Қозоғистон Халқаро Муносабатлар Кенгаши Марказий Осиё мамлакатларининг сиёсий ва иқтисодий тараққиёти, барқарорлиги ва хавфсизлиги учун муҳим аҳамиятга эга бўлган 2019 йилнинг ўнта энг муҳим воқеаси бўйича анъанавий шарҳини тақдим этди. Мазкур таҳлилий шарҳ ҚХМК экспертларининг 2019 йилда Марказий Осиё минтақасида юз берган асосий жараёнларга бўлган қарашлари ифодасидир.

1. Геосиёсий афтершокларнинг кучайиши

2019 йилда АҚШ, Россия ва Хитой сингари энг муҳим геосиёсий ўйинчилар ўртасидаги зиддиятли муносабатларининг тобора кучайиб бориши Марказий Осиёдаги жараёнларга бевосита ва билвосита таъсир кўрсатади.

Оқ уйнинг Россияга янги санкциялар бериши муҳитида Россия—Америка муносабатлари конфронтациясининг кескинлашуви Марказий Осиё мамлакатлари ҳолатида бевосита сезилади. Бундан ташқари, минтақадаги давлатларнинг валюталари ўзгарувчанлиги Вашингтон ва Москва ўртасидаги ноаниқ ва қуруқ муҳокамага асосланган муносабатлар ҳамда қўшимча санкциялар кутилишига боғлиқ бўлади. Мана шундай шароитда, АҚШнинг 2018 йилда Ўрта ва узоқ масофали ракеталарни тугатиш тўғрисидаги шартномадан чиқиш ҳақидаги қарори 2019 йилда АҚШ ва Россия ҳарбий пойгасининг янада кенгайишига олиб келиши мумкин. Бу эса, Москванинг Марказий Осиёда мудофаа стратегиясининг янада ривочланишига ўз таъсирини кўрсатади.

2019 йилда АҚШ Хитойга савдо, янги технологиялар ва мудофаа соҳаларидаги босимини янада кучайтиради. 2019 йил 1 январдан эътиборан қўшимча тарифлар киритмаслик ҳақидаги АҚШ ва Хитой ўртасида тузилган келишувга қарамай, икки мамлакат ўртасидаги савдо муносабатлар кескинлашиб боради.

Мазкур вазият Марказий Осиё мамлакатларининг Россия ва Хитой билан географик яқинлиги ва яқин стратегик ҳамкорлиги, шунингдек, АҚШ билан яқин шерикчилигини ҳисобга олганда, улардан ўз вақтида иш кўриш ва ташқи сиёсатларини тез ўзгарувчан воқеликларга нисбатан мослаштиришни талаб этади.

Ўз навбатида, 2019 йилда АҚШнинг Хитой ва Россия билан қарама-қаршилиги Пекин ва Москвани Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва Хитойнинг “Бир макон, бир йўл” лойиҳаси ҳамда ШҲТ (Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти) негизидаги контртеррорчилик гуруҳлари доирасида минтақада фаол ҳамкорлик қилишга ундайди. Шу билан бирга, Хитойнинг Марказий Осиёдаги сиёсати икки ёқлама бўлади. Хитой ўзининг шахсий манфаатларини минтақада Россия билан муносабатларида, Хитой-Америка битими истиқболлари ўртасида ўзгартириб туради.

2. Марказий Осиёда иқтисодий ўсиш суръатининг сусайиши

Етакчи халқаро молия институтларининг фикрлари ва прогнозларига кўра, 2019 йилда глобал иқтисодий ўсиш суръатининг сусайиши кутилмоқда. Бу кўп жиҳатдан дунёдаги йирик давлатлар, молия марказларининг иқтисодий сиёсатидаги ноаниқликлар, нефть маҳсулотларига бўлган нархларнинг ўзгарувчанлигига боғлиқ бўлиб, бу халқаро капитал оқими ва кўпчилик мамлакатларни молиялаштириш шароитларига маълум даражада таъсир кўрсатади. Мазкур шароитда АҚШ Федерал заҳира хизмати фоиз ставкасининг ошиши, халқаро иқтисодий муносабатлар ривожига салбий таъсир кўрсатадиган савдо курашлари дунёда савдо дисбалансини кучайтиради холос. Шу муносабат билан, глобал тенденциялар, минтақадаги мавжуд иқтисодий конъюктура ва ҳолатини ҳисобга олганда, 2019 йилда Маказий Осиёда иқтисодий ўсиш суръатлари ўтган йиллардагидан паст бўлиши таҳмин қилинмоқда. Қозоғистон иқтисодиётида ўртача ўсиш суръати қарийб 3-3,5%, Қирғизистонда 3,2-3,8%, Ўзбекистонда 4,5-5%, Тожикистонда 5-5,5%, ва Туркманистонда қарийб 5,5-6% ни ташкил этади. 2019 йилда минтақа бўйича иқтисодий ўсиш суръати 4-4,3% даражада бўлади.

Шу билан бирга энергия ресурслари нархларининг ўзгариши ва амалий фаолликнинг сусайиши Марказий Осиёда рақобатбардошлик ва самарадорликни ошириш ҳамда Хитойнинг “Бир макон, бир йўл” лойиҳаси доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган таркибий ўзгаришларни амалга ошириш шароитида айниқса, Ўзбекистон ва Қозоғистонда углеводород бўлмаган тармоқни ривожлантиришга муҳим туртки бериши мумкин.

3. Интеграциявий романтизм

2019 йилда Марказий Осиё мамлакатлари минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришда давом этадилар. 2018 йил Остонада бўлиб ўтган Марказий Осиёдаги бешта мамлакат раҳбарларининг биринчи маслаҳат учрашувидан сўнг, жорий йилнинг март ойида Тошкентда минтақа давлат раҳбарларининг иккинчи ишчи йиғилиши бўлиб ўтади. Мазкур учрашув минтақавий хавфсизликни таъминлашда кооперацияни ривожлантириш, савдо-иқтисодий алоқалар ва чегаравий ҳамкорликни фаоллаштириш, транзит-транспорт салоҳиятини кенгайтириш, шунингдек, Марказий Осиёда сув-энергия ресурсларидан комплекс фойдаланиш каби масалаларга ижобий туртки беради. Шу асосда минтақавий ҳамкорликнинг кучайиши, шу билан бирга, Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарларининг икки томонлама расмий ташрифлари ва учрашувлари билан ҳам мустаҳкамланиб боради.

Остона ва Тошкент ўртасидаги ҳамкорликнинг ижобий динамикаси минтақада ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг ижобий элементи билан боғлиқ бўлади. 2019 йилнинг “Қозоғистон ва Ўзбекистон йили” деб эълон қилиниши бу борада рамзий маънога эга бўлди. Минтақадаги айрим мамлакатлар ўртасидаги визаларнинг ўзаро эътироф этилиши ҳақидаги келишув ўзаро манфаатли ҳамкорликка мисол бўлиб хизмат қилади.

Таъкидлаш жоизки, 2019 йилда Кирғизистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) даги раислиги ва жорий йилнинг июнь ойида Бишкекда

ўтказилиши режалаштирилган ШҲТ Саммити минтақадаги муҳим масалаларнинг долзарблигини ошириб, халқаро ҳамжамият эътиборини минтақага қаратади. Жорий йилда Туркманистон Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)га раислик қилади, 2019 йилнинг октябрь ойида эса Ашхободда МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. 2019 йилнинг биринчи ярмида Европа Иттифоқи Марказий Осиё бўйича янги стратегияни белгилайди, бу эса ички минтақавий ҳамкорликни янада илгари суришга ёрдам беради.

Шу билан бирга минтақа мамлакатларининг бундай яқинлашувига ортиқча баҳо бериш ҳам керак эмас, чунки қарийб 25 йиллик узилиш оқибатларини 2-3 йилда юмшатиб ҳамда камайтириб бўлмайди. Минтақа мамлакатлари олдида ички масалалар, энг аввало, иқтисодий ва ижтимоий масалаларни тизимга солиш ва ҳал этиш бўйича катта ишлар турибди. Мазкур босқичда “интеграциявий чақирув” давлат раҳбарларининг баёнотлари ва икки томонлама даражадаги ҳамкорликлари билан мустакамланмоқда.

4. Янги ислоҳотлар: ижтимоий соҳага эътибор

2019 йил Марказий Осиё мамлакатларида бир қатор ислоҳотларнинг амалга оширилиши билан бошланади. Бунда мамлакатлар ҳукуматлари ўз эътиборларини ижтимоий масалаларни ҳал этиш ҳамда жамоатчилик тартиби ва хавфсизлигини таъминлашга қаратадилар.

Авваломбор, солиққа тортиш ва аҳолининг муайян қатлами меҳнатига ҳақ тўлаш тизимида юз берган ўзгаришларни қайд этиш керак. Масалан, Қозоғистонда жорий йилдан бошлаб энг кам иш ҳақи 1,5 баравар оширилди, ойлик иш ҳақи кам бўлган фуқаролар учун даромад солиғи камайтирилди, ўз-ўзини иш билан таъминлаган шахслар тоифасини имтиёзли асосда пенсия таъминоти тизими ва ижтимоий суғурта тизимига жалб қилиш учун ягона умумий тўлов жорий этилди. Қинғизистонда соғлиқни сақлаш, маданият соҳасида фаолият олиб борувчи ишчилар ҳамда ҳайдовчилар ва техник ходимларнинг иш ҳақининг ошиши назарда тутилган. Ўзбекистонда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ягона ставкаси 12% миқдорида жорий этилди, бюджетдан ташқари суғурта божлари бекор қилинди ҳамда таълим ва соғлиқни сақлаш соҳалари ходимларининг ойлик иш ҳақларини ошириш кўзда тутилган.

Жорий йил Қозоғистон ва Қирғизистонда шунингдек, жамият хавфсизлигини кучайтириш таъминлаш мақсадида ички ишлар органлари тизимида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Қозоғистонда “Ички ишлар органларини модернизация қилиш бўйича йўл харитаси” доирасида ички ишлар вазирлиги ходимларининг штатлар сони оптималлаштирилади, янгича бўлган миллий полиция стандартини тасдиқлаш ва аҳоли билан ишлашда сервиз андазасидан фойдаланиш режалаштирилмоқда. Ўз навбатида, Қирғизистонда ҳам 1 январдан бошлаб жиноят, ҳуқуқбузарлик, қонунбузарликлар, жиноят-процессуал ва жиноят-ижро каби бешта янги кодекслар кучга кирди.

Умуман олганда, мамлакатлар ҳукуматларининг ижтимоий масалаларни ҳал этиши жамоатчилик томонидан ижобий қабул қилинмоқда, бироқ бу борадаги келгуси чора-тадбирлар фуқаролар томонидан доимо ҳам маъқулланмайди. Шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, янги ўзгаришлар маълум ижтимоий гуруҳларга йўналтирилган бўлиб, улар бутун аҳолининг тобора ортиб бораётган талабларини қондира олмайдилар. Шундай бўлсада, мазкур чора-тадбирлар давлат ва жамият ўртасидаги шартли ижтимоий шартноманинг янгиланаётганини кўрсатади.

5. Янги электорал давр бўлиши кутилмоқда

2019 йилда электорал омил Марказий Осиёдаги жараёнларни маълум даражада белгилаб беради. 2020 йилда Қозоғистон ва Тожикистонда президент сайловлари, Қирғизистонда парламент сайловлари бўлиб ўтиши режалаштирилган. Жорий йилнинг охирида Ўзбекистонда парламент сайловлари ўтказилиши кутилмоқда.

Қирғизистонда 2020 йилда ўтказилиши лозим бўлган парламент сайловлари энг муҳим электорал воқеалардан бири бўлиши шубҳасиз. Парламентнинг мамлакат сиёсий тизимидаги ролининг тобора ортиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда шуни эътироф этиш керакки, ўрта муддатли истиқболда кучларни тўғри тақсимлаш уларнинг натижаларига боғлиқ. Шу боис, у ёки бу томон уруш очиб, парламент сайловларини муддатидан олдин ўтказишга ўриниши ҳам мумкин. Бундан ташқари, навбатдан ташқари сайлов комиссиялари сценарийси Қозоғистоннинг экспертлар муҳокамасида бўлиб ўтиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.

Шу нуқтаи назардан, минтақада электорал тавсиф сезиларли бўлади — Марказий Осиёдаги аксарият мамлакатлар ҳукуматлари ўз қонунийликларини тасдиқлаш учун кўпроқ ёки камроқ даражада тайёргарлик кўришади.

Шу боис, уларнинг ҳатти-ҳаракатлари у ёки бу даражада электорал хусусиятга эга бўлади.

6. Демографик трендларга бўлган эътиборнинг кучайиши

Сўнгги бир неча йил минтақа учун демокрафик ўзгаришларга сон ва сифат жиҳатдан бой давр бўлди.

2017 йилда Марказий Осиё аҳолиси 70 миллион нафарга етди. Минтақа мамлакатлари БМТ шкаласига кўра, қарилик остонасига тобора яқинлашмоқда, бу яшаш давомийлигининг ошиши ва аҳоли ўлимининг камайиши билан белгиланади. Шу билан бирга, 2019 йилда болалар сони кўпайишда давом этади, минтақада уларнинг улуши қарийб 30% ни ташкил этади.

Мамлакатлар демографиясида кузатилаётган таркибий ўзгаришлар ҳозирнинг ўзидаёқ давлат сиёсатини шакллантиришга таъсир кўрсатишни бошлаяпти. Марказий Осиё мамлакатларида амалга оширилаётган ва биринчи навбатда ёш авлод вакилларига қаратилган лойиҳалар бунинг далилидир. Масалан, 2019 йил Қозоғистонда ёшлар йили деб расман эълон қилинди. Илгари сурилаётган ташаббуслар ижтимоий лойиҳаларни кенгайтириш, ётоқхоналар қуриш, ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, тиббиёт ва илм-фан соҳасини рақамлаштириш ва модернизациялашга йўналтирилган. Ўзбекистонда Вазирлар маҳкамаси ҳузурида мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси ташкил этилди.

Марказий Осиёда урбанизациялаш масалаларининг долзарблик касб этаётганини алоҳида қайд этиб ўтиш жоиз. Бугунги кунда ушбу минтақанинг урбанизация даражаси паст, бироқ мамлакатлар ҳукуматлари шаҳарлар роли ва шаҳар аҳолиси сонини оширишга алоҳида эътибор қаратаётгани кузатилмоқда. 2019 йилнинг январ ойида ЎзР президенти Шавкат Мирзиёев урбанизация ва ички миграция жараёнларини давлат томонидан самарали тартибга солишни таъминлашда ўзига хос таянч бўладиган “Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга имзо чекди. Бу борада Қозоғистонда ҳам 2030 йилгача мамлакатни ҳудудий-макон бўйича ривожлантиришга доир прогноз схемасини тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда. Қирғизистонда ҳудудий сиёсат бўйича амалий чора-тадбирларнинг давоми сифатида 2019 йил — Ҳудудларни ривожлантириш ва мамлакатни рақамлаштириш йили деб эълон қилинди. Марказий Осиёда мамлакатлар кўпинча демографик трендларни ҳисобга олиш ва ҳудудларни ривожлантириш муаммоларини ҳал этиш бўйича бир-бирларидан фарқли бўлган восита ва усуллардан фойдаланаётган бўлишса-да, минтақа давлатлари аста-секин мазкур жараёнлар учун марказлашган бошқарув зарурлиги тушуниб етмоқдалар.

7. Марказий Осиёда Хитой: иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва идрок этиш харажатлари

Сўнгги йилларда Марказий Осиёда Хитойнинг иқтисодий роли кучайди. Бу Россия ва Ғарбнинг инвестиция фаоллигининг сусайиши, ХХР (Хитой Халқ Республикаси) иқтисодиётининг ўсиши, Марказий Осий мамлакатларининг ўз геосиёсий кейсларини диверсификациялашга бўлган интилишлари ва шу каби бошқа объектив сабаблар билан белгиланади. “Буюк Ипак йўлининг иқтисодий макони” Хитойнинг иқтисодий манфаатларини илгари сурувчи восита бўлди. Ушбу лойиҳа ХХР ни Марказий Осиёдаги жиддий иқтисодий ўйинчига айлантирди. Бунда Хитой ўз иштирокини алоҳида иқтисодий манфаатлар ва минтақа мамлакатлари учун ўзаро маанфаатли асосда аниқ намоён этмоқда.

Шу билан бирга минтақада Хитой иқтисодиёти иштирокининг кучайиши табиий таъсирланишни ҳам уйғотди. Бунда Хитойнинг Марказий Осиёни иқтисодий жиҳатдан ўз домига тортиш хавфлари ва таҳдидларига оид мунозаралар бўлиб ўтди. Буларнинг бари Хитой омили сиёсий нарратив касб этишига олиб келди. Бу ички сиёсий курашда антиХитой омилидан фойдаланишда ҳамда норози гуруҳларнинг оппозицион салоҳият ва триггерини сафарбар қилишда намоён бўлади. Бундай сиёсийлаштириш кўпинча бошқарув ва спекулятив хусусият касб этади. Бир вақтнинг ўзида жамоатчилик ва эксперт муҳокамаларида Хитой иқтисодиёти ролининг кучайиши ХХРнинг глобал иқтисодиётдаги ролининг кучайишига асосланган табиий ва объектив жараёндир деган тушунча ортиб боради.

Хитой омилининг ижобий баҳолиниши кўпинча ҳам минтақа мамлакатлари ҳукуматларининг иқтисодиётни ривожлантириш учун инвестицияларнинг зарурлиги тўғрисидаги изоҳи ҳам Хитой томонидан Хитой кампаниялари фаолиятини тўғри белгилашда турли шакллар ва воситалардан фойдаланишига боғлиқ бўлади. Хусусан, ғарб кампанияларининг минтақа мамлакатларида фаол ижтимоий сиёсат юритиш бўйича тажрибаси ўрганилиши лозим.

8. Қирғизистонда ички сиёсий жараёнларнинг фаоллашуви

2019 йилда Марказий Осиёга таъсир кўрсатувчи омиллардан бири – Қирғизистондаги ички сиёсий вазият бўлади. Амалдаги давлат раҳбари ва экс-президент жамоалари ўртасидаги қаршиликлар унинг энг муҳим омили бўлади. У Қирғизистондаги сиёсий жараёнлар хусусиятини белгилаб беради.

Ушбу қаршилик йўналишлари ўтган йилги давлат аппаратининг кадрларни бўшатиши, экс-президенти жамоаси аъзоларига қарши қўйилган антикоррупция айбловлари, уни юридик дахлсизликдан маҳрум қилиш тартибининг жорий этилиши, Қирғизистон Социал-демократик партиясининг парчаланиши ҳамда сайлов компаниясининг қора кассаси тўғрисидаги баёнотда ифодаланган эди.

Бу қаршиликлар сиёсий кучларнинг маълум даражада бўлиниши ва улар ўртасидаги адоватнинг юзага келишига олиб келиши мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, жорий йилда Қирғизистоннинг ички кун тартибини шакллантирадиган юксак сиёсий фаоллик юз бериши кутилмоқда.

9. Минтақада “сариқ даражали” террорчилик хавфининг сақланиши

2019 йилда терроризм таҳдидлари Марказий Осиё мамлакатлари учун асосий муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Сурия низоларининг янги даврга ўтиши ва Афғонистондаги ҳарбий-сиёсий вазиятнинг ёмонлашуви Марказий Осиё жанггариларининг ҳарбий ҳаракатлар ҳудудларидан қайтиш жараёнини актуаллаштиради.

Яқин Шарқдаги низолар оқибатида пайдо бўлган турли террорчилик гуруҳлари ҳарбий кучларининг катта қисмини, ҳудудлари, даромад манбаларини йўқотганига қарамай, бугунги кунда катта хавф туғдирмоқдалар.

Айниқса, радикал гуруҳларнинг Сурия ва Ироқ ҳудудларидан сиқиб чиқарилиши ҳамда марказий осиёликларнинг ўз минтақаларига қайтарилиши оқибатида улар ўзларини қайтадан тиклаб олишлари мумкин.

Шарҳловчиларнинг фикрича, сўнгги икки йил ичида Марказий Осиёдаги айрим мамлакатларда деярли ҳар ойда кичик радикал гуруҳлар фаолияти тўхтатилган. Ушбу гуруҳлар аъзолари Сурияда ҳарбий тайёргарликдан ўтган ҳамда ўз юртлари ва қўшни мамлакатларда террорчилик ҳаракатларини содир этишни режлаштирганлар.

Қирғизистонда 2018 йилнинг фақат биринчи ярим йиллигида халқаро террорчилик гуруҳларининг 12 нафар аъзоси қўлга олинган, 2017 йилда 20 та махсус операциялар ўтказилган. 2018 йилнинг июль ойида Тожикистонда ДАИШ гуруҳи хайрихоҳлари террорчилик ҳаракатини содир этди. Унинг оқибатида чет эл фуқаролари қурбон бўлди. Бу, мазкур гуруҳ жавобгарликни ўз зиммасига олган иккинчи ҳолатдир. Тожикистондаги теракт минтақа ичида ҳали ухлаб ётган радикал жамоалар томонидан хавф сақланиб қолганини кўрсатади.

Ҳозирги кунда терроризмга қарши кураш Афғонистон ва Яқин Шарқдаги мураккаб геосиёсий вазият ҳамда Марказий Осиё жангариларининг минтақага қайтиш ва фаоллашиш жараёни туфайли ҳам кескин қиёфа касб этмоқда.

10. «Афғон тугуни»: тобора кучайиб бораётган терроризм таҳдиди шароитида президент сайловлари

Афғонистондаги мураккаб ҳарбий-сиёсий вазият 2019 йилда Марказий Осиё минтақавий хавфсизлигидаги энг асосий масалаларидан бири бўлади. Терроризм бўйича глобал индексга кўра, Афғонистон террорчилик фаоллиги бўйича дунёда етакчи ўринни сақлаб турибди. Ўз навбатида, БМТ Миссиясининг ҳисоб-китобларига кўра, 2018 йилда Афғонистонда қурбон бўлган тинч аҳоли сони рекорд даражага – 8 000 нафарга етган. 2018 йилда Афғонистон ҳукумати мамлакат ҳудудининг 55-60 % ини назорат қилган, 2015 йилда бу кўрсатгич тахминан 70% ни ташкил этган. Шу жиҳатдан, Афғонистондаги “Толибонлар” ҳаракати ва ДАИШ тарафдорларининг террорчилик фаолияти 2019 йилда жиддий муаммо келтириб чиқаради.

Шу нуқтаи назардан қараганда, 2019 йилнинг биринчи ярмида Афғонистонда ўтказилиши белгиланган президент сайловлари мамлакатнинг келгуси барқарорлигига таъсир кўрсатади ва маълум даражада Марказий Осиёнинг хавфсизлигида ўз аксини топади. Диққатга сазовор жиҳати шундаки, шу кунгача бир неча бор ўзгартирилган ва яқинлашиб келаётган бу галги сайлов кампанияси афғон элитасининг кучли рақобати ва яширин низолари шароитида бўлиб ўтади.

Таъкидлаш жоиз, президентлик сайловолди кампаниясининг барқарорлиги Афғонистон, АҚШнинг толибонлар билан тинчлик музокаралари олиб бориши негизида бўлиб ўтади. Бундай шароитда Марказий Осиё мамлакатларини афғон жараёнини тартибга солиш бўйича қўшимча майдонча сифатида қўшилиши кутилмоқда. Бироқ тинчлик музокараларини ўтказиш бўйича олиб бориладиган саъй-ҳаракатлар террорчилик ҳаракатлари билан ҳамроҳ бўладиб деб тушуниш керак.

Манба: http://sayasat.org/articles/2342-10-naibolee-vazhnyh-sobytij-v-centralnoj-azii-v-2019-godju

Total
10
Shares

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*
*