Наврўз байрамида марказий осиёлик чавандозлар Ўзбекистонга тўпланишди. Қашқадарё ва Самарқанд каби жанубий вилоятларда кўчманчиларнинг қадимий ўйинларидан бири — кўпкари бўйича халқаро мусобақалар ўтказилди. Сўнгги йилларда бу миллий спорт турини ривожлантиришга катта эътибор берилмоқда. Чунки бу отларнинг қорабайир каби миллий зотларини машҳурлашиши ва кўпайишига хизмат қилади.

Uzanalytics.com воқеалар ўтказилган жойлардан фоторепортаж тақдим этади.

Сирожиддин Жовлиев кўпкари турниридаги энг кучли чавандоз полвон деб топилди. У улоқни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Афғонистондан ташриф буюрган чавандозлар ичидан олиб чиқишга муваффақ бўлди

Халқаро турнирда иштирок этган спортчиларнинг сони 500 дан ошди. Мусобақа иштирокчилари 60 та туя, 50та телевизор, кир ювиш машиналари музлатгилар, гиламлар, пул мукофотлари каби кўплаб қимматли совғалар учун беллашдилар.

Самарқанд вилоятида бўлиб ўтган мусобақада жиззахлик спортчи Ориф Шодиёровга ғолиб деб топилди ва унга янги Chevrolet Lacetti автомобили калити топширилди.

Полвон ушбу ютуққа “Пантера” лақабли қорабайир отида сазовор бўлди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари ўртасида ҳам мусобақа ташкил этилди. Муросасиз кечган баҳсда 3:2 ҳисобида маҳаллий спортчиларнинг қўли баланд келди.

Халқаро кўпкари турнири чет эллик туристларни ҳам жалб этди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил декабрь ойида Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида қорабайир зотли отларининг довруғини кенг ёйиш мақсадида Наврўз байрами арафасида Халқаро кўпкари ўйинларини ўтказиш бўйича топшириқ берган эди.

Кўпкари буйича ўтказилган халқаро турнири доирасида миллий кураш, арқон тортиш, тош кўтариш, қўчқор ҳамда хўроз уриштириш каби миллий халқ ўйинлари ҳам ўтказилди.

Қашқадарёдаги Кураш мусобақасида ғузорлик Шерали Жўраев мутлақ вазн тоифасида ғолиб деб топилди, ва унга бош соврин — “Spark” автомобили калити топширилди. Шунингдек, кураш бўйича аёллар ўртасида ҳам ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Ўтган йилнинг сентябр ойида Қирғизистонда ўтказилган Бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинларида Ўзбекистон жамоаси жами 33та медал билан 5 ўринни қўлга киритган эди.

Total
37
Shares

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*
*