Tagesspiegel да чоп этилган

Европа ва Марказий Осиё бўлими директори Хью Уильямсон

© 2017 Рейтер (Берлин) — Албатта, Ўзбекистонда кутилмаган даражадаги яхши ўзгаришлар бўлмоқда. Ўзининг Самарқанд ва Бухоро каби афсонавий Ипак Йўли шаҳарлари билан машҳур бўлган бу Марказий Осиё давлатида бир неча ўн йиллар давомида инсон ҳуқуқлари бўйича вазият дунёдаги энг ёмонларидан бири эди. Қийноқ ва сиёсий маҳбусларни қамоққа олиш оддий ҳол эди.

Инсон ҳуқуқлари нуқтаи назаридан кўп давлатлар нотўғри йўналишда кетаётган бир пайтда, баъзан Ўзбекистон каби ақл бовар қилмайдиган мамлакатлар умид белгиларини кўрсатади. 2016 йилдан мамлакат президенти бўлган ва бу ҳафта Берлинга биринчи марта ташриф буюрадиган Шавкат Мирзиёев инсон ҳуқуқлари борасида муҳим яхши ўзгаришларни бошлади. Инсон ҳуқуқларининг жиддий бузилиш ҳолатлари сақланиб қолмоқда, лекин ўнлаб сиёсий маҳбусларнинг озод этилиши ва мамлакатдаги ҳар йилги пахта териш мавсумида мажбурий меҳнатдан фойдаланишнинг камайиши, бошқа қўйилаётган қадамлар орасида, муҳим аҳамиятга эга. Жамиятнинг баъзи оддий довюрак аъзолари ва ижтимоий тармоқлардаги норозиликлар мазкур жараённи тезлаштиришга ёрдам берди.

Аҳолиси 32 миллионни ташкил қиладиган Марказий Осиёдаги энг йирик мамлакат бўлмиш Ўзбекистонда содир бўлаётган жараёнлар ўз-ўзидан бу ўзгаришлар доирасидан ташқарида бўлган сабаблар туфайли ҳам Германия учун муҳим ҳисобланади. Ўзбекистон икки йил ичида босиб ўтган масофа, унинг Россия, Хитой ва Европа ўртасидаги стратегик жойлашуви, ҳамда Берлиннинг Тошкент билан бўлган баъзан зиддиятли алоқалари бунда алоҳидалик касб этади.

Бунда, албатта, эҳтиёткорлик талаб этилади, чунки Мирзиёевнинг ислоҳотлари жараёнида ташаббус тўлалигича юқоридан қуйига берилмоқда, шунинг учун у тўхтатилиши ёки ортга қараб кетиши мумкин. Шунга қарамай Ўзбекистонда бўлаётган ўзгаришлар Германиядаги сиёсатдонлар, тадбиркорлар ва бошқаларга баъзи бир сабоқларни таклиф қилади.

Зўровонлик қиладиган ҳукуматлар ўзгариши мумкин

Мустақилликдан кейинги йилларда мамлакатга қарийб 27 йил мобайнида раҳбарлик қилган авторитар лидер Ислом Каримов деярли барча муҳолифатни янчиб ташлаб, Ўзбекистонни сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан ажралиб қолишига олиб келди. Айнан унинг 2016 йил сентябридаги вафоти кутилмаган ўзгаришларни бошлаб берди. Мирзиёев бошчилик қилган ҳукумат иқтисодий тикланиш ва чет эл инвестицияларига бўлган кечиктириб бўлмайдиган заруратни англаб етди. Мамлакатнинг ташқи дунёдан узилиб қолишига барҳам бериш биринчи галдаги муҳим қадам эди. Ўзгаришга бўладиган бундай турткилар бошқа жойларда содир бўлиши мумкин.

Инсон ҳуқуқларининг яхшиланиши мамлакатнинг очилишига ёрдам берди

Каримовнинг вафотидан аввал Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари борасидаги дунёдаги обрўси жуда ёмон эди. 2016 йилдан буён Ўзбекистондаги расмийлар Тошкентнинг халқаро алоқаларини, айниқса Европа ва АҚШ билан қайтадан йўлга қўйишда мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилаш асосий вазифалардан бири эканлигини тан олиб келмоқдалар. Демак ўзгаришлар бўлиши эҳтимоли кам бўлган мамлакатларда ҳам инсон ҳуқуқларига доимий равишда дипломатик эътибор қаратиш стратегик жиҳатдан муҳим аҳамият касб этади.

Германия ўзининг ҳамкорлик шартларини қайта кўриб чиқиши зарур

Германиянинг Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари масалаларини кўтариш бўйича кўрсаткичлари ҳар доим ҳам бир хил бўлмаган. Афсуски, Германия ЕИда блок томонидан Тошкентга 2005 йилдаги қирғин юзасидан қўйилган сиёсий санкцияларни енгиллаштириш борасидаги хатти-ҳаракатларга етакчилик қилган. Бундан ташқари, 2015 йилгача 13 йил мобайнида Германия Ўзбекистондаги Термизда жойлашган авиабазадан қўшни Афғонистондаги қўшинларини таъминлашда фойдаланиб келган. Тошкент билан бўлган икки томонлама музокараларда Берлин мазкур хавфсизлик бўйича келишувни ҳимоя қилиш учун инсон ҳуқуқлари каби нозик масалаларга етарли аҳамият бермаган. Бошқа томондан оладиган бўлсак, Канцлер Ангела Меркел инсон ҳуқуқлари борасидаги хавотирлари туфайли Каримовнинг Берлинга ташриф буюриш бўйича таклифини рад этган, ва яқинда Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларига ёрдам беришга ҳаракт қилди. Ўзбекистонда бўлаётган ўзгаришлар Берлинга ўзининг Каримов давридаги келишув шартларини қайта кўриб чиқиш ва келгусида нима қилиш кераклигини ўрганиш имкониятини беради.

Россия ва Хитой ҳамма нарсани ҳам назорат қилмайди

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш гуруҳлари кўпинча Германиянинг зўровонлик ишлатадиган ҳукуматларни танқид қилишидан наф кам, чунки бу мамлакатлар Россия ёки Хитой ёки иккаласи билан алоқа қилишга кўпроқ қизиқадилар, деган фикрларни эшитадилар. Ўзбекистон мана шундай давлат бўлиши мумкин, лекин бу ундай эмас. Россия ва Хитой муҳим бўлиши билан бир қаторда, Германия ҳам Ўзбекистон учун муҳим иқтисодий ҳамкорлардан бири ҳисобланади ва Тошкент Германия ноу-хаусига катта қизиқиш билдирмоқда. Ўзбекистон ЕИ билан ҳам яқин алоқаларни йўлга қўймоқда. Германия ва ЕИда Ўзбекистон каби давлатларни ўзига тортадиган кўп нарса бор, ва бу уларда нозик масалаларда ўз таъсирларини ўтказиш имконияти борлигини англатади. Улар бундан фойдаланишлари зарур.

Бизнес муҳим рол ўйнайди

Ўзбекистон инвесторлар ва туристларни жалб қилишга ҳаракат қилмоқда (шу ойдан бошлаб Германияликлар учун визасиз ташриф буюриш бошланди) ва Мирзиёев немис компанияларини жалб қилишга ҳаракат қилади. Ўтмишда чет эл компаниялари қийинчиликларга учраган, кўпчилиги коррупция ва мамлакатдаги яхши ишлаб чиқилмаган қонуний база туфайли зарар кўришган. Янги имкониятларни кўраётган компаниялар инсон ҳуқуқларини ҳурмат қиладиган, мажбурий меҳнат йўқ, зўровонлик қиладиган давлат муассасалари билан ҳамкорлик қилмаслик ва меҳнат ҳуқуқларига ҳурмат каби узоқ муддатли бизнес аҳамият касб этадиган жаҳон стандартларини талаб қилиш орқали яхши натижаларга эришишлари мумкин.

Ҳушёр бўлинг! Ўзбекистондаги ижобий ўзгаришлар жуда ҳам қуйи босқичда содир бўлмоқда. Эркин сайловлар ва демократия умуман муҳокама ҳам қилинмайди. Каримовнинг авторитар аппарати ҳали ҳам сезиларли даражда ҳокимият тепасида. Эришилган баъзи ютуқларга қарамасдан мажбурий меҳнат кенг тарқалган кўринишлигича қолмоқда ва мустақил суд тизими йўқ. Шунинг учун Германия ва бошқа давлатлар ўз кўмакларини оддий фуқароларнинг инсон ҳуқуқлари борасида ҳақиқатан ҳам амалга оширилган ижобий ўзгаришлардан келиб чиққан ҳолда белгилашлари зарур.

Мирзиёевнинг ташрифи Меркель ва Президент Франк-Вальтер Штайнмайер учун эришилган ютуқларни қутлаш, лекин Берлин келгусида Тошкент билан қандай шартлар асосида ҳамкорлик қилишини аниқ белгилаш имкониятини беради. Улар сиёсий айбловлар билан ҳали ҳам панжара ортида бўлган минглаб одамларнинг озод қилиниши ва интернет цензураси ҳамда фуқаролик жамиятига босим ўтказишга барҳам берилишига ундашлари лозим.

Бу Ўзбекистонга ёрдам ва Германияга Ипак Йўлидан ташқаридаги бошқа мураккаб давлатлар билан ҳамкорликда нималарга эришиш мумкинлигини кўрсатиш имкониятини берган бўларди.

Мақола инглиз тилидан таржима қилинган. Аслини қуйидаги манзилда ўқишингиз мумкин: https://www.hrw.org/news/2019/01/21/beyond-tashkent-spring-lessons-uzbekistans-reforms

Total
6
Shares

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*
*