“Инновация” сўзи луғатларда “янгиликни жорий қилиш, фан-техника ютуқларини бошқариш ва ташкил қилиш соҳасидаги янгиликлар мажмуи” деб изоҳланган экан. Аслида ҳам шу. Фақат кенг маънода оладиган бўлсак, ҳаётимизнинг ҳамма жабҳасида янгиликка интилувчанликнинг ўзи инновация. Ишнинг кўзини билиш инновация. Беъмани, исрофгарчиликлардан қочиш ва самарали меҳнат бу – инновация.

Умуман олганда бу тушунча халқимизнинг менталитетида бор. Фақат уни бир “қайта юклаш” ва “янгилаш” керак холос. Ўзбекистон Президенти ҳамма соҳаларни “қайта юклаш” ва “янгилаш” учун инновацияларни ривожлантиришни устувор вазифа қилиб белгилади. Инновацион ривожланиш вазирлиги тузилди ва ишлаяпти. Лекин, буни дуёнинг баъзи рейтинг агентликлари ё билмайди, ё билса ҳам унчалик тушунишмайди.

Масалан, яқинда Америкдаги Bloomberg медиакомпанияси жаҳон давлатларининг иқтисодий инновацион индексларини чоп этди. 2018 йил якунларига кўра эълон қилинган рўйхатда Инновацион ривожланиш вазирлиги бор мамлакат киритилмагани қизиқ. Инновацион вазирлиги бўлмаган давлат – Жанубий Корея эса кетма-кет жорий йилги рейтингда ҳам биринчи ўринни сақлаб қолди.

Bloomberg рўйхатида илмий тадқиқотлар ва таълим соҳасида катта ютуқларга эришган Германия икки поғона юқорилагани кўринади. Европанинг иқтисоди энг ривожланган давлати дунёда ҳам пешқадамни таъқиб этмоқда.

Финлар ҳам “инновацион ривожланиш йили”да 4 поғона сакраш қилишди. Bloomberg рейтингида Исроил (+5), Люксембург (+4), Руминия (+6) ва Таиланд (+5) яхши кўтарилишга эришган. Словения Топ-60 га илк бор кирди ва 31-ўринга жойлашди.

Bloomberg инновациялар индекси етти йилдан бери мунтазам ўтказиб келинади. Унда мамлакатлар 10 та тамойил бўйича рўйхатга киритилади. Унда тадқиқотлар ва илмий ишланишлар учун харажатлар, ишлаб чиқариш қудрати, юқори технологияларга оид компанияларнинг ўрни, аҳолининг фаровонлиги каби еттита асосий йўналишга эътибор қаратилади.

Bloomberg инновациялар индекси (Топ-10 лик)

1. Жанубий Корея (етакчиликни сақлаб қолди)

2. Германия (+2)

3. Финляндия (+4)

4. Швейцария (+1)

5. Исроил (+5)

6. Сингапур (-3)

7. Швеция (-5)

8. АҚШ (+3)

9. Япония (-3)

10. Франция (-1)

Германия

Bloomberg Инновациялар индексида Германия пешқадам Жанубий Кореяни қувиб етишига сал қолди. Бунга Volkswagen AG, Robert Bosch GmbH ва Daimler AG каби гигант компаниялар томонидан мунтазам равишда ишлаб чиқариш таннархининг камайтирилиши ва сифатнинг оширилиши, илмий тадқиқотларга сафрланаётган маблағларнинг кўпайиши ва самарадорлиги асос қилиб олинди. Жанубий Кореянинг мағлубиятсиз юришлари эса патент фаоллигининг қуйи кўрсаткичлари билан изоҳланмоқда.

Швеция, Хитой

2018 йилда иккинчи ўринни эгаллаган Швеция бу йил еттинчи поғонага тушиб кетди. Патент фаоллиги Хитой ва Исроилнинг баллари кўпайишига сабаб бўлди. Бу йилда Яқин Шарқ давлати Сингапур, Швеция ва Японияни ортда қолдиришга эришди.

Сингапурдаги Australia & New Zealand Banking Group Ltd. Компанияси раҳбари Хун Гонинг сўзларига кўра, Жанубий Кореянинг биринчи ўриндаги барқарор ҳолати стартапларни қўллаб-қувватлашга қаратилган дастурлар ва стратегик технологияларга инвестицияларни жалб қилишда эришилган натижалар билан боғлиқ.

Бироқ, унинг айтишича, “муаммолар ҳам йўқ эмас, масалан, юқори технологияларга ихтисослашган йирик конгломератлардан инвестициялар олиб чиқилса вазият ўзгариб кетади”.

“Инновациялар иқтисодий кўрсаткичларни рағбатлантирувчи воситага айланмоқда. Бу Осиёнинг демографик дивидентлардан ҳоли, юқори даромадга эга мамлакатлари учун жуда муҳим”, – дейди Го.

Буюк Британия бир поғонага пастлаб 18-ўринга жойлашди. Бу борада Хитойга имконият бой берилди. Дунёнинг йирик иқтисодиётига эгалик қилаётган Хитой Huawei Technologies Co. ва BOE Technology Group компанияларининг янги ишланмалари ва тадқиқотлари туфайли мазкур рейтингдаги ўрнини яхшилаб бормоқда. Бироқ, давлатнинг умумий ишлаб чиқаришдаги инновация тизими илғор мамлакатларникидан бироз орқада.

2019 йилги рейтингда энг кўп ютқазганлар Тунис ва Украинадир. Улар топ-50 дан чиқиб кетишди.

Жаҳон иқтисодиётидаги ўнта давлат маълумотлари ишончли экани боис ушбу рўйхатга киритилди.

Бирлашган Араб амирликларининг дебюти 46-ўрин бўлди. Ўтган йили рўйхатдан тушиб қолган Бразилия бу йил яна Индексга қайтиб 45-ўринга жойлашди. Шунингдек, дунёнинг ривожланаётган мамлакатлари Ҳиндистон, Мексика, Вьетнам ва Саудия Арабистони ҳам илк бор Bloomberg назарига тушди. Жанубий Африка эса ушбу қитъадан рўйхатда ягона вакил бўлиб турибди.


Total
5
Shares

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*
*