Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 14 майда қабул қилинган “Электрон тижоратни тезкор ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон ҳукумати мамлакатни рақамлаштиришга қаратилган қатор ишларни амалга оширди. Мазкур ҳужжатда мамлакатда электрон тижоратни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган қатор муаммолар ва уларни ҳал этишнинг бир нечта қонуний ечимлари кўрсатилади, шунингдек, Ўзбекистонга Amazon, eBay ва бошқа виртуал бозорлар учун йўл очилади.

Бу борадаги маълумотлар билан ўзбек тилида шу ерда танишиш мумкин http://caa-network.org/archives/13349

Интернетдан фойдаланиш

Ўзбекистон минтақада аҳолиси энг кўп мамлакат бўлгани боис, у ҳудуддаги нетизенлар умумий сонининг кўплиги бўйича етакчилик қилмоқда. Ўзбекистонда қарийб 15 миллиондан ортиқ фуқаро интернетдан фойдаланади. Бу мамлакатнинг қарийб ярим аҳолиси дегаанидир. Ўзбекистон фоиз ҳисобида Қозоғистондан анча орқада. Масалан бу ерда 80% аҳоли интернетдан фойдаланади.

2018 йил январда Ўзбекистонга интернетнинг кириши

Ҳар қандай девайс орқали интернетдан фойдаланган аҳоли фоизи – Ўзбекистон 48%

Source:  2018 Global Digital ҳисоботи

Мобиль алоқадан фойдаланувчилар компьютерларни қувиб етди

Ўзбекистонда интернетдан фодаланаётганларнинг ярми мобиль телефон орқали ушбу ижтимоий тармоққа уланади. Мобиль телефонлар оммалашуви телекоммуникация компаниялари тақдим этаётган нисбатан арзон ва симсиз алоқанинг мавжудлиги билан изоҳланади. Бундан ташқари, турли муассасаларда кенг тарқалаётган бепул Wi-Fi ҳамда интернетдан симсиз фойдаланишда қулай инфратузилма ҳам муҳим роль ўйнайди. Бунда интернетга уланиш учун фақат сим-карта керак бўлади холос. Ўзбекистонда мобиль интернет жуда яхши ривожланган – мамлакат аҳолисининг мобиль интернетдан фаол фойдаланувчилари сони фоиз ҳисобида олганда 30% га етди, бу қарийб 10 миллион нафар фуқаро ижтимоий тармоқдан фойдаланади, деганидир.

Халқаро электр алоқа иттифоқидан олинган маълумотларга кўра, 2016 йилда Ўзбекистоннинг ҳар юзта фуқаросига 74 тадан мобиль телефон тўғри келган.

Тезлик

Ўзбекистондаги мобиль интернетнинг яна бир ижобий томони – унинг юқори тезликда ишлашидир. Мобиль интернет-провайдерлари абонентларининг тенг ярми юқори тезликдаги кенг полосали мобиль алоқага уланган. Интернет тезлиги жуда паст ҳисобланган ушбу минтақада мобиль технологияларининг янги авлоди 3G ва 4G даражали юқори тезликдаги кенг полосали мобиль алоқага арзон ва қулай уланиш имконини берди.

Марказий Осиё кенг полосали алоқа (КПА) орқали интеретдан фойдаланиш бўйича ҳеч қачон устунлик қилмаган. Узоқ вақт давомида фақат корпоратив мижозларгина асримизнинг бошида минтақага кириб келган мазкур алоқа туридан фойдаланиш имконига эга бўлганлар. 2003 йилда Ўзбекистонда қарийб уч минг абонент ушбу алоқа турига уланган эди. Фақат 2015 йилга келибгина, мамлакатда КПА абонентлари миллион нафарга етди ва йил давомида беш баравар кўпайди. Келгуси 2016 йилда мамлакатда КПА абонентлари сони яна 1 миллионтага кўпайди ва қарийб икки миллион 800 минг нафар абонентни ташкил этди. Бу Қозоғистонга нисбатан, кўпроқ кўрсатгичдир.

2015 йил охирида Ўзбекистон ўз интернет тармоғини ривожлантириш бўйича қарийб бир миллиард доллар маблағ ажратишини эълон қилган эди. Бу маблағ “HSPA+, 4G LTE технологияларини ривожлантириш, чекланган ва симсиз интернетдан фойдаланишни, магистрал ва мультисервис тармоғини кенгайтириш, оптик толали технологияларни қуриш ҳамда янги мультимедиа хизмат турларини жорий этиш”га йўналтириш режалаштирилган эди.

Жаҳон банкининг 2017 йил март ойидаги маълумотларига кўра, интернетнинг ўтказувчанлик қуввати Ўзбекистон аҳоли жон бошига секундига 0.6 Kb ни ташкил этади. Бу жуда паст даражали тезликдир.

Қуйидаги келтирилган жадвалда шуни ҳисобга олиш керакки, интернетдан чекланган кенг полосали фойдаланиш бўйича битта пункт, бир неча кишини интернет тармоғига улаши мумкин. Бундан ташкилот ва компаниялар кенг фойдаланмоқда.

Нарх-наво

Мамлакат аҳолиси учун интернетдан фойдаланиш ҳамон қимматлилигича қолмоқда. Бу фуқаролардан ижтимоий тармоққа кириш учун етарлича маблағ сарфлашни талаб этяпти.

Виртуал ҳаёт қанча туради?

Чекланган кенг полосали алоқа нархлари (Mbit/s, US$ PPP) – 5.00 АҚШ доллари

Мобиль интернет нархлари (Gbit/s, US$ PPP) – 9.31 АҚШ доллари

Манба: “Рақамли дивидентларни олиш: Европа ва Марказий Осиёда ривожланиш учун интернетдан самарали фойдаланиш”, Жаҳон банки, 2017 йил, март.

Ўзбекистонда интернетдан фойдаланиш имкониятларининг ошиши бизнесни ривожлантиришга ҳам таъсир кўрсатади, деб ҳисоблашади. Жаҳон банки Ўзбекистон рақамли иқтисодиётини ҳали бошланғич даражада, деб ҳисоблайди. Электрон тижоратни ривожлантириш учун салмоқли ва арзон интернетдан фойдаланишнинг ўз етарли эмас. Бунинг учун ривожланган инфратузилма, етук молиявий ва қонунчилик базаси бўлиши ҳам лозим. Жаҳон банкининг 2017 йил маълумотларига кўра, Ўзбекистонда интернет тармоғи ёки мобиль телефони орқали ўз банк ҳисоб рақамига кирган банк мижозлари ҳамда интернет ёрдамида онлайн харид ёки тўловни амалга оширган фуқаролар сони 7% ни ташкил этган.

Ўзбеклар интернетда нима билан шуғулланишади?

Ўзбекистонда кўнгилочар ёки ахборот манбалар энг машҳур интернет манбалар ҳисобланади. 2017 йил Ўзбекистонда энг кўп мурожаат этилган сайтлар қуйидагилардир:

Скриншот манбаси:  «2018 Global Digital» ҳисоботи, We Are Social ва Hootsuite

Ижтимоий тармоқларга келсак, мамлакатда Россиянинг Одноклассники ва ВКонтакте нинг на ўзбеклар тушунадиган рус тилидаги ва на ўзбек тилидаги рақиблари бор (Ўзбекистонда ВКонтакте тармоғидан тожик тилида ҳам фойдаланишади). Россия ижтимоий тармоқларидаги ўзбек фойдаланувчилари сонини аниқлаш жуда қийин. Чунки ҳаммабоп бўлган манбаларда бундай маълумотларнинг ўзи йўқ. Бундан ташқари, Россияда истиқомат қиладиган жуда кўп ўзбеклар Россия ижтимоий тармоқларидан кенг фойдаланади ва ижтимоий тармоқларга рус IP-манзиллар бўйича киради. Марказий Осиёда энг машҳур ижтимоий тармоқларни баҳолаш имконларидан бири бу «2018 Global Digital» ҳисоботи бўйича сайтларга ташриф буюришдир.

Ўзбекистондаги машҳур ижтимоий тармоқлар. «2018 Global Digital» ҳисоботи, We Are Social ва Hootsuite агентликлари бўйича 2017 йилда энг кўп ташриф буюрилган веб-саҳифалар рейтинги

ВКонтакте – 6

Одноклассники – 3

Инстаграм – 14

Сайтлар бўйича статистик ахборотларни тўплайдиган Liveinternet.ru сайтининг маълумотларига кўра, Одноклассиники ижтимоий тармоғида Ўзбекистонлик фойдаланувчиларнинг сони 2018 йилнинг биринчи чорагида 707 559 нафар кишини ташкил этган.

«2018 Global Digital» ҳисоботи, We Are Social ва Hootsuite агентликлари маълумотларига кўра, ҳар ой Фейсбукда қарийб 1,3 миллион, Инстраграмда 890 000 минг фаол профиллар рўйхатга олинган. Ўтган йил билан таққослаганда, ўзбек “фейсбукчи”лари сони 69%га ошган. Фейсбукдан фойдаланадиган ўзбекларнинг 62% и ушбу тармоққа ўз мобиль телефонлари орқали кирган.

SimilarWeb, сайтидан олинган маълумотларга кўра, Ўзбекистонда Imo иловаси, Андроид оператив тизимида юкланган энг машҳур илова ҳисобланади. Телеграм иловаси эса, иккинчи ўринни эгаллайди. Бироқ Телеграм Apple дўконида 2018йил 6 октябрь иловалар тахтасида Инстаграм ва IMO дан юқорида, биринчи ўринни эгалаган бўлсада, Ўзбекистондаги Google Play дўконида доимо юклаш трендида турибди. Google дўкони иловалар тахтасида Инстаграм и Одноклассники етакчилик қилмоқда.

Ҳудудда борган сари оммалашиб бораётган Снапчат ушбу кўрсаткичда тўртинчи ўринда кўрсатилгани кўпчилик учун қизиқарли янгилик сифатида қабул қилинса керак.

Мазкур материалда келтирилган маълумотлар методологияси ва ахборотдан фойдаланилишига кўра, бошқа тадқиқот лойиҳаларидаги маълумотлар ёки давлат манбаларидан фарқ қилиши мумкин.

Total
9
Shares

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*
*