Россиядаги миграция тенденциялари. 2018 йилнинг расмий рақамлари

Россия Федерациясининг Ички ишлар вазирлиги 2018 йилдаги миграция кўрсатгичлари бўйича расмий статистик маълумотларни эълон қилди. Ўтган йили Россия Федерациясида бешта Марказий Осиё республикаларининг миграцияси бўйича инфографикани маълум қилган эдик. Бу гал сўнгги икки йил ичидаги маълумотларни таққослаймиз.

Россияга бутун умрга келган мигрантлар

2018 йилда «янги россияликлар», Россия Федерациясининг янги фуқаролари сони яна 270 000 нафар кишига кўпайди. Улардан юз минг нафардан ортиғи (41,5%) Марказий Осиё республикалари ҳудудларида туғилганлардир. 2018 йилда РФнинг ҳар учинчи фуқароси Украинада туғилган. Украинадан сўнг Қозоғистон ва Тожикистон фуқаролари 2-чи ва 3-чи ўринларни эгаллади. Улар ўтган йилга нисбатан кўпроқ Россия паспортига эга бўлишган. Россия Федерациясида бўлган ўзбекистонликлар Россия паспортини олишга у қадар интилмайдилар – улар ўз ўринларини арманларга бўшатиб берсаларда, барибир Россиянинг янги фуқаролари бешталигига кирган.

2018 йилда Тожикистон ва Ўзбекистон ҳар битта мамлакатни алоҳида ҳисоблаганда яшаш гувоҳномаси олиш бўйича Украинадан уч баравар паст кўрсаткични қайд этган.


Яшаш гувоҳномасини олган ва мазкур ҳужжат бўйича Россияда истиқомат қилаётган Марказий Осиё фуқаролари сони 200 минг нафар кишини, Украина фуқаролари – 170 минг нафарни ташкил этади.


Россияда яшаш гувоҳномасини олган ва мазкур ҳужжат асосида ушбу мамлакатда истиқомат қилаётган хорижий фуқаролар сони бўйича Марказий Осиё мамлакатлари украиналиклар (170 000)дан ўзиб кетди. Ўзбекистон – 80 000 нафарни ташкил этди ва мазкур рўйхатда иккинчи ўринни банд қилди. Тожикистон – 72 000 ва учинчи ўринни эгаллади, Қозоғистон – 35 000, Қирғизистондан – 14 000 ва Туркманистондан – 3 800 нафар фуқаро яшаш гувономасини олиб, шу асосда Россияда истиқомат қилади. Уларнинг барчаси биргаликда 200 000 кишидан ортиқни ташкил этади.

Россияда яшаш гувоҳномаси билан истиқомат қиладиганлар сони бўйича Қозоғистон фуқаролари Арманистон ва Озарбайжон фуқароларидан анча орқада, Молдава фуқароларидан эса бироз ортда, бироқ улар Белорус фуқароларидан олдинги ўринларда туради.

Вақтинча яшаш учун энг кўп Украина (биринчи ўрин), Қозоғистон (иккинчи ўрин), Тожикистон (учинчи ўрин) ва Ўзбекистон (тўртинчи ўрин) фуқаролари рухсатнома оладилар. Номаълум (эҳтимол Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи билан боғлиқ) сабабларга кўра, Қирғизистон фуқаролари яшаш гувоҳномаси ва вақтинчалик яшаш учун рухсатнома олишга камроқ ариза берадилар.

Россияда вақтинча яшаш учун рухсатнома билан истиқомат қилаётганлар ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Бунда катта фарқ билан Укарина биринчи ўринда, кейин поғоналарда эса Ўзбекистон, Тожикистонн ва Қозоғистон турибди.

Марказий Осиё фуқаролари Россияга чиқиб кетаётганига қарамай, минтақа аҳолиси сони ортмоқда


Марказий Осиё аҳолиси ҳар йили қарийб бир миллион икки юз нафар кишига кўпаймоқда


Ҳар йили Марказий Осиёдан ўртача 100 000 нафар киши РФ фуқаролигини олиши ва 300 000 нафардан ортиғи вақтинча яшаш рухсатномаси асосида (деярли шунча аҳоли яшаш гувоҳномаси билан ) РФда истиқомат қилишига қарамай, Марказий Осиё аҳолиси яхши суръатда ўсишда давом этмоқда. Гарчи минтақанинг минглаб нафар аҳолиси иқтисодий сабабларга кўра, ўз юртида яшолмаётганига қарамай, ўз келажагини Россия билан боғлаётган бўлсада, туғилиш кўрсатгичининг юқорилиги сабабли минтақада аҳоли сони камайганича йўқ. Бу ерда аҳоли сони йилига қарийб бир миллион икки юз нафар кишига кўпаймоқда.

Айни пайтда мигрантлар оқимига қарамай, Россия сўнгги 10 йилда биринчи марта аҳоли камомадини тўлдиролмади. Росстат томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, 2018 йилда миграция оқими РФ аҳолиси табиий камомадининг фақат ярмини (57.2%) тўлади.

Бироқ, миграция ўсишининг пасайишига қарамай, бир вақтнинг ўзида минтақадаги икки мамлакат – Тожикистон ва Қозоғистон Россияда миграция ўсиши бўйича Украинадан ўзиб кетишди. Тожикистон Россияда миграциянинг ўсиш суръати бўйича сўнгги тўрт йил ичида етакчи бўлган Укаринани илк марта ортда қолдирди.

Тожикистон Россияда миграциянинг ўсиш суръати бўйича сўнгги тўрт йил ичида етакчи бўлган Укаринани илк марта ортда қолдирди.

Бир қарашда миграция ўсиши бўйича етакчи мамлакат бўлган Тожикистондан ташриф буюрганлар сонини йил кунларига бўлганда, ажабланарли ҳолат кузатилади. Унга кўра, ҳар куни Тожикистоннинг 186 нафар фуқароси Россияга ташриф буюради. Аслида бунинг жавоби Росстат методологиясидадир. Унга кўра, ташриф буюрганлар сонига доимий ёки 9 ой ва ундан юқори бўлган муддатга вақтинча рўйхатдан ўтган мигрантлар киритилади. (Бу ерда ҳар йили мигрантлар рўйхатида турган миллионлаб одамлар ва кўчиб келаётган минглаб мигрантлар орасида катта фарқ бор.) Айни дамда Росстатнинг қайд этишича, « «ташриф буюрганлар» ва «чиқиб кетганлар» тушунчалари миграцияга маълум даражада шартли тавсиф беради, чунки бир шахснинг ўзи йил мобайнида доимий яшаш жойини кўп марта ўзгартириши мумкин». Россиянинг РБК медиахолдингги расмий статистиканинг нуқсонларини қуйидагича шарҳлайди: «2011 йилда вақтинчалик муддати тугаган (тўққиз ой ва ундан кўпроқ) мигрантлар мамлакатдан чиққанлар рўйхатига автоматик равишда тушиб қолган. Бундай мигрантларнинг каттагина қисми ҳеч қаерга чиқиб кетмайди. Яъни Россия статистикасида қайд этилаётган эмиграция кўп жиҳатдан виртуалдир».

Шу тариқа, ноқонуний миграцияни ҳеч қим ҳисобга олмаяпти, Россияга ташриф буюраётган ва мамлакатдан чиқиб кетаётган хорижий фуқаролар сони статистика бўйича чегара назоратига тақдим этилмаяпти.

Россияга ишлашга келувчилар

Расмий маълумотларга кўра, ўтган йили Ўзбекистон ва Тожикистоннинг миллионлаб фуқароси Россиянинг миграция ҳисобида рўйхатга киритилган. Абсолют маълумотларга кўра, Ўзбекистон сўзсиз етакчилик қилади – Россиянинг тегишли органлари қарийб тўрт ярим миллион нафар ўзбекистонлик фуқарони миграция ҳисобида рўйхатга киритган. Бу рақам ўтган йилга нисбатан қарийб ярим миллионга ошган! Ушбу рўйхатда иккинчи ўринни эгаллаган Тожикистон фуқароларида ҳам бу рақам ўтган йилгига қараганда тахминан 10%га ўсган. Кейинги ўринларни Хитой, Украина ва Қирғизистон эгаллайди.

2018 йилда Ўзбекистоннинг 2 миллион нафар ва Тожикистоннинг бир миллион нафар фуқароси Россия Федерациясига ташриф мақсадини ўз миграция картасида меҳнат деб кўрсатган. Бу рақам Ўзбекистоннинг Россияда иш қидираётган Қозоғистон фуқаролари сонидан 20 марта, Тожикистонникидан 10 баробар кўпдир. Ўзбекистон ва Тожикистон фақат мазкур кўрсатгичлар бўйичагина украиналикларни ортда қолдиришган бўлса керак. Россияда расмий иш қидираётган ўзбекистонлик ва тожикистонлик фуқаролар сони ўтган йилга нисбатан ўсган.

Россияда марказий осиёлик талабалар орасида сон бўйича қозоғистонликлар кўпчиликни ташкил этади. Сайёҳлар бўйича ҳам худди шундай ҳолат кузатилган. Бироқ “Туркманистонлик сайёҳлар” Россияда тожик ва қирғиз сайёҳларининг жами сонидан ҳам ошади.

Шуни ҳам қўшимча қилиш керакки, Туркманистон Россияга кириш визаси билан ташриф буюраётган Марказий Осиёдаги ягона мамлакатдир. 2018 йилда 37 000 нафар Туркманистон фуқаролари ана шундай визаларни олган.

Total
24
Shares

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*
*