туркистон бўйлаб саёҳат қилган америкалик дипломат ва журналист Эжен Шийлер ва британиялик журналист Жорж Добсонлар қўллашди. Ж.Добсоннинг таҳмиига кўра, Самарқанд номини юнонлар Маранда ёки Мараканда шаклида бузиб талқин қилишган.
Ушбу фаразни рад этмаган холда франциялик тадқиқотчилар уни сўзсиз қабул қилишмайди. Эдуард Бланнинг таҳминларига кўра, қадимий Мараканда шаҳри – Афросиёб ҳам бўлиши мумкин. Ушбу шаҳар меъморий иншоотлари қолдиқларида “халқлар буюк аралашмаси”ни Жан Шафанжон таъкидламоқда.
Россия томонидан ёзувчи Всеволод Крестовский Маракандни Темурийлар шаҳрининг ғарби ва жанубий-ғарбида хато билан чегаралаган. Шарқшунос Василий Григорьев, Михаил Лютов каби Мараканд чегараси Афросиёбга тўғри келишига ишончи комил. Ушбу нуқтаи назарни шарқшунос Валентин Жуков ҳам қабул қилган. 1890 йилда Империя Археологик Комиссияси топшириғига биноан Мервда қазилмалар ўтказиб, у Мерв ва Искандар ўртасида ҳеч қандай боғликлик йўқлигини ишонч билан айтди. Николай Веселовский эса шундай таҳмин қилди: Мараканда Самарқанддан Зарафшонга олиб бориладиган йўлда ғарбдаги йўл бўйида жойлашган. 1220 йилларга келиб шаҳар таназзулга учрайди ва Чингизхон томонидан вайронага айлантирилади. Унга асос солиниши санасини келажак археологлари ихтиёрида қолдиради. Мустақил археолог Василий Вяткиннинг таъкидлашича, шаҳар 18 асрда Хисар –и Кўхна, Кара – и Кўхна, яъни “эски сарой” номи билан машҳур бўлган. Унинг фикрича, Маракандани Афросиёб ёки Самарқанддан излаш керак эмас. Ўзининг “Афросиёб – ўтмиш Самарқанднинг азим шаҳри” монографисида Вяткин Самарқандга қачон, ким томонидан ва қай вазиятда асос солинганига тарихий маъломотлар йўқлигини айтади. Вяткиннинг олиб борган ишлари, араб-форс манбалар билан биргаликда Василий Бартольдга ўз таъсирини кўрсатган. У аста секин Самарқанд-Мараканда ўхшатишларга совуқ муносабат билдиришни бошлайди Ушбу шубҳаларга қўшилмаган холда Йозеф Марварт ва Валтер Хеннинглар Мараканда номини маҳаллий Самарқанд топонимининг юнонча бузилиб айтилиши, деган фикр билдиришади. Ушбу мантиқли фикрларга қарамай 1970 йилларгача бундай ўхшатишлик аввалларидек тилшунос ва файласуфлар орасида шубҳа уйғотиб келган.
Мерв – Марказий Осиёда Искандар номи билан боғлиқ аҳамияти бўйича иккинчи шаҳар ҳисобланади. Россия шаҳарни забт этган пайтида Мервда Самарқанддан фарқли ислом давригача бўлган иншоотлари ернинг устки қисмида сақланиб қолган бўлган. Хом ғиштдан қурилиш олиб бориш техникаси билан таниш бўлмаган Ғарб тадқиқотчилари, вайроналарнинг оддий эмаслигини таъкидлашган. Француз Эдвард Буланжье ушбу маҳобатли иншоотларнинг кўркам ва яхши сақланиб қолганлигини қайд этган. Қурилишда тош ишлатилмаган. Вайроналар Каспий орти темир йўли станцияларидан бирига яқин бўлган, 1880 йиллар оҳирида сайёҳлар томонидан ташриф буюриш учун мажбурий бўлган. Уларни мустамлака маъмуриятининг йўл бошчиси кузатиб борган. Кузатувчилар орасида полковник Максуд Алиханов-Аварский, Василий Клемм ва Россия Империяси Археологик жамияти аъзоси, Каспий орти ўлкаси губернатори, генерал Александ Комаров бўлган. А.Комаров қадимий суратлар ва антик буюмлар коллекцияси билан машҳур бўлган. Ўқимишли ҳарбийларнинг шарҳлари ишқибоз саёҳатчилар учун Мерв Зенд-Авестода айтиб ўтиладиган ер юзидаги қадимий шаҳарлардан бири тасдиғи учун хизмат қилади
3. Искандарга русча нигоҳ
3.1. Василий Григорьевнинг тадқиқотлари
Пьер Брианнинг таҳлилида Европа интеллектуал намояндалар муҳитида Александр тимсоли идеаллаштириб кўрсатилган. Рус намояндалари ҳам буни четлаб ўтолмади. Искандр тимсоли “Ғарб” ва “Шарқ”ни бирлаштириш учун худо томонидан танланганлик ҳақидаги афсоналар рус муҳитида айрим ўзгартириш билан қабул қилинган. Шу ўринда В.Григорьевнинг “Буюк Искандарнинг Ғарбий Туркистонга юриши” ва М.Лютовнинг “Буюк Искандар ва Туркистон” деб номланган ишларини алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. Ориенталист Василий Григорьевнинг тадқиқотлари рус ва совет олимларининг яхши баҳоларига сазовор бўлган. Григорьев ўз эссесида Искандар ҳаётидан фақат бир эпизод билан чекланиб қолади. Яъни, унинг 329-327 й.й. Туркистонга қилган ҳарбий компанияси билан. Ушбу компания олиб борилган тадқиқотлар ва қазилмаларга қарамай яхши ўрганмлмасдан қолинган. Григорьевнинг хизматлари барча маълумотларни тўплаб уларни танқидий назар билан солиштириб кўришдан иборат бўлган. Ғарб олимлари манманлиги, империализм евроцентризмини танқид остига олиб, русларнинг икки томонлама ёндошувидан қутилолмаган. Искандар ҳақида нафрат билан сўз юритиб, Марказий Осиё халқларини ёввойи қилиб кўрсатган¸ уларга инсон ривожланишининг энг паст босқичидан ўрин берган. Шу вақтнинг ўзида Григорьев сўғдларни юнонларга таъсири ҳақида хеч нарса таклиф қилмаган.
3.2. Михаил Лютовнинг тадқиқотлари
М.Лютов ҳаваскор-тарихчи, Туркистон мустамлака маъмуриятига яқин бўлган, несторианецлар ҳақида мақолалари билан танилган. Унинг ишларига Григорьев тадқиқотлари таъсир кўсатган. Унинг иши Тошкентда чиқарилган бўлиб, ҳеч бир танқидий жойи бўлмаган. У биринчи параграфидан Искандарни “буюк инсон ва цивилизация олиб келувчи” қилиб кўрсатади. Унинг иши европаликлар чиқарган ишлардан хеч ҳам фарқ қилмайди. Искандар Зулқарнайни Марказий Осиёга кўрсатган жуда катта таъсиридан далолат беради. Унинг номи кўпсонли афсона ва топонимларда сақланиб қолган. Лютов хулосасида Искандар даврида бўлган каби 22 асрдан сўнг Туркистонда уларнинг шарофати билан тинчлик ўрнатилди, деган маънода “Ғарб ўғлонлари” – рус мустамлакачиларини тараннум этади.
3.3 Бошқа қарашлар
Шу каби мушоҳадаларни шарқшунос Николай Остроумовда ҳам ўқиш мумкин. У Искандарга қаҳрамона ва романтик тафсивлар беради. Бу каби тасвирларни бошқа оммабоп ишларда учратиш мумкин. Эссечи С.А.Лидский Амир Темур жохиллигига қарши Искандарни ҳалоскорлигини кўрсатади (эзилган халқлар халоскори).
Василий Бартольд тўғридан тўғри айблаш ва сиёсий баҳо беришлардан қочади. 1911 йили нашр этилган “Шарқни Европа ва Россияда ўрганиш тарихида” асарида у Европа тадқиқотчиларининг ғояларига мурожаат қилиб, Искандарнинг ҳарбий компаниялари юнон ерларини кенгайтирганлигини айтади. Шу билан бирга Бартольд юнон муаллифларини географик ва тарихий жиҳатдан қурбилари етмаганда айблайди, уларга берилган имкониятлардан фойдаланиб, Туркистон ҳақидаги билимларини кўпайтиришга ҳеч нарса қилишмаган, деб танқид қилади.
4. Хотима
Пьер Бриан таъкидлаганидек, Искандар персонажи характери ҳам салбий, ҳам ижобий хислатларга бой. Уни вазиятдан келиб чиқиб ё қаҳрамон қилиб, ёки мунофиқ қилиб кўсатишимиз мумкин. Бу хулоса Россия маълумотларига таяниб, Европа тадқиқотларига асослангандир. Искандар Зулқарнайннинг номи Россия ҳарбий намояндалари ҳаракатларини оқлаш учун ишлатилади. Унинг таржимаи холи оссиянинг академик¸Россиянинг академик, сиёсий ва халқ муҳитида келтирилади. Искандр тимсолининг икки хиллиги Россиянинг Марказий Осиёни босиб олгандан кейин Марказий Осиё дунёси билан муносабатлари қонунлаштириб олишидаги шубҳаларини ифодалайди. Россия намояндалари учун, Европа намояндалари каби Искандар Туркистонни мустамлакалашда қўлланиладиган мафкуравий тизиминг ажралмас бир қисми бўлган. Шу билан бирга, барча омилларни ҳисобга олган ҳолда шуни таъкидлаш жоизки, рус маданий, интеллектуал ва сиёсий маконида Искандар образи энг юқори нуқталарда кузатилади, худди британия Ҳиндистони мисолидаги каби.
“Александр ва Роксана” (1756) Пьетро Ротари
Рус санъатидаги ушбу вазият янада аниқроқ кўринади. “Буюк Александр асри ” – яъни буюк 18-аср академик классицизм ва юнонча қиялик тарихга айланиб бормоқда. Унинг Россиядаги энг машҳур мисолларидан бири Елизавета Петровна саройидаги италиялик рассом Пьетро Ротарининг “Александр ва Роксана” картинасидир (1756). Рус халқи санъати тўғрисида ҳам шуларни айтиш мумкин. Александр шахсига сиғинишнинг энг юқори даври 17-18-асрларга тўғри келади. 19-аср иккинчи ярми ва 20-аср бошларидаги рассомлар картиналарида Искандар образини жуда кам учратиш мумкин. Туркистон контекстида эса ҳеч қачон. Чор Туркистонида ижод қилган рассомлар антик саҳналарга рўжу қўйшмаган. Уларнинг бадиий ишларида романтик экзотизм ва илмий натурализм мавзулари ўрин олган. Шундай қилиб, Александр рус Туркистони муҳитида барча даражаларда кенг фойдаланиш учун анча “юнонлик” бўлиб чиқди.ус халқи санъати тўҳрисида ҳам.
Француз тилидан Снежана Атанова таржимаси. By CAA Network On Апрель 30, 2018