Морган Лью: “ўзбекчилик ва ижтимоий адолат ҳақида”

Морган Й. Лью — АҚШнинг Огайо штати университети Яқин Шарқ Антропологияси, тиллар ва маданият профессори. Мичиган штатида антропология соҳаси бўйича докторлик диссертациясини ёқлаган ва Гарвард университетида Фан жамияти тадқиқотчиси ҳисобланади.

Морган — Марказий Европа, Яқин Шарқ, Жанубий Осиё, Россия, Хитой ва Марказий Осиё ҳудудларини ўз ичига олган сўнгги тадқиқотларнинг илмий алмашинуви платформаси ҳамда thecessblog.com блогининг муҳаррири. Унинг мавзуси собиқ Совет Иттифоқи даврида мусулмонлар ҳаётини ўрганиш, ижтимоий тенгликнинг исломий ғоялари ва нефть ишлаб чиқаришнинг Марказий Осиё халқларига таъсиридан иборат. Уни, асосан, Марказий Осиё халқларининг жамиятдаги тузилмавий муаммолари ва бу борада қандай ишларни амалга оширилганлиги қизиқтиради. Шунингдек, у Евроосиё доирасида (хусусан, Марказий Осиё, Туркия, Россия ва Хитой ўртасида) этнография орқали ўзаро алоқаларни кучайтирмоқда.

2012 йилги “Сулаймоннинг ҳукмронлиги остида: Ўшдаги ўзбекларнинг янгиланишлари” деб номланган китобида Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида этник ўзбеклар диаспорасини, собиқ совет давридаги ўзгаришларни ўрганади ва улар сиёсий ҳокимият ҳақида қандай тасаввурга эга деган саволларга жавоб излайди. Тадқиқот 1993 йилдан 2011 йилгача бўлган даврда маҳаллий тилдаги интервьюлар ва ижтимоий ҳаёт ҳақидаги этнографик тадқиқот ишлари ёрдамида олиб борилди.

Ушбу китоб 2014 йилда Марказий Евроосиё тадқиқот жамияти мукофотини олган ва Марказий Евроосиё бўйича 2013-2014 йилда чоп этилган ижтимоий фанлар доирасидаги энг яхши китоб дея эътироф этилган.

Морганнинг тадқиқотлари замонавий Марказий Осиё халқлари ижтимоий адолатни тушунишлари учун тизимли асос сифатида белгилаб берди. Унинг илмий фаолияти нафақат антропология бўйича, балки тарих, сиёсатшунослик ва социологияга асосланиб, фанлараро ёндашув бўлиб хизмат қилади.

— “Сулаймон ҳукмронлиги остида” китобини ўқиганингизда, сиз “ўзбекизм” — асосий ва барқарор идентификация шакли эмас, аксинча, тасаввурга эга бўлган нарса — доимий ва мунтазам қурилган, тузилган ва янгиланган ғоялар, тахминлар, муносабатлар ва тушунчаларни кўришингиз мумкин. Сиз маҳалла ёки пост-совет шаҳарлашган макон контекстида “исломий” ва “либерал” каби тоифалар ёки иккиламчи қарама-қаршиликлар нисбий ва нотўғри эканлигини кўрсатиб турибсиз.

Марказий Осиё мамлакатлари фуқаролари Россияга меҳнат миграцияси, шунингдек, Суриядаги уруш ва марказий осиёликларнинг глобал жиҳодда иштироки нуқтаи назаридан Марказий Осиёга бўлган эътибор кучайганига қўшиласизми? Китобингизни ёзганингиздан сўнг Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар рўй берди?

— Мен асарларимда шахсиятга эътибор бермайман. Аслида, Ўшдаги ўзбеклар мисолида, бу ҳамма учун қўлланилади. Сиз ким бўлишингиздан қатъий назар, барча шахсиятлар контекстга, вазиятга ва ҳатто онийга боғлиқ.

Китобимда маҳаллий ўзбекларнинг ҳаёти билан танишиш, уларнинг “ўзбеклиги”ни ва Ўш шаҳри билан қандай алоқаси борлиги ҳақидаги қарашлар ўз аксини топган . Шаҳарнинг ўзига хос майдонига қараб, одамлар Ўшнинг ўз уйлари эканлиги ҳақидаги қарашлар акс эттирилади. Шунинг учун, бунга аниқ битта жавоб йўқ. Бунга турли хил ёндашиш мумкин. Шундай қилиб, мен бир хиллик муҳим эмаслигини кўрсатаман.

Сиз мутлақо ҳақсиз, жуда кўп нарса ўзгарди. Мен 2010 йилда у ерга бориб, жойлардаги кўп ишларимни кузатдим. 2010 йилга келиб, Ўшда ҳамма нарса сезиларли даражада ўзгарди. 2000 йилларнинг бошидан буён Марказий Осиё минтақасида миграция кучайиб кетди, у ҳар бир оилага таъсир кўрсатди. Умрининг кўп қисмини энг камида битта оила аъзоси Россияда ёки бошқа мамлакатларда меҳнат билан ўтказмайдиган оиланинг ўзи йўқ. Бу эса маҳаллаларнинг асл моҳиятини ўзгартирди. Оммавий меҳнат миграциясидан олдинги ҳудудларда аҳоли сонининг кўпайиши муаммоси мавжуд эди. Муаммо шундаки, ўзбекистонликлар кўп болали бўлса, сиз уларни уй билан таъминлашингиз керак ва Ўшда бундай уй-жой билан таъминланиш имконияти чекланган. Бироқ, бу энди муаммо эмас, бу жуда қизиқ. Аҳоли сонининг кўпайиш муаммоси бошқа муаммоларни ҳам келтириб чиқаради. Ҳозирги пайтда кўпгина ёшлар четга чикиб, маблағ тўплашга интилади. Маҳаллада ҳеч ким йўқлиги ҳақиқатан ҳам, мактаблар, оилалар турмуш тарзига, диний амалиётга ўз таъсирини ўтказади.

Мени қизиқтирган фактлардан бири Ўшдаги кўпгина ўзбек туманларида Исломни ўрганадиган кўплаб гуруҳлар бўлган. Одамлар ҳар ҳафта ёки ҳар ойда исломнинг асосларини ўрганиш учун учрашганлар. Буни энди қила олмайдилар. Одамлар кетгач, учрашиш қийин бўлди. Кўплари чет элда иш билан машғул. Ва бу динга ҳам ўз таъсирини ўтказди. Оилада қачон ва ким турмушга чиқиши масаласи ҳам ўзгаради. Пулни тежаган ҳолдагина турмуш қурасиз. Тўйдан кейин сиз яна иш учун кетасиз. Шунинг учун бу ерда ўзгаришлар жуда катта.

Хўш, бу қандай қилиб идентификацияга таъсир қилади ёки, айтилгандек, мен бир хиллик тўғрисида қандай гапиришим мумкин? Ўшда янги ўзбек авлодлари пайдо бўлди деб ўйлайман. Уларнинг дунё қараши ўзгарган. Ҳеч бўлмаса, бу дунёда бошқа нарсаларни кўрган. Жамиятда баъзи урф-одатларнинг шаклланишида яқин атрофдаги жамоанинг борлигига, доимо яқин бўлган одамларга боғлиқ эди. Энди бу мумкин эмас.

— Ўшдаги ўзбекларнинг фаоллиги глобал миграцияда ошиб бораётганига бирон-бир изоҳ бера оласизми?

Бу яхши савол. Аслида, мен бу масала бўйича тўғридан-тўғри тадқиқот олиб бормадим. Лекин, кўпчилик бу ҳақда гапиради. Умуман олганда, экстремистик гуруҳларда тўғридан-тўғри иштирок этиш анча паст деб айтишим мумкин. Менда бу борада етарлича маълумот йўқ, шунинг учун аниқ айтолмайман. Сўров ўтказмадим ва одамларга қуйидагича мурожаат қилмадим: “Агар сиз тақиқланган ҳаракатларда қатнашсангиз, қўлингизни кўтаринг”. Лекин, шуни айтишим мумкинки, бундай тадбирларда жуда кам одамлар иштирок этадилар. Жуда кам сонли одамлар зўравонлик ва қотилликни қўллаб-қувватлайди. Менингча, айрим гуруҳлар ижтимоий адолатли мақсадлар тарафдори. Оддий халқ дардини тинглай оладиган, кам таъминланганлар эҳтиёжларини қондира оладиган янада адолатли жамиятни барпо этишда давлат амалдорлари ва тадбиркорлар собитқадам бўлишлари керак эди. Ўйлайманки, бундай гуруҳларга кўпчилик хайрихоҳлик кўрсатади. Албатта, турли гуруҳлар ва турли мақсадлар мавжуд. Умуман олганда, кўплаб гуруҳлар жамиятни янада яхшироқ қилиш мақсадида Исломга мурожаат қилишади. Ушбу баёнот кўпчиликни қизиқтирмоқда.

— Сизнинг сўнгги лойиҳаларингиздан бири — Ўзбекистон ва Қирғизистон аҳолиси адолатни қандай тасаввур қилишади? Ушбу лойиҳа ҳақида батафсил маълумот бера оласизми?

Бир яхши гапни эслайман. Мен Ўшда бир қирғиз билан суҳбатлашдим. У одамларнинг оилани боқиш, иш топиш, ҳаётда кўплаб қийинчиликларни қандай енгиб ўтиш керак каби кўп муаммолар борлигини айтди. Лекин у ҳаммасидан кўра муҳимроқ бўлган “биринчи рақамли масала” — бу “адолат”, деб айтди. Бошқача айтганда, омон қолиш учун кураш жуда мураккаб. Агар сиз курашаётганингизни ҳис қилиб айтганда, тизим сизни қўллаб-қувватламаса, охир-оқибатда сиз жамиятдаги ҳамма нарса қандай ташкил қилинганидан ҳафсалангиз пир бўлади. Бу адолатни кўпчилик учун энг муҳим масала деб ҳисоблайди.

Мен адолат деганда одамлар нимани англаши ҳақида сўрадим. Бу сўзнинг таърифига эҳтиёжим йўқ. Адолатнинг асл маъносида инсонлар нимани кўришлари билан қизиқаяпман. Бошқача қилиб айтганда, жамиятда адолатни таъминлаш учун кўпроқ адолат зарур деб ҳисоблаганларида, улар, айнан нимани назарда тутишади, аниқ ва амалий ўзгаришлар нимадан иборат? Мактабга қандай бориш керак? Бозорда гўшт сотиб олиш қандай? Тиббиёт масаласи ёки мамлакатни тарк этиш ёки ўз бизнесларини юритиш қандай? Адолат амалий жиҳатларга қандай таъсир қилади?

Шу каби саволларга жавоб излаш зарур. Хўш, одамлар яхши жамият қуриш учун нимани ўйлайди? Бу одамларнинг ҳалоллигидан кўпроқ нарсани талаб қиладими? Менингча, бу жуда қийин савол, чунки адолатли жамият адолатли одамлар жамоасидан кўра кенгроқ тушунчага эга деб айтишим мумкин.

Айтайлик, пора олган баъзи расмийлар бор. Нега у пора олади? Эҳтимол, у ёмон одам. Эҳтимол, оиласини боқиши керакдир. Балки, унинг жияни турмушга чиқаётган бўлса, қариндошининг тўйи учун олаётгандир. Агар у пора олмаса, у бу мажбуриятларни бажара олмайди. Бу жуда мураккаб масалаларни юзага келтиради. Қандай қилиб у маънавий шахс бўлиши мумкин? Пора олишдан бош тортадими ёки оила аъзоларининг эҳтиёжига бепарво бўладими?

Шунга кўра, бу биргина одам ва унинг ахлоқи эмас. Бутун тизим ўзгариши керак. Буни қандай ўзгартириш мумкин? Айнан шуларни одамлардан сўрашни хоҳлайман.

— Улар адолат деб, асосан, исломий адолатни назарда тутадилар деб ўйлайсизми? Анъанавий адолатми? Ғарбий адолатми? Ёки улар ҳамма нарсани аралаштирадиларми?

Адолатли тизим хақида гапирилганда, кўпчилик ислом динига мурожаат қилади. Аммо адолатнинг бошқа модели ҳам мавжуд. Бугунги кунда Марказий Осиёда қизиқарли нарса бутун дунё ғоялари учун очиқ, деб ўйлайман. Одамлар глобал ғояларни етарлича қабул қилишлари ва уларни ўзлаштиришлари мумкин: қозоқ, қирғиз ёки тожик ғоялари сифатида. Маҳаллий маданият билан уйғунлашиши мумкин бўлган жуда кўп ғоялар мавжуд.

Бу мени қизиқтирадиган саволларнинг бир қисми. Агар улар ислом ғоялари бўлса, одамлар фикрига кўра, қандай қилиб бу ғоялар жамиятни яхшилайди? Агар бу бошқа турдаги фикр бўлса, унда уларни қандай қилиб интеграция қилиш мумкин? Ҳатто айрим исломий қарашларни бизнес мактабларида энг яхши бошқарув амалиётлари билан уйғунлаштириш мумкин. Жамият фаровонлигини яхшилаш борасида турли қарашлар мавжуд.

— Келгуси йилларда Марказий Осиёда исломни ўзгартириши мумкин бўлган янги тенденциялар нимани англатади?

— Бу катта савол. Совет Иттифоқи парчаланганидан сўнг, ўсиб келаётган авлод, ўзларининг жамиятлари ва сиёсатида улғайиб, исломнинг тушунчаси ва маъносида чуқур ўзгариш бўлади. Совет тушунчаси камроқ бўлади, чунки ислом биринчи навбатда мерос, ахлоқ (Адиб Холиднинг “Коммунизмдан кейинги Ислом” китобида ўқиган каби) ва илоҳий моделга кўра, Ислом идеал инсонлар етиштиришдан кўра кўпроқдир. “Солиҳ Ислом” деб номланган нарсага ўтиш (мисрлик аёллар ҳақида “Саба Маҳмуд” китобига қаранг) — “бутун дунё бўйлаб тақводорлик сиёсати”. Бироқ, бу Марказий Осиёда бугун қандай рўй беради? Минтақа ёки ўша ерга хос бўлган қарашлар қандай? Булар ўрганишимиз керак бўлган асосий масалалардан бири.

— Марказий Осиё бўйича олиб борилган изланишлар натижасига шарҳ бера оласизми? Тадқиқотни ривожлантиришда сизда қандай муҳим ғоялар мавжуд?

Мен бу саволни ўйлаб чиқдим. Марказий Осиё бўйича яқинда ўтказилган тадқиқотларимнинг муҳим жиҳати сифатида концептуал етукликни таъкидлашим мумкин. Умид қиламанки, ўз вақтида ва жойга тегишли бўлган антропология ва тарихнинг мураккаб услубларини, шунингдек, организм ва космик ижтимоий иерархияни қуришда қандай иштирок этаётганини таҳлил қилиш учун феноменологик география ва сенсорли антропологияни ва сиёсий қарашларни қўллашдан иборат эди. Менингча, ушбу соҳада муаммо, камчиликларни излаш, бартараф қилишда ҳали кўп ишлар қилиниши керак.

Бироқ, Матеусз Лашковский, Жудит Беер, Давид Монтгомери, Тилла Мостовланский, Эва-Мария Дюбюиссон, Ниcк Мегоран Жулие МакБриен, Аксай Исмаилбекова, Жеанне Фо Де ла Cроих ва Мадлен Реэвесъин каби олимларнинг янги таҳрирдаги сўнгги этнографик бир қатор монографиялари бошқа машҳур муаллифларни ўзига жалб қиладиган, аҳамиятлилик, атроф-муҳит, тимсол, нутқ, урф-одат, тақводорлик ва кучнинг маъно-мазмунини тушунишининг турли қирраларини ўрганади. Ушбу китоблар минтақада ва ундан ташқарида мураккаб саволлар беришга ундайди. Менингча, Марказий Осиёда олиб борилган тадқиқотлар етукликнинг янги даражасига кўтарила бошлади, бу минтақадаги бошқа ҳамкасбларимиз бизга кўпроқ ва тез-тез мурожаат қилишлари мумкин.


Total
16
Shares

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*
*