Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси кейинги икки ой ичида

Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси мамлакатнинг ташқи савдо айланмасига доир шу йилнинг январь -февраль ойлари буйича кўрсаткичларни маълум қилди. Унга кўра мамлакат савдо айланмаси 6,39 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25,4%га ўсган.

Uzanalytics.com ушбу муҳим факт ва рақамларни графика кўринишида баён этади.

Экспорт ҳажми 3,03 млрд долларга (ўсиш суръати 20,4%) ва импорт ҳажми 3,35 млрд долларга (ўсиш суръати 30,3%) етди. Ташқи савдо салдоси минус 319,2 млн долларни ташкил қилди.

2019 йилнинг январь-февраль ойида экспорт қилинган товар ва хизматлар, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 513,7 млн долларга кўпроқ экспорт қилинди, товар ва хизматлар импорти ҳажми эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 779,6 млн долларга кўпроқ.

2019 йил январь-февраль ойида ташқи савдо айланмасида МДҲ давлатларининг улуши 31,4%ни ташкил этиб, ҳамда ташқи савдо айланмаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 113,4% ташкил этди.

Бошқа хорижий давлатларнинг республика ташқи савдо айланмасидаги улуши 2018 йилнинг январь-февраль ойида 65,3%ни ташкил қилган бўлса, жорий йилнинг ушбу даврида эса ташқи савдо айланмасидаги улуши 68,6%га етди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,3%га ўсди.

Total
14
Shares

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*
*