Ўзбекистон Марказий банки 2018 йил тўлов баланси бўйича статистика маълумотларини эълон қилди

Ўзбекистон Марказий банки 2018 йил тўлов баланси, сармоявий позиция ва Ўзбекистоннинг ташқи қарзи бўйича статистика маълумотларини эълон қилди. 

Ўзбекистондаги фаол ислоҳотлар ва иқтисодиётни қайта қурилиши 2018 йил жорий операциялар ҳисоби дефицитига (буромадига) олиб келди. Бу эса ЯИМ 7 фоизини ташкил қилди (1 -жадвал). Яъни мамлакатга кириб келаётган валютадан, чиқиб кетаётган валюта кўпроқдир, бу дегани маҳаллий валютага босим бўлиб, доллар курси ошади.

Бундай вазиятга ҳомашё товарлари (энергия ташувчилар ва қимматбаҳо металлар)га жаҳон нархларининг пасайиши муносабати билан савдо буромади ошганлиги ва импорт ўсиши таъсир этди. Ундан ташқари Марказий банк белгилашича, мамлакатнинг ташқи қарзи ўсган, хорижга капитал чиқиб кетиши ортган, меҳнат мигрантлари оқимларини қабул қилаётган мамлакатларда ташқи шароитлар ноқулайликлари билан боғлиқ трансчегара пул ўтказмалари ҳисобига пул тушимлари ўсиш суръатлари секинлашган.

2018 йил натижалари бўйича жорий операциялар ҳисоби дефицит билан шаклланган ва 3,5 миллиард долларни ташкил қилади. Бунда дефицитни шаклланишида энг катта таъсирни экспорт суръатлари ўсишига нисбатан товарлар импорти ўсиш суръатлари юқорилиги кўрсатган. 2018 йилда товарлар савдоси бўйича, олтин билан савдо ва тўғрилаш( корректировка)лар ҳисобга олиниб ташқи савдо айланмаси 29,6 млрд.долларни ташкил қилди.

Экспорт ва импорт ҳажми мувофиқ 11,4 ва 18,3 млрд.долларни ташкил қилди, савдо балансининг салбий сальдоси – 6,9 млрд.долл.

2016-2018 йилларда товарлар экспортининг биргаликдаги ҳажмининг 80 фоизи 5 мамлакатларга тўғри келар эди. Ундан 30-35 фоизи Швейцарияга (олтин). Умумий экспорт ҳажмининг 60-70 фоизини ҳомашё товарлар (олтин ва табиий газ) ташкил қилади. Бунда, табиий газ экспортининг асосий ҳажми Хитой, Россия ва Қозоғистонга тўғри келади.

Шу билан бирга қуйидаги гуруҳ товарлар бўйича ўсиш суръатлари юқорилигини кузатиш мумкин: “машина, жиҳоз ва механизмлар” – 6,2 млрд.долл. (2017 йилда -3,7 млрд.долл.), “ноқимматбаҳо металлар ва улардан буюмлар” – 2,4 млрд.долл. ( 2017 йилда – 1,7 млрд.долл.) “ер усти, сув ва ҳаво транспорти воситалари” – 2,6 млрд.долл.( 2017 йилда – 1,3 млрд.долл.)- буларнинг ҳаммасига импорт ҳажмининг биргаликдаги ҳажмининг 59 фоизи тўғри келади ( 2017 йилда эса 52 фоизи тўғри келган).

Бунда Ўзбекистоннинг асосий шериклари ҳисобланган Россия ва Хитойдан товарлар импорти мувофиқ равишда 36 % ва 30 %га кўпайган, аммо уларнинг улуши солиштирма оғирлигида камайган, ва Россия бўйича 18,1 фоизни (2017 йилда 19,5 %) Хитой бўйича -19,9% (2017 йилда -22,4 % ни ташкил қилган эди). Бундай камайиш импорт ҳажмида бошқа мамлакатларнинг улуши кўпайгалиги билан боғлиқ. Жумладан, Япония улуши 0,9 фоиздан 4,4 фоизгача кўпайган, Жанубий Кореяники эса 9,7 фоиздан 11,2 фоизгача ошган.

Тоза ташқи ўзлаштиришлар деярли икки баробарга ортди, 2017 йилга нисбатан 2,1 млрд. долларга кўпайган. Қарздорлик давлат сектори ҳисобига кўпайган (2,5 млрд.долл.), шу вақтнинг ўзида хусусий секторнинг қарздорлиги 977,3 млн.долларга камайган. Шундай қилиб давлатнинг ташқи қарзи янги ўзлаштиришлар ҳисобига ўсиш тенданциясини сақлаб қолган.

2018 йилда иқтисодни кредитлаш 51 % ортди. Янада фаолроқ кредитлаш қурилши соҳаси ва реал сектор учун зарур бўлган импорт товарларга талаб ўсишига олиб келди.

Хорижий инвестицияларининг ялпи ҳажми 1,8 млрд. долл. ташкил қилди (2017 йилда – 2,6 млрд.долл.), асосан нефтьгаз соҳасига қўйилмалар камайиши ҳисобига. 2018 йилда инвестициялар бўйича тўловлар, асосан нефть ва газ соҳаси корхоналари бўйича тўловлар кўпайганлиги сабабли ошди ва 1,2 млрд.долл. ташкил қилди. (2017 йилда – 780 млн.долл. эди). Шу билан бирга хорижий инвесторлар томонидан қайта сармоя киритилган даромадлар 2018 йилда 46 фоизга ошди ва 633 млн. долл.ташкил қилди. Тўғридан тўғри хорижий инвестицияларнинг тоза оқими 2018 йилда 624 млн.долл.ташкил қилди ва 2017 йилдаги кўсаткичга нисбатан 3 марта камдир. Бундай камайиш сармоялар репатриацияси (қайтарилиши) ҳажми кўпайиши билан боғлиқ, 2018 йилда 1 млрд.долл.ташкил қилди (2017 й. -524 млн. долл. эди).

Жисмоний шахсларга – резидентларга ( уй бекаларига) трансферт пул ўтказмалари асосан халқаро пул ўтказмалари тизими орқали келиб тушади. Ўз навбатида, тўланган трансфертлар резидентлар томонидан норезидентларга жўнатилган тўловлардир. 2018 йилда улар 5,114 млрд. долларгача ошди.

Total
43
Shares

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*
*