By CAA Network, ноябрь 29, 2017
Ўзбек ёзувчиси Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” номли романи реализм жанрида ёзилган биринчи ўзбек романларидандир. Қодирийнинг тақдири жуда вожеалидир. У 44 ёшида қатағон қурбони бўлган – отиб ўлдирилган. Унинг романи ўн йилдан сўнг, кўп қисқартиришлардан сўнг рус тилига таржима қилинган.
Бугун романни инглиз тилига таржимаси билан америкалик мутахассис, Минтақавий тадқиқотлар маркази директори (АҚШ ҳарбий-денгиз академияси) Марк Риз шуғулланмоқда. Марк Риз Марказий Осиёни 23 йилдан бери ўрганиб келмоқда, ундан 8 йилини дала ишларига бағишлаган, жумладан дастурий бошқариш ва академик тадқиқотларга. Унинг The Uzbek Modernist (Ўзбек модернисти) сайти, биринчи навбатда, ёзувчи ва унинг романига бағишланган бўлиб, роман тарихи бўйича библиографик маълумотларни ҳам ўзига жамлаган.
Интервьюсида Марк Риз таржима устида олиб борган иши ва бошқа қизиқарли фикрлари билан ўртоқлашади.
Бизнинг биринчи саволимиз маълум: нима учун Қодирий? Бу ёзувчида сизни нима ўзига тортди? Қодирийдан унча кўп адабий асарлар қолмаган. Инглиззабон китобхонларини унинг романи нима билан қизиқтириши мумкин?
1994 йилдан 1996 йилгача Тинчлик корпусининг таркибидаги кўнгиллилар (волонтер) гуруҳидаги Кўқондаги биринчи ташкилотлардан (Фарғона водийси) бирида ишладим. Бу ерга келгунимча Совет Марказий Осиёси тўғрисида ҳеч ҳам тасаввурим бўлмаган эди, волонтерлик ишим ниҳоясига етганда ҳам, жавобсиз қолган саволларим яна кўпайди. Ўша вақтларда ўзбек тили бўйича луғатлар ва тил бўйича қўлланмалар жуда кам эди, Совет Иттифоқи ҳаритасида Афғонистон чегарасини яқинида Тошкент бир кичик нуқта билан белгиланган эди.
Аризоналик ёш йигит , бироз “қишлоқи” эдим. Қўқон эса ишлаш учун жуда ажойиб жой эди, бу ерда мен мутаасиблик (консерватив) жамиятини ичидан кузатиш имконига эга бўлдим. Совет Иттифоқи ҳақида Ғарбда ҳукмронлик қилиб келаётган барча қолиплар ёлғон бўлиб чиқди, ҳақиқатдан жуда йироқ. Ўзбекстонлик инсонлар мени кўп нарсаларга ўргатишди, аксинча мен уларни эмас.
Юртимга қайтиб келгач Вашинтон университетининг аспирантурасига ўқишга кирдим. Ўзбекистонда фаолият олиб борган давримда олган билимларим учун мустаҳкам илмий пойдевор бўлди. Ўқиб юрган давримда 11 сентябрдаги террористик акт бўлди. Тошкентга 2002 йилда университетдаги имтиҳонларга тайёрланиш ва , шунингдек, ўзимнинг грантим бўйича диний тадқиқотларини ўтказиш учун қайтдим. Имтиҳонларга тайёрланиш учун “Ўткан кунларнинг” фақат учта биринчи бобини таржима қилишим керак эди. Романни ўқишни бошлаганимдан сўнг, ўзимни тўхтата олмадим, нима билан тугашига жуда қизиқиб, ниҳоясигача етказиб қўйдим.
Тошкентда бўлган вақтимда шунга тез тушуниб етдимки, Ўзбекистонлик ҳар бир инсон “Ўткан кунлар” ҳақидаги китоб тўғрисида ўз фикрига эга. Шак-шубҳасиз Абдулла Қодирий уларнинг севимли ёзувчиларидан биридир. Уни ва асарларини ўрганиш орқали ўзбек маданияти тўғрисида кўп нарсаларни билиб олишим мумкин экан.
Қодирий тақдири нечоғли фожиали? Жадидчиларга у қанчалик яқин? Жадидчилар ва Абдулла Қодирийнинг романи бугунги ёшларимиз орасида ўз тарафдорларига згами, улар учун тушунарлими?
Ушбу лойиҳада мени ҳайратда қолдирган нарса – бу китобнинг таржимаси эмас, Қодирийни характери ва ўзи шахс сифатида мени таъсирлантирди. Романни бошидан оҳиригача у муштарий билан тўғридан тўғри мулоқот олиб боради, у ҳақида, у ким бўлгани тўғрисида таассуротга эга бўласиз, романни ёзаётганида уни нима безовта қилганини билиб оласиз. У мен Ўзбекистонда билган ҳар инсон ўрнида бўлиши мумкин эди. Мени меҳмонлар билан қандай тутиш, мурожаат қилиш керак, ростгўй бўлишга ва тўғри сўзлашга, ёшлар бошқалар орасида ўзини қандай тутиши керак одобларини ўргатган инсон қаторида бўлиши мумкин эди.
1995 йилда Қўқонда Жума мадрасасида минглаб одамлар билан номоз ўқиятган эдик.Шунда бир нарсани аниқ англаб олдимки, фақат бир ирқ борлигига – инсоний ирқи, бошқа нарсалар эса аҳамиятли эмас. Китобнинг учинчи қисмидаги “Қирғин” (“”Хунрезлик”) бобида Қодирий ҳам ушбу далилларни келтиради, “Юсуфбек хожи” бобида эса фикрини давом эттириб, битта одамнинг мартабасини деб, бутун халқни унинг ирқи туфайли айблаш тўғрими? – деган далил келтирилади. 1938 йилда қатағон бўлган ёзувчи Аризоналик одам билан ҳаяжонлик билан гаплаша олса ва уни ўз қайғу ва кечинмаларига шерик қило олган бўлса, унда муаллиф адабиётнинг энг чўққиларига етди десак бўлади – универсалликка эришди. Қодирийнинг тақдири жуда фожиали, у миллионлаб бошқа инсонлар қаторида ўз эътикоди учун ҳалок бўлди. Манбаалардан шу маълумки, уни олдинда нима кутиб турганини жуда яхши билган. Адабиёт ва санъат учун ўзини қўрбон қилишга тайёр бўлган ҳар бир кишини ҳурмат қиламан.
Чирмашган араб ёзувидаги роман муқоваси
“Жадидчилар ҳаракатига” келсак ушбу терминдан биз “тўқнашув ва ўзгаришлар даврида маданий тонг” фавқулотда тушунчамизни тасвирлаб бериш учун фойдаланамиз. Адиб Холид шундай номлаган. Қўқон хонлигида ўзгаришлар жадидчилар келишидан анча олдин бошланганига аниқ исботлар бор. Марказий Осиё жадидчилар келиб уни” халос этгунча” 200 йил зулматда бўлган деган уйдирмани инкор этиш учун тадқиқотчилар Девин де Виз ва Баҳтиёр Бобожоновлар кўп иш олиб боришди.
Мен ҳозир Қўқон хонлигида аҳолининг ўтроқ ва кўчманчи гуруҳлари ўртасидаги муносабатларга бағишланган мақола устида иш олиб бормоқдаман. Шуниси қизиқарлики, Қўқон автоном республикасининг раҳбарларидан бири қозоқ миллатига мансуб Мустафо Шоқай бўлган эди. Замонавий мусулмон республикасига Қўқон оҳирги интилишида аҳолиси этник жиҳатидан турлича эди. Жадидчилар бунга сабабми? Йўқ, албатта. Аммо улар турли овозларга ўз даври нафасини ифодалашга имкон беришди, деб айтишимиз мумкин. Улар ханузгача Марказий Осиёда акс садо бериб келаётган қадриятларни ифодалашган. Улар янгиланиш ва ислоҳотлар ғоялари учун чиқиш қилганларига,кейинги олиб борилган “тозалашлар “учун енгил нишон бўлишди.
Шундай қилиб, бизлар “жадидчилик” атамасини Марказий Осиёда 19 асрнинг ўрталарида пайдо бўлиб бугунги кунгача сақланиб қолинган ижтимоий феноменини таърифлашда ишлатамиз. Яна бир нарсани тушунишимиз керакки, ушбу ҳаракат мустамлакачиликдан кейинги ҳаракатлар билан бирга ҳаракат қилган. Қодирийни ислоҳотчи-жадидчи деб айтишимиз ҳам мумкин, унинг бошқа ижтимоий тоифалар орасида жон сақлаб қолиш учун олиб борган курашида ўзимиз ўрнини белгилаб олиш учун. Ушбу атамадан тарихдаги фурсатни тасвирлаш учун фойдаланамиз. Қодирийдан ташқари ушбу ҳаракатнинг ажралмас қисми Абдулҳамид Чўлпон ва Абдурауф Фитратлар бўлишган. Аммо уччаласи ҳам ўз мафқуралари йўналишлари ортидан боришган. Яна Холиддан мисол келтираман. Унинг ёзишича, Фитрат ислоҳотчилар орасида жуда баҳайбат ҳисобланган, унинг асарлари жуда ўткир ва етакчи бўлган.Чўлпон эса ўзбек тилига “Отелло”ни таржима қилган. Қодирийни эса, мени назаримда, “хотира ва йўқотишлар” ғоясини маҳкам ушлаб олгани учун яхши кўришади ва эслашади. Буларни ҳаммасини жамиятни ўзи ҳам мустамлакачилик ва советлар давридаги бир шаклга келтиришларни бошдан ўтказган эди. Уларнинг ҳар бири рус тилини ҳам яхши билар ,рус адабиётини ҳам завқ билан ўқишган, лекин улар инқилобдан кейинги ривожланиш лойиҳасини инкор этиш йўлига ўтишди. Мен ҳозир бу ерда “Совет Иттифоқининг ёвузлигини” қораламоқчи эмасман, аммо чоризм ва советлар даврида Марказий Осиё жамияти бошига ҳақиқатан фалокатлар ёғилди. Ушбу ҳиссиётларини Қодирий “Ўткан кунлар ” асарида ёритган.
“Ўткан кунлар” нинг зиёлилар орасида тез муваффақият қозонишини қандай тушунса бўлади? Қодирийнинг ўзбек адабиётига таъсири?
Жуда яхши савол. Ўйлашимча , “Ўткан кунлар” романи зиёлилар орасида жуда яхши таниш. Уни, албатта, бутун Ўзбекистон бўйлаб мактабларда (Америка мактабларида Марк Твеннинг “Гекльберри Финни ” асарини ўқишганлари каби) ўрганишади.Асарнинг Отабек ва Кумуш ўртасидаги романтик муҳаббати тарихидан ташқари чуқур жиҳатларига етиб бериш ва тушуниш учун, мутахассис бўлиш керак.Жадидчиларнинг кўп авлодлари ҳозир ҳам ҳаёт. Хондамир Қодирий ханузгача бобоси Абдуллани уйида яшаб келмоқда.Жадидчиларнинг авлодлари Ўзбекистон санъат арбоблари – тарихчи, актер ва актрисалар орасида – Чўлпонни таниганлар – 1920-йилларда Тошкент томошабинлари учун “Отелло” постановкасида роль ўйнаганлар орасида бор. Қўқонда биринчи босмахонага асос солган ва Қўқон автоном республикаси учун ташвиқот ишлари олиб борган Обиджоновнинг ўғли ва набираси яшаб келишмоқда. Улар хали ҳаёт ва омон.
Собиқ Совет Иттифоқи мамлакатларида ёшлар ушбу оғриқли дамларни фақат тарихий китоблар саҳифаларидан билишади, аммо уларнинг ота-боболари уларга нисбатан бешавқат бўлган тизимга яхшигина товон тўлашларига тўғри келган.
Собиқ Совет Иттифоқининг барча республикаларида ҳар жиҳатдан заковатли кишиларга, жумладан жадидчилар авлодларига , ҳавфли жар ёқасида юришга тўғри келган. Фожиалар совет тарихида жамоа хотирасининг бир қисмига айланиб қолган эди. “Яхши инсонлар билан кутилмаганда ёмон нарсалар” бўлиб қолиши мумкин эди. Собиқ Совет Иттифоқидаги ёшлар бу оғриқларни фақат тарихий китоб саҳифаларидан билишади, аммо уларнинг ота-боболарига уларга нисбатан бешавқат бўлган тизимга яхшигина товон пули тўлашга тўғри келган. Кўп жиҳатдан жадидчилар ўша оғриқни синаб кўрган Марказий Осиёликлар биринчи авлодининг рамзи бўлиб қолди.
Мен жадидчиларни ўз ғояларини эркин ифода этиш учун жуда катта ҳақ тўлаб қўйган кўплаб заковатли гуруҳларидан бири деб ҳисоблайман. Қодирийга келсак, у ўзбек адабиётини жуда баланд чўққиларга кўтарди, назм(проза) андозаларини ва тилини келгуси авлодлар учун белгилаб берди.
Miniatures by Kamollidin Mirzaev and Qahramon Shoislomov. Copyright protected, not for reproduction or distribution
Таржима жараёнида қандай қийинчиликларга дуч кедингиз? Сизга кимлар ёрдам қўлини чўзди?
Ушбу лойиҳа билан шунча узоқ муддатдан бери шуғулланиб келиб мен, эҳтимоли, ақлдан озган бўлсам керак. Асарнинг тили жуда мураккаб ва архаик (узоқ ўтмишдан). Қодирийни ўзи тан олиши бўйича, ахборот беришни янги усули устидан тажриба ўтказмоқда экан. Муаллифнинг ўзи муқаддима ва изоҳларда йўл қўйган хатолари ва иккинчи, учинчи қисмларини чиқаришни кечиктиргани учун узр сўрайди. Шундай қилиб, асарнинг тили техник жиҳатдан жуда мураккабдир, муаллифнинг мақсад, нияти ва контекстини тушуниб олиш учун жуда катта муаммодир.
“Дон Кихот” ва Габриэль Маркеснинг романларини инглиз тилига ўгирган таржимон Эдит Гросман таржима назарияси жиҳатдан менга жуда яхши кўмак берди: китобни ўқи, воқеа маъносини англаб ол ва, энг асосийси, “қоидаларни қачон бузиш мумкинлигини ” билиб ол Таржимон воқеани муаллиф руҳида қайта такрорлаб бериши керак.Агарда сен муаллиф маданиятини , унинг фикрлаш тарзии билмасанг, унда ишлар чатоқ. Ғарб муаллифларининг ушбу романдан парчалар таржима қилиш уринишлари билан танишман. Шекспир тилидан қандайдир сирли тил яратиб кўришга уринишади. Бу катта хато! Қодирий биринчи навбатда, хажвчи, қизиқчи бўлган. У бир вақтни ўзида кўча тили ва сарой ҳаётидаги кинояларидан фойдаланмоқчи бўлган. У бир вақтни ўзида ҳам модернчи ва реалист бўлган. Шунинг учун ҳам таржимон ушбу воқеликни етказиб бериш керак, қачон “қоидаларни” бузиш мумкин, қачон эса уларга бўйсунишни билиши керак!
Энди ёрдамга келсак, сўнгги 15 йил давомида менга ихтиёрий равишда ёки беихтиёр ўнлаб инсонлар ёрдам бериб келишди. Мен улардан миннатдорман, менинг китобимда ушбу инсонларнинг катта рўйҳати бўлади.
“Барча таржималар – ёлғон” ибораси ибратлидир (итальянча матал traduttore, traditore).
Қодирий ва унинг романини ўзим тасаввурим билан эмас, ўзбеклар бу ҳақда нима дейди, уларни фикрларини инобатга олишим керак. Бу жуда мураккаб вазифа.
Қодирий романни ёзишда ҳозирги замон ўзбек тилидан фойдаланмаган, хали қолипга тушмаган ўтиш тилида ёзган. Шунинг учун ҳам таржима жараёнида Вашингтон университетида ўрганган форс тили,қадимги турк тили ва юзаки биладиган араб тилларидан фойдаландим (мен мустақилликдан сўнг кирилл имлосида чоп этилган 1926 йилдаги нашрнинг асл нусхаси билан ишладим.Абдулазиз Мухаммадкаримов менга Абдулқосим мадрасасида ишлашимга руҳсат берди. Таҳрир қилинган романни чоп этишга рухсат беришган 1948 йилда у хали ёшроқ эди. Бу унинг ҳаётидаги энг ёрқин воқеа бўлган эди. Роман билан боғлиқ унинг хотира ва фикрлари жуда кўп . Улар мени халигача ҳайратда қолдирмоқда.
Ҳозир мен муҳаррирларим – Умида Хикматиллаева ва Умида Хошимоваларга миннатдорчилик билдираман.Улар турли жараёнларда ёрдам бериб келишди. Умида Хикматиллаева иш бошидан кўмак бериб, 2002 йилда Тошкентда грамматикадан дарс бериб келди. Уни лойҳани “оқсоқоли” деса бўлади, хатоларни тузатиб, маслаҳатларини аямаган.Унинг бир ўзи институтдир, қанчадан-қанча талабаларни қўллаб келган. Умида Ҳошимова жуда қобилиятли ва ўта матонатлидир. Лойиҳанинг “йигитидир”.
Таржима ёки тадқиқот билан шуғулланганингизда мавзуни ичидан ҳар вақт, ҳар доим истиқболини кўришингиз керак.Ўз ишингизга танқидий нуқтаи назар билан қарашингиз керак.
“Ўзбек модернисти”лойиҳангиз Қодирий тўғрисидами ёки мақсадлари кенгроқми? Ҳозирги замон давлатлари Марказий Осиёнинг маданий меросларини қай тарзда муҳофаза (ўзгартириб¸назоратларига олиб (цензура) қилиб келишаётганлиги тўғрисидаги сизнинг фикрингиз?
“Ўзбек модернисти” мен учун катта тажриба бўлди. Мен Марказий Осиёда 23 йиллик иш тажрибасини олдим ва бошқалар билан бу ҳақда ўртоқлашмоқчиман. Мен “Ўткан кунлар”учун сценарий ёзмоқчиман, “Меҳробдан чаён” асарини инглиз тилига ўзбек ва ғарб таржимонларининг турли авлодларидан ташкил топган таржимонлар гуруҳини жалб этган ҳолда таржима қилмоқчиман.
Қодирий ва бошқа Марказий Осиёлик ёзувчилар ҳақида мақолалар ёзиш истагида бўлганлар учун сайт яратмоқчиман, кейинчалик у асос – пойдевор бўлиши мумкин. Марказий Осиё тўғрисидаги тадқиқотларда адабиётга жуда ҳам кам эътибор берилган. Мен ушбу йўналиш бўйича ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. Ушбу мавзудаги мақолалар яна бўлса ҳурсанд бўлар эдим.
Энди замонавий давлатларга қарасак. Мен, Марказий Осиёда Тимур ва бошқа буюк сиймоларга ҳурмат келтириш ва қадрлашларини миллий ғурурни тиклаш табиий жараёнидек кўраман. Уларнинг кўпига ўз эътиборимизни қаратиб ўрганишимиз керак. Шуни эътибордан қолдирмаслигимиз керакки, Тимур, “Чағатой гурунги” (жадидчиларнинг филологик жамияти) , “Ўткан кунлар” ва Марказий Осиё ёзувчиларининг бошқа асарлари билан бир қаторда советлар даврининг кўп вақти давомида тақиқланган ёки жиддий обрўсизлантирилган эди. Ушбу тажриба ўша даврларда яшаб келган авлодларга чуқур ўрнашиб олган. Уларни бу учун койиб бўлмайди.
Мустақиллик даврида ушбу намоёндалардан айримлари айрим қаҳрамонларни кўкка кўтаришди, айримларини эса эътибордан қолдиришди. Масалан, жадидчиларни олайлик. Улар кўтарган шиорлари остида қўзғатадиган мавзу ва сабаблар бўлган. Ўз вақтида, менинг назаримда, бизлар ушбу масалани ўрганиш учун, жуда ҳам кўп куч сарфладик, айрим нарсалар бирон бир сабабсиз ҳам ўзича бўлиши мумкин ҳақидаги принципни унутиб юбордик . Улкан режаларни кутмаслигимиз керак…
Шундай бўлса ҳам мени назорат (цензура ) масаласи безовта қилмоқда. Цензура билан шуғулланиб келаётган одамлар, бу кўп вақт давом этолмайди ва мақсадга камдан-кам холда эришишига тушунмайдиларми. Мен уларга савол бермоқчиман, наҳотки эътикодларингиз шунчалик заифки¸Қодирий кабилар уларни шубҳа остига олишларидан қўрқсангиз.?
Одамлар ўзгартиришларни бошлаш учун албатта имкон топишади. Менинг буваларим ҳам Конфедерация генераллари Натаниэль Бедфорд Форрест ва Роберт Лини жуда яхши кўришган. Мени ўйлашимча, Америка Қўшма Штатлари Конституциясии ҳимоя қилиш учун берган қасамёдларини бузган шахсларни тагкурсидан тушириш вақти келди. Ишончим комилки, кўпчилик америкаликлар учун ижтимоий шартномалар ўзгарди: Конфедерация генераллари тасаввурида бизлар умуман бошқа кўринишдамиз, Бизлар учун ҳам жамиятимиз ва табиатимизни ҳаққоний қилиб кўрсатадиган бошқа шахс ва овозлар керак. Марказий Осиё намоёндалари ҳақида гап кетганда , АҚШ ҳам ҳозирги вақтда ушбу жараёнларни ўз бошидан кечирмоқда. Бу борада ажойиб қиёсий тадқиқотлар олиб бориш мумкин, ушбу мунозаралар барчамиз учун фақат фойда келтириши мумкин.