Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси факт ва рақамларда

Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси 2019 йил январь ҳолатига мамлакатнинг ташқи савдо айланмаси кўрсаткичларини маълум қилади.

Унга кўра (https://stat.uz/uz/press-sluzhba/novosti-gks/5431-o-zbekiston-respublikasining-tashqi-savdo-aylanmasi-2019-yil-yanvar), республикада ташқи савдо айланмаси 3,35 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 26,8%га ўсди.

Экспорт ҳажми 1,67 млрд долларга (ўсиш суръати 16,6%) ва импорт ҳажми 1,67 млрд долларга (ўсиш суръати 38,9%) етди. Ташқи савдо салдоси 31,0 минг долларни ташкил қилди.

2019 йил январь ойида ташқи савдо айланмасида МДҲ давлатларининг улуши 29,2%ни ташкил этиб, ҳамда ташқи савдо айланмаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 115,3% ташкил этди.

Бошқа хорижий давлатларнинг республика ташқи савдо айланмасидаги улуши 2018 йилнинг январь ойида 67,9%ни ташкил қилган бўлса, жорий йилнинг ушбу даврида эса ташқи савдо айланмасидаги улуши 70,8%га етди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,9%га ўсди.

Ўзбекистон Республикасининг экспорт ҳажми 2019 йил январь ойида 1 675 729,9 минг АҚШ долларини ташкил этди( ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 16,6 %га ўсган). Экспорт таркибида товарларнинг солиштирма оғирлиги 88,0 % га етган, улардан энерго ташувчилар ва нефть маҳсулотлари – – 14,8 %, озиқ-овқат моллари – 3,6 %, қора ва рангли металлар – 5,3 %ни ташкил этади.

Экспорт ҳажми олтинни ҳисобга олмаганда 863,6 млн АҚШ долларини ташкил этган ҳолда, 46,1%га ўсган.

2019 йилнинг январь ойида товар ва хизматлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 238,4 млн. АҚШ долларга кўпроқ экспорт қилинди, товар ва хизматлар импорти ҳажми эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 469,4 млн. АҚШ долларига кўпроқ бўлди.

2019 йилнинг январь ойи якуни бўйича товарлар экспорти билан шуғулланувчи корхоналар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 81тага кўпайган бўлиб, улар сони 1037тага етказилди.


Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*
*